0,00 UZS

No products in the cart.

2.7 C
London
Chorshanba, Yanvar 26, 2022

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ: ЮТУҚЛАР ВА ИСТИҚБОЛ

- Advertisement -
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги шодиёналари арафасида Адлия вазирлигида «Адлия вазирлиги: ютуқлар ва истиқбол» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбирни Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов кириш сўзи билан очиб, вазирликнинг истиқлол йилларидаги фаолияти ҳақида маълумот бериб ўтди.

Жумладан, мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашда вазирликнинг ўрни ҳамда истиқболли мақсадлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш борасидаги ишларга кенг тўхталиб ўтилди.

Конференцияда, шунингдек, мустақилликнинг илк давридан миллий қонунчилик тизимини шакллантиришда вазирликнинг алоҳида ўрни, бугунги кунга келиб норма ижодкорлиги жараёнига жорий этилган рақамли технологиялар, хусусан, project.gov.uz, regulation.gov.uz e-qaror.gov.uz каби электрон тизимлар ҳақида фикр алмашилди.

ФҲДЁ архивларида сақланаётган қоғоз шаклидаги 60 миллионга яқин архив маълумотлари тўлиқ рақамлаштирилгани натижасида йилига аҳолининг 3,2 млрд. сўм маблағи тежалаётгани ҳам алоҳида таъкидланди.

Вазирликнинг ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришдаги роли Ҳукумат вакили томонидан эътироф этилиб, бу бўйича тегишли тавсиялар берилди.

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска Адлия вазирлигини мамлакат даражасида олиб борилаётган ислоҳотлар йўналишида асосий илғор вазирлик эканини алоҳида эътироф этиб ўтди. Шунингдек, қатор халқаро ташкилотлар вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этиб, фаолиятида вазирлик билан яқиндан алоқалар йўлга қўйилгани ҳамда келгусида амалга ошириладиган ислоҳотларда ҳам доимий ҳамкорлик қилишларини билдиришди.

Бундан ташқари, тадбирда вазирлик томонидан коррупцияга қарши кураш бўйича ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро сертификатига эга бўлиш тизимда коррупция хавф-хатарлари минимал даражага етказилганидан далолат деб баҳоланди.

Вазирлик томонидан истиқболда, хусусан, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи 5 мингга яқин қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштирувчи Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилиши ҳам иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир сўнггида Ўзбекистон адлия тизими ўзини ислоҳ қилишда ва дунёга очиқ бўлишда давом этиши алоҳида таъкидланди.

- Advertisement -

Latest news

Bbw Hookup Site Out Hookup

Best overall hookup site – AdultFriendFinderMarried affairs – Ashley MadisonMore women than men – Seeking ArrangementGreat for the LGBTQ+ community – FeeldMost user-friendly hookup...
- Advertisement -

«Оила аъзолари» тушунчасининг ҳуқуқий таърифи

Оила жамиятнинг бир бўлаги сифатида ҳар қандай мамлакатда алоҳида ўрин эгаллайди. Оилани қўллаб-қувватлаш, унинг барқарорлигини таъминлаш ҳар бир мамлакатнинг доимий эътиборида бўладиган устувор йўналишлардан...

2021 йил октябрь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, октябрь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 15 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ ОЛИШ УШБУ СОНДА: ЎЗБЕКИСТОНДА...

Single Cougar Dating Site on Cougar Hookup Site

This cougar hookup site has created a comprehensive dating swimming pool area that details various countries worldwide. If you live in a small town...

Related news