0,00 UZS

No products in the cart.

16.5 C
London
Dushanba, May 10, 2021

Адлия вазири: Жамоатчилик кенгашлари учун янги даври бошланди

- Advertisement -
- Advertisement -

Жорий йилнинг 14 август куни пойтахтимизда  давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари форуми бўлиб ўтди. Тадбир ташкилотчиларининг сўзларига кўра, ушбу форум илк бора ташкил этилмоқда. Форум жамоатчилик кенгашлари фаолиятини келгусида ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишга қаратилди.

Тадбирда кўтарилган мавзу юзасидан Адлия вазири ўз фикр мулоҳазаларини билдираркан, форум мазмун-моҳияти жиҳатидан бизнинг жамият сифатида ривожланишимиз, фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини таъминлашда  катта аҳамиятга эгалигини қайд этди. Шу билан бирга, Р.Давлетов “бугунги кунда давлатимизда фуқаролик жамияти институтларининг, оммавий ахборот воситаларининг ренесансини кузатиб турибмиз ва шу жараённинг бевосита иштирокчисига айландик”, дея ўз фикрини давом эттирди.

Фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштироки фаоллашиб, бу орқали эса ҳамюртлармизда “бўлаётган жараёнларга, ислоҳотларга даҳлдорлик ҳиссини уйғонганлигини” айтди.

Шунингдек,  жамоатчилик назорати институти катта куч сифатида майдонга чиқиб, давлат органларининг масъулиятини ошираётганини, бу жараёнда  соҳада жуда самарали институтлардан бири сифатида жамоатчилик кенгашлари эканлигини таъкидлаб, улар учун янги даври бошланганини билдирди. Жамоатчилик кенгашлари давлат органининг нодавлат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан боғлаб турадиган “кўприк” ролини бажаришини таъкидлади.

Русланбек Давлетов Жамоатчилик кенгашлари ҳақида сўз юритаркан қуйидагиларни ўз муносабатида келтирди:

“Бу давлат органлари учун янги йўналиш.

Ва бу соҳада катта қадам босишимиз керак.

Чунки айрим давлат органларида фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат ташкилотлар билан ишлаш кўникмалари етарлича шаклланмаган.

Ваҳоланки, Жамоатчилик кенгашларининг ташкил этилиши давлат органларининг самарали ишлашига кенг имконият яратади.

Биринчидан, ушбу кенгашлар ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат органи ҳисобланади.

Иккинчидан, қабул қилинаётган ҳужжатларда, дастурларда жамоатчилик манфаатларини ва фикрини ҳисобга олинишини таъминлайди ва бу борада жамоатчилик назоратини амалга оширади.

Учинчидан, давлат органининг фаолияти ҳақидаги жамоатчилик фикрини ўрганиб боради, унинг фаолиятида коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар устидан мониторинг ўтказади, натижалари бўйича таклифлар тайёрлайди.

Мана энди, эътибор берсак, бугунги кундаги мавжуд Жамоатчилик кенгашлари асосан давлат органлари қошида умумий масалаларни қамраб олган ҳолда ташкил этилган. Эндиликда, чуқур ижтимоий муаммолар ва аниқ тор доирадаги масалалар юзасидан ҳам соҳавий жамоатчилик кенгашлари тузилиш босқичига чиқишимиз керак.

Масалан, кўп давлатларда бюджет харажатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш бўйича алоҳида Жамоатчилик кенгаши фаолият кўрсатади.

Кеча Президентимизнинг тадбиркорлик соҳасидаги муҳим Фармони қабул қилинди. Эътиборли жиҳати шуки, ушбу фармонда айнан соҳавий Жамоатчилик кенгаши тузилди.

Унга мувофиқ, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузурида тадбиркорликни ривожлантириш долзарб муаммолари бўйича Жамоатчилик кенгаши тузилди.

Бу ҳам катта қадам бўлди.

Ўйлаймизки, алоҳида масалалар бўйича янги Жамоатчилик кенгашлари янада кўпайиб боради”.

Шунингдек, вазир ўз фаолиятини йўлга қўйганига ҳали кўп бўлмаган, жамоатчилик назоратини ташкил этиш мақсадида ишга туширилган  “Jamoatchilik.uz” онлайн платформаси, катта ютуқ бўлганига алоҳида урғу берди. 

- Advertisement -

Latest news

Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда инсонпарварлик тамойиллари

Бугунги кунда жиноят ва жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлик тамойиллари асосида йўлга қўйиш, қонун устуворлигини таъминлаш...
- Advertisement -

Коррупция тараққиёт тушови

Коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиб, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. Бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилиб, турмуш сифатини ёмонлаштиради. Шунингдек, одамлар хавфсизлигига рахна...

Коррупцияга қарши курашишда муҳим омиллар

Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан биридир. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришни мунтазам такомиллаштириб бориш алоҳида аҳамиятга...

Хорижий мамлакатлар жиноят процессида реабилитация институти

Ҳар қандай ҳуқуқий давлат учун асосий вазифалардан бири жиноят содир этган шахсларни адолатли жазолашдир. Шу билан бирга айбсиз одамнинг нафақат судга берилиши, балки жиноий...

Related news