Ҳозирги кунда республикада 16 та конфессияга оид 2 286 та диний ташкилотлар фаолият юритмоқда. Улардан 2 098 таси исломий ҳамда 188 таси ноисломий диний ташкилотлардир.
2020 йилнинг ўтган даври мобайнида адлия органларига исломий конфессияга оид диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги мурожаатлар билан бир қаторда ноисломий конфессияларга мансуб диний ташкилотлар бўйича ҳам мурожаатлар келиб тушди.