2021 йил январь сони

0
138

“Huquq va burch” журнали

  Чоп этилган вақти: 2021 йил, январь
  Саҳифалар сони: 64 саҳифа
  Чоп этилган мақолалар сони: 13 та

  Журнал баҳоси: 20 000 сўм

 

 МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ
 ЮКЛАБ ОЛИШ

 

УШБУ СОНДА:

Қаҳрамон феномени ва ватанпарварлик

Қонун устуворлиги ўзидан ўзи қарор топмайди, у ижтимоий адолатли тузум барпо этиш ниятида яшайдиган халқпарвар ва ватанпарвар кишиларнинг саъй-ҳаракатлари маҳсулидир. Қонун устувор бўлиб, унинг амалда бўй кўрсатиши эса шу жамиятдаги қаҳрамон феноменининг тўла-тўкис юзага чиқишига ҳам боғлиқ.



Рақамли иқтисодиётни ҳуқуқий таъминлаш: цивилистик доктринал мўлжаллар

Рақамли иқтисоднинг ривожланиши ижтимоий муносабатларда янги ҳуқуқий тартибни тақозо этмоқда. Шунингдек, энди Фуқаролик кодекси ҳам рақамли иқтисодий муносабатларда пайдо бўлган ҳуқуқий муҳитдан ортда қолмаслиги керак.



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш истиқболлари

Мамлакатимизда сўнгги йилларда қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш ҳамда қабул қилинаётган қонунларнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтиришга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.



Ҳуқуқни талаб қилиш учун ҳам билим керак!

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла кафолатланган бўлиб, 44-моддага кўра ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



Латент жиноятчилик: сабаблар ва омиллар

Дунёда латент жиноятчиликка қарши курашнинг асосий усулларидан бири сифатида унинг келиб чиқиш сабаблари, шартлари ҳамда унга туртки бўлувчи омилларни аниқлашга эътибор қаратилмоқда. Бундай ёндашув бир вақтнинг ўзида ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга эканлиги билан диққатга сазовордир.



Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқий тарғибот: тавсиф, таҳлил ва тавсиялар 

Ҳар бир инсоннинг ахборот олиш, тўплаш ва тарқатиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган. Аммо олинаётган ва тарқатилаётган ахборот ишончли, хавфсиз ва холис бўлиши, давлат ва жамият манфаатларига зиён етказмаслиги керак.



Ижтимоий тaъминот қонунчилиги тизимининг тaрихий ривожланиш босқичлари

Мамлакатда пенсия тизимини такомиллаштириш учун жаҳон фани ютуқлари ва иқтисодий ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, шунингдек, Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, пенсия таъминотининг янги тизими пайдо бўлиб бормоқда.



Инсон, ҳуқуқ ва илм

Суҳбатлардан бирида Ўзбекистон ҳуқуқшунослиги фани, адвокатлари тарихи тўғрисида сўз борди. «Бу тарих етти минг йилдан ошиб кетади» дейилганда даврадаги олий маълумотли зиёлилардан кўпчилигининг чеҳрасида истеҳзоли табассум пайдо бўлди. Бу гап талотумларга тўла олис ўтмишнинг узунданузоқ йўлидан бизга етиб келгунча бугунги авлод ҳазм қила олмайдиган тушунчага айланиб қолган.



Исроилда оила қуриш ва ажрашиш тартиби қандай?

Аёллар муаммолари ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оила қуриши ва ажрашишларига оид масалаларни ўрганиш зарурати кундан-кун ортиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Олий Мажлисга йўллаган мурожаатида: «Давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш ислоҳотларимизнинг энг устувор йўналишларидан биридир», – деб таъкидлади.



Меҳнат стажига эга эмасмисиз? Стажингиз етарли эмасми?
фрилансерлар, меҳнат мигрантлари
ва деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгалари
учун фойдали маслаҳатлар

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар эса 55 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар. Ногиронлик пенсиялари белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади. Шахс вафот этса унинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлади.



Асосий мақсад – одамларга осон бўлсин

Мамлакатимизда «Халқ қонунларнинг том маънода ягона манбаи ва муаллифи ҳисобланади» ҳамда «Барча муҳим қарорлар бевосита халқ билан мулоқот асосида, жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади» тамойиллари асосида тизимли ва аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.



Жиноятларни таснифлашнинг ижтимоий-ҳуқуқий аҳамияти

«2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»га мувофиқ жиноят ва жиноят процессуал қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида 2018 йил 14 майда Ўзбекистон Президентининг 3723-қарори билан «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси» тасдиқланди.



Меҳнатми?..
Демак, кафолат ҳам

Ўтган асрдан бошлаб дунёда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини ташкил этиш бўйича амалиётлар давлат бошқарувида ўз самарасини бера бошлади. Ҳозир кўпгина мамлакатларда ушбу амалиёт энг мақбул йўл сифатида танланган. Натижада улар ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантириш асосида юқори тараққиёт сари дадил одимламоқда.