2021 йил март сони

0
161

 

“Huquq va burch” журнали

Чоп этилган вақти: 2021 йил, март
Саҳифалар сони: 64 саҳифа
Чоп этилган мақолалар сони: 13 та

Журнал баҳоси: 20 000 сўм

 МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ
 ЮКЛАБ ОЛИШ

 

 

УШБУ СОНДА

 Кўҳна ва асл қадрият

Дунёнинг барча халқларида йилни фаслларга, мавсумларга бўлишнинг ўзига хос тартиби бор. Кўпчилик халқлар ўртасида икки тақвим амал қилади, бири – қуёш, иккинчиси – ой тақвими. Юртимизда қадим-қадимдан ҳар икки тақвим кенг қўлланган.



Меҳрмуҳаббат тимсоли

Аёл – она, опа-сингил, ёр… Меҳр тимсоли, муҳаббат тимсоли. Улар билан бағримиз бут, кўнглимиз обод. Зеро, донишманд халқимиз дилида янграйдиган «Ота – тоғ, она – қўрғон» ҳикмати-да бежиз эмас. Давлат раҳбари таъбири билан айтганда: «Сизлар биз учун аввало муқаддас она, азиз ватан, оила тимсоли, битмас-туганмас меҳр, эзгулик ва куч-ғайрат манбаидирсиз».



 

Коррупция тараққиёт тушови

Коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиб, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. Бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилиб, турмуш сифатини ёмонлаштиради. Шунингдек, одамлар хавфсизлигига рахна солувчи уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа таҳдидларнинг илдиз отиши учун шароит яратади.



Коррупцияга қарши курашишда муҳим омиллар

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришни мунтазам такомиллаштириб бориш алоҳида аҳамиятга эга. Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга оид ишлар самарадорлигини такомиллаштириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга оид билимларини оширишнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш мақсадида бир қатор қонунлар қабул қилинган.

Суд-иқтисодий экспертизаси қай тартибда, кимлар томонидан ўтказилади?

Суд-иқтисодий экспертизаси – терговчи ёки суд томонидан қўйилган саволларга аниқлик киритиш учун тақдим этилган ҳужжатларни иқтисод соҳасида махсус билимга эга шахс тадқиқ қилиши билан боғлиқ фаолият бўлиб, у ёзма хулоса бериш билан якунланади.



Давлат хизматлари ва маъмