0,00 UZS

No products in the cart.

14 C
London
Dushanba, Iyul 6, 2020

Адлия вазири ҳуқуқий тарғибот юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида Сенатга ахборот берди

- Advertisement -
- Advertisement -

— Ҳуқуқий онг ва маданият давлат ва жамият манфаатлари учун бир хилда хизмат қилади. Қонун устуворлиги йўлида энг катта куч деса ҳам муболаға бўлмайди.

Бир томондан, давлатнинг манфаати нимада деб савол берадиган бўлсак, давлат учун аҳолининг юқори ҳуқуқий маданиятининг мавжуд бўлиши мамлакатда қонунга итоаткорлик қадриятларининг шаклланишига, тартиб, интизом, тинчлик, осойишталик бўлишини таъминлайди.

Иккинчи томондан, энг асосийси, ҳуқуқий онг фуқарони адолат излаш ва талаб қилиш, унинг ўз ҳақиқатини рўёбга чиқариш, ҳукуматни ҳисобдорликка чақириш йўлида қуроллантиради.

Чунки, ўз ҳуқуқини биладиган, қонунларни тушунадиган шахснинг талаби ҳам юқорироқ, сўзи ҳам ўткирроқ, қадами ҳам дадилроқ бўлади.

Бу балки айрим давлат органларига, айрим мансабдорлар хуш кўрмаслиги мумкин. Чунки кўпларга ёқмайди, биров талаб қилса, танқид қилса, ҳисобдорликка чақирса, аудио ёзувга олса, видеога олса ва оммага эълон қилса. Осойишталикда, хотиржамликда ўз ишини қилиб юрганлар учун албатта бу қийин масала.

Лекин Президентимизнинг энг асосий талаби ҳам шундайки, давлат органлари халқ учун ишласин, бу ғоя ҳар қандай мансабдорнинг кундалик иш услубига айлансин.

Яъни, давлат аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга ҳаракат қилар экан, ўзи ҳам шу талабларга қараб ўзгариши, ўз фаолиятини яхшилаши керак ва жамиятнинг талаби ошишига ва бу талабни қондиришга тайёр туриши керак.

Шунинг учун, бугунги кунда жамиятимизда ҳуқуқий онг ошяптими деб савол бериладиган бўлса, Ҳа ошяпти ва сезиларли ошяпти деб айтишга тўлиқ ҳаққимиз бор.

Чунки айнан шундай жараён Ўзбекистонда бугунги кунда юз беряпти. Бунинг сабаблари эса очиқликка қараб кетаётганимиз, мансабдорларнинг ҳисобдорлигининг ошганлиги, ахборот алмашинувининг тезлашганлиги, яъни катта хажмдаги ахборотлар информацион майдонда айланяпти.

Балки кимнингдир ўлчовларига мос эмасдир, секин кетаётгандир, кимлардир учун аксинча тезлашиб бораётгандир, лекин тенденция аниқ кўринишга эга. Буни эса албатта жуда ижобий баҳолаш керак.

Шу жараёнларда Адлия вазирлигининг ҳам ўрни ва масъулияти катта. Бу борадаги вазифаларимизни изчил амалга ошириб келмоқдамиз. Сенат ҳам парламент назорати доирасида ахборотларимизни эшитиб, йўл-йўриқ кўрсатиб келяпти.

Биринчи, ўтган йилги ахборот юзасидан қабул қилинган Сенат қарори ижроси тўлиқ таъминланлигини айтиб ўтишимиз керак. 6 та тавсия ва кўрсатмалар берилганди.

Жумладан, Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси “Йўл харита”сида белгиланган вазифалар босқичма-босқич амалга оширилди, таҳлилий ахборот тегишлича Ҳукуматга киритилди.

Иккинчидан, янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича адлия органлари томонидан 370 мингга яқин ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди (2018 йилга нисбатан 66%га ошди). Телевидениеда 5 805 маротаба чиқишлар қилинди, ҳудудларда, олис қишлоқ ва овулларда 118 мингта тарғибот тадбирлари ўтказилди, уйма-уй юриб 86 мингдан ортиқ ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда 400 минг нусхадаги плакат ва флаерлар аҳолига тарқатилди.

Янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича 200 дан ортиқ ахборот-таҳлилий ва обзорли медиа материаллар ва видеороликлар тайёрланди, 2 500 дан ортиқ теле- ва радиокўрсатувлар ҳамда воқеа жойидан 400 та репортажлар тайёрланиб эфирга ва Интернет тармоғига узатилди.

