0,00 UZS

No products in the cart.

19.8 C
London
Yakshanba, Avgust 1, 2021

Адлия вазирлиги: фуқаролардан асоссиз равишда турли маълумотномалар сўраш қонунга зид

- Advertisement -
- Advertisement -

Фуқаролар турли давлат ташкилотлари билан муносабатга киришганида, маҳалладан маълумотнома, қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома, манзил-маълумот ахбороти ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар талаб қилиш ортиқча оворагарчиликларни юзага келтиради.

Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари томонидан “қайси маълумотномалар кўп сўраляпти ва қайси давлат идоралари уларни талаб этаяпти” деган саволларга жавоб топиш учун ўтган 1 ой давомида фуқароларнинг ДХМларга маълумотнома сўраб қилган мурожаатлари ўрганилди.

Аниқланишича:

      • руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриш ёки турмаслик тўғрисида – 39 950 та;
      • наркология бўйича диспансер ҳисобида туриш ёки турмаслик тўғрисида – 35 066 та;
      • фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари ҳақида – 30 609 та;
      • судланганлик (ёки судланмаганлик) ҳақида – 20 714 та;
      • фуқаронинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисида – 5 421 та;
      • манзил-маълумот ахбороти – 981 та;
      • турар жойнинг майдони тўғрисида – 12 та маълумотнома берилган.

Президентнинг тегишли қарори билан 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқаролардан талаб қилиниши, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилиши мумкин бўлмаган 28 та ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди. Бу билан миллионлаб фуқароларнинг вақти, асаби, моддий маблағлари тежалиши, шунингдек, ушбу ҳужжатларни тайёрлаб берувчи давлат органлари ва ташкилотларига юкламаларнинг камайишига олиб келиши назарда тутилган эди.

Бироқ амалда мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, ҳамон турли ташкилотлар ва идоралар томонидан фуқаролардан ортиқча маълумотномалар талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Мониторинг натижасида ушбу ҳужжатлар асосан ишга кириш учун сўралаётгани маълум бўлди.

Мисол учун, руҳий касалликлар ва наркология диспансери ҳисобида туриши/турмаслиги ҳақидаги “справка” аксарият ҳолларда тиббиёт бирлашмалари ва муассасалари ҳамда ички ишлар органларига ишга кириш, тижорат банкларидан кредит олиш учун талаб қилинаётган экан. Ушбу мақсадлар учун маълумотнома 45 мингдан ортиқ фуқародан талаб қилинган.

Тўғри, қонунчиликда мазкур турдаги маълумотномаларни сўраш мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд. Масалан, никоҳдан ўтишда, ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда ва ҳоказо.

Айрим турдаги маълумотномалар эса, асосий ҳужжатга илова сифатида белгиланмаганлиги ёки норматив ҳужжат асосида бекор қилинганлиги баъзи давлат идоралари эътиборидан четда қолмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармони билан жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, судланганлик/судланмаганлик ҳақида маълумотнома ҳамда манзил-маълумот ахбороти фуқаронинг розилиги билан давлат органлари томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиниб, фуқаролардан талаб қилиш тартиби бекор қилинган.

Шунга қарамай, амалиётда сентябрь ойида фуқаролардан 22 мингга яқин ушбу турдаги маълумотномалар талаб қилинган.

Сабаби оддий – давлат идоралари ҳужжат билан белгиланган интеграция ишларини ўз вақтида якунламади. Ўртада эса фуқаролар овора.

Шунингдек, таҳлилларга кўра, фуқаронинг номида шахсий уй-жой бор ёки йўқлиги тўғрисида маълумотномани энг кўп талаб қилган ташкилот ва идоралар, бу – маҳаллий ҳокимликлар 1 782 та, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш органлари 1 069 та, мудофаа органлари 899 та, ички ишлар органлари 292 та, кадастр органлари 242 та, тижорат банклари 229 та ва бандлик органлари томонидан 119 та ҳолатда.

Ваҳоланки, кадастр органлари маълумотномани сўраган ташкилотга тизимдан орқали юбориши ҳам мумкин.

Ҳурматли иш берувчилар, ҳокимликлар, кадрлар бўлимлари, идораларнинг юристлари!

Адлия вазирлиги сизларни фуқароларни овора қилмасдан, маълумотларни масъул органларнинг ўзларидан олиб, инсонларни рози қилиш йўли ҳамжиҳатликда қадам ташлашга чорлайди. Шунингдек, қонунчиликдаги янгиликлардан, хусусан, маъмурий тартибларга киритилаётган ўзгаришлардан хабардор бўлиб бориш ҳамда ишни қонунга мос равишда ташкил этиш муҳимлигини эслатиб ўтади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик биалн алоқалар бўлими

- Advertisement -

Latest news

Адлия вазирлиги ахборот сайтлари билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги "kun.uz", "daryo.uz", "газета.uz" "human.uz" ва "bugun.uz" каби катта аудиторияга эга бўлган электрон ахборот нашрлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади. Тадбирда иштирок этган Адлия вазири...
- Advertisement -

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Бозор иқтисодиётини соат механизмига қиёслаш мумкин. Ана шу механизмнинг қайсидир мурвати ўз функциясини тўғри бажармаса ёки унга бегона бўлган детал зўрлаб тиқиштириб қўйилса, у...

Фуқаролик ташкилий-юридик муносабатларни такомиллаштириш истиқболи

Маълумки, Корпоратив назорат механизмларининг етарлидаражада ривожланмагани, хусусийлаштирилган корхоналарда акциядор-давлатнинг имтиёзли мақоми, корпоратив секторга давлат органларининг асоссиз аралашув ҳолатлари мавжудлиги, мулкдор ҳуқуқининг етарли ҳимояланмагани акциядорлар...

Мажбурий тиббий суғурта замон талаби(ми?)

Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари БМТнинг 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда қатор халқаро пакт ва конвенцияларда ўз ифодасини топган. Жумладан,...

Related news