 Учинчидан, Адлия вазирлиги бошқа идораларнинг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради, 2018 йилда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 2019 йилда 530 мингга яқин тарғибоот тадбирлари ўтказилди (1,7 бараварга ўсди). Шунингдек, ахборот технологияларини кенг қўллаган ҳолда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан кенг фойдаланилмоқда.

Вазирлик ва идоралар ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида 22 та давлат органлари ходимлари тўлиқ ўқитилди.

Журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун бепул ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил қилиниб, соҳа вакилларидан 375 нафари ўқитилди.

Шу билан бирга, аҳоли кўп кўтараётган муаммоли масалалар, яъни миграция, моддий ёрдам, ер, уй-жой олиш, коммунал хўжалик, имтиёзлар, алимент, ишга жойлашиш, таълим олиш ва бошқалар бўйича ҳуқуқий тарғибот жадаллаштирилди. Бунда оддий тилда қонунчиликни тушунтиришга эътибор қаратилиб, буклет, флаер ва плакатлар шаклида аҳолига 1 ярим миллион нусхада тарқатилди.

Тўртинчидан, Ҳуқуқий тарғиботда янги лойиҳалар амалга оширдик. Интернет тармоғида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини оширишга хизмат қилувчи 5 та ҳуқуқий портал ишлаб чиқдик. Бугунги кунда ушбу порталлар аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бўйича салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Хусусан:

    • Буюк Британиянинг тажрибаси асосида яратилган, турли ҳаётий ҳолатлар бўйича Аdvice.uz (e-maslahat.uz) ҳуқуқий портали орқали шу кунга қадар 130 минг нафардан ортиқ шахсга бепул ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди;
    • барча ҳуқуқий сайт ва нашрларни ягона порталга бирлаштирган Миллий ҳуқуқий интернет портали яратилиб, ишга туширилди;
    • ёш болалар учун яратилган “Bolahuquqlari.uz” электрон сайтидан 3 500 нафардан ортиқ шахс фойдаланди;
    • аҳолига ҳуқуқий ахборотларни таҳлилий тарзда етказишга қаратилган hudud24.uz янгиликлар веб-сайти ишга туширилди.
    • Умуман, замонавий ахборот технологиялари, ижтимоий тармоқлар имкониятидан фойдаланиш бир неча ўн баробарга кенгайтирилди.

Бешинчидан, аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида “Мадад” нодавлат ташкилоти ва унинг ҳудудий бюролари ташкил қилинди. Бугунги кунда 56 та туман (шаҳар)да ташкилот бюролари ишлаб турибди.

Ҳозирга қадар ушбу бюролар томонидан 12 мингга яқин саволлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. Муассаса томонидан “Advice.uz” (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталига келиб тушган 60 мингга яқин мурожаатга онлайн режимида жавоб берилди.

Шу билан бирга, фуқароларга сайёр ҳуқуқий маслаҳат бериш тизими йўлга қўйилди. 2019 йилда вазирлик раҳбарияти томонидан бевосита ҳудудларга чиққан ҳолда ўтказилган 40 дан ортиқ сайёр қабуллар жараёнида жами 3799 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Жойларда алоҳида дастур асосида энг долзарб ҳамда аҳолини қизиқтирадиган масалалар бўйича манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил қилиб келинмоқда.

Олтинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга бўлган ҳаракатларни муносиб рағбатлантириш мақсадида танловлар ва викториналар ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилди.

Ўтган даврда “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси”, “Биз коррупцияга қаршимиз”, “Коррупция – тараққиёт кушандаси”, “Ҳуқуқ билимдонлари” танловлари ўтказилди. Биргина “Биз коррупцияга қаршимиз” танловида 22 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди.

“Ҳуқуқ билимдонлари” танловида эса 15 мингдан ортиқ иштирокчи фаол қатнашиб, ғолибларга “Spark” автомобили, шунингдек, чет элга 2 кишилик саёҳат ва бошқа қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шу билан бирга, интернетда ҳуқуқий саводхонликни баҳолаш тизими – “Test.adliya.uz” сайти орқали 12 300 нафардан ортиқ шахс ўз билимини синаб кўрди.

Еттинчидан, бу йил ҳаммамиз учун пандемия муносабати билан жиддий синовлар даври бўлди. Шу муносабат билан янгича тартиблар, қонун-қоидалар ва умуман, ўзгача турмуш тарзини юзага келтирди. Шундан келиб чиқиб, пандемия пайтида фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш тизимини яратдик.

Жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқий маслаҳатга бўлган эҳтиёжини масофавий тарзда қондириш мақсадида @huquqiy_maslahatbot@notarius, @davxizmataloqa_bot каби телеграм ботлари очилиб, улар орқали фуқароларнинг масофадан туриб йўллаган саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар бериб борилди. Биргина @huquqiy_maslahatbot боти орқали шу кунга қадар фуқароларнинг 6 мингга яқин саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Карантин даврида интернет-нашрларда 200 дан ортиқ таҳлилий материал ва мақолалар эълон қилинди. Шу билан бирга, “Адлия янгиликлари” телеграм каналида 250 га яқин пост ва материал жойлаштирилди. Адлия вазирлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида 28 та брифинг  ўтказилди ҳамда фуқаролар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг турли ҳуқуқий мавзудаги 400 дан ортиқ мурожаатларига жавоб берилди.

Бундан ташқари, ҳудудий адлия органлари томонидан оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда жами 8695 марта чиқиш қилинди.

Умуман, натижада МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият таҳлилига назар ташлайдиган бўлсак, Тошкент шаҳрида ўз-ўзини изоляциялаш индексининг энг юқори кўрсаткичи (4,4 балл) қайд этилди. Ушбу натижалар олиб борилган тарғибот тадбирлари ва тушунтириш ишларининг, энг асосийси фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятининг ўсганлигидан ҳам далолатдир.

Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича олиб борилган ишлар таҳлили соҳада қатор муаммолар мавжудлигини ҳам кўрсатмоқда. Хусусан:

Биринчидан, Биз биринчи навбатда давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданияти етарли даражада эмаслиги устидан ишлашимиз керак. Айрим давлат органлари томонидан қонун талабларини менсимаслик оқибатида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилмоқда.

Чунки миллионлаган аҳолининг ўз ҳуқуқларини билишини ортидан қувишдан кўра, давлат органларида қонунийликни таъминлаган ҳам афзалроқдир. Ўзи аслида, фуқаролар ўзига керак, ёки керакмас масалалар юзасидан бошини қотириб, ҳавотирга тушиб юрмаслиги даркор. Аксинча, давлат органлари ва хизматчилари ўз вазифаларини тўғри бажариши керак, фуқаролар ҳуқуқларини поймол қилмасликлари керак.

2019 йил давомида вазирлик томонидан киритилган тақдимномалар асосида 181 та ноқонуний ҳужжатларнинг ижроси тўхтатилди, 2,8 мингтаси бекор қилинди.

Ноқонуний қарорлар қабул қилиш амалиёти айниқса маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида кўп кузатилмоқда.

Юқоридаги гаплардан келиб чиқадиган бўлсак, агар биз минг марта ҳам қонунга итоаткорликка чақириб турсакда, фуқаролар ўз кундалик ҳаётида бошқача манзарани кўрса, унда қонунга бўлган ишонч сўнади. Яъни, ҳар бир инсон қонунлар ижросини амалда гувоҳи бўлиб, ўзи буни ҳис қилса, бундан катта тарғиботнинг ўзи бўлмайди.

Иккинчидан, аксарият вазирлик ва идоралар ўзларига тегишли қонун ҳужжатларини аҳолига тўғри тушунтириш масаласига иккинчи даражали иш сифатида қараб келмоқда. Давлат фуқаролик хизмати қонуни лойиҳаси, утилизация йиғими бўйича етарли тушунтиришлар берилмади.

Учинчидан, ҳуқуқий ахборотни тарқатишда, уларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтиришда оммавий ахборот воситаларининг, журналист ва блогерларнинг роли бениҳоя катта.

Бироқ айрим ҳолларда ноаниқ талқин қилиниши оқибатида жамоатчилик фикри чалғиши, аҳолининг давлат органларига ишончсизлигига олиб келиши мумкин.

Мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш мақсадида қуйидаги устувор йўналишларда ўз ишимизни давом эттирамиз:

Биринчи, давлат органлари мансабдор шахсларининг масъулиятини, уларнинг қонунга итоаткорлигини янада ошириш бўйича зарур чораларни кўришимиз керак. Шу кунларда, вазирлик ва тизим ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар Фарғона вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган манзилли ўқув-семинарларини ўтказмоқдалар, шунингдек, ушбу ҳудуддаги фармон ва қарорларнинг ижроси ҳолати ҳам ўрганилмоқда. Бу ишлар республика бўйича давом эттирилади.

Иккинчи, ҳуқуқий ахборотни тарқатишни кучайтириш мақсадида алоҳида Миллий марказни ташкил қилмоқдамиз. Бу борада давлат раҳбарининг тегишли Фармони қабул қилинди. “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази бўйича қарор Ҳукуматга киритилди.

Учинчи, болалар ва ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича йўналиш биз учун доимо устувор бўлиб қолади. Бу борада Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда болаларга боғча ёшиданоқ ҳуқуқларини тушунтириш бўйича ишлар суръатини оширишни режалаштирганмиз.

Хусусан, болалар ва ёшларга ҳуқуқий таълим-тарбия беришнинг миллий концепциясини ишлаб чиқиш, “Бола ҳуқуқлари” порталини кенг тарғиб қилиш, ҳуқуқий мавзудаги интерактив мобил ўйин-иловалар, анимацион фильмлар ва бошқа турдаги визуал контентларни ишлаб чиқиш каби тадбирлар режалаштирилган.

 Тўртинчи, Ҳар бир ижтимоий қатлам бўйича алоҳида ёндашувни янада кенгайтирамиз, камбағаликка қарши кураш, ногиронлар, мигрантлар ва бошқа ижтимоий қатламларни қамраб олишга эътиборни кучайтирамиз.

Бешинчи, “Advice for business” махсус интерактив ҳуқуқий-ахборот порталини яратмоқчимиз. Бу тизим орқали тадбиркорлар ўз фаолиятининг ҳар қандай босқичидаги ва дуч келаётган ҳар бир масаласи юзасидан тезкор равишда бепул ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар олиш имкониятига эга бўлади.

Олтинчи, жамиятда гендер тенглик бўйича, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида “Гендер-мадад” ҳуқуқий маслаҳат порталини ишлаб чиқамиз.

ЕттинчиШу ерда ва ҳозироқ” тамойили асосида фуқароларга барча долзарб ва зарур ҳуқуқий маълумотларни тақдим қилувчи янгиланган e-maslahat.uz интерактив ҳуқуқий порталини (сайтини) такомиллаштиришни кўзлаганмиз.

Саккизинчи, журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун бепул ҳуқуқий маслаҳат курсларини келгусида ҳам ўтказиб бориш ва улар билан яқиндан ҳамкорлик қилишни режалаштирганмиз.

Хулоса қилиб айтганда, ҳуқуқий онг ва маданият борасида қилиниши керак бўлган ишларимиз жуда кўп. Шу билан бирга, биз бугунги кунда қаерга қараб ҳаракат қилишимиз ва истиқболда нима ишларни амалга оширишимиз кераклиги тўғрисида аниқ тасаввурга эгамиз. Яъни стратегиямиз Президентимиз тасдиқлаб берган Концепцияда аниқ белгиланган. Адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда мувофиқлаштирувчи орган этиб белгиланган бўлса-да, ушбу масъулиятли вазифанинг ижроси ҳар бир давлат органи ва муассасаси учун муҳим аҳамият касб этиши лозимлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Чунки қонунларга итоаткор жамият билангина ислоҳотларни амалга ошириш ва тараққиётга эришиш мумкин.

- Advertisement -

Latest news

Хизмат вазифасини бажараётган шахсни ҳақорат қилиш жиноий жавобгарликка асос бўлади

Ж.Р. 2020 йил 18 март куни ўзи яшаб келаётган уйнинг унга расмийлаштирилмаётганлиги ҳолатидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ишонч телефонига мурожаат қилган ва ушбу...
- Advertisement -

Андижон шаҳрида содир бўлган воқеа юзасидан баёнот

2020 йил 30 май куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига Андижон шаҳар, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини, Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.Абдукаримов...

Юридик таълим: муаммо ва ечим

Жорий йилнинг 29 апрель куни “Ўзбекистон республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан...

Тошкентда “ашаддий фирибгар”га адолатли жазо тайинланди

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси Ф.Турахуджаевнинг раислигида босқинчили жиноятини содир этган Рустам Кимсанов (исм шарифлари ўзгартирилган) га нисбатан суд ҳукми ўқилди. Судланган...

Related news

Хизмат вазифасини бажараётган шахсни ҳақорат қилиш жиноий жавобгарликка асос бўлади

Ж.Р. 2020 йил 18 март куни ўзи яшаб келаётган уйнинг унга расмийлаштирилмаётганлиги ҳолатидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ишонч телефонига мурожаат қилган ва ушбу...

Андижон шаҳрида содир бўлган воқеа юзасидан баёнот

2020 йил 30 май куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига Андижон шаҳар, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини, Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.Абдукаримов...

Юридик таълим: муаммо ва ечим

Жорий йилнинг 29 апрель куни “Ўзбекистон республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан...

Тошкентда “ашаддий фирибгар”га адолатли жазо тайинланди

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси Ф.Турахуджаевнинг раислигида босқинчили жиноятини содир этган Рустам Кимсанов (исм шарифлари ўзгартирилган) га нисбатан суд ҳукми ўқилди. Судланган...
- Advertisement -

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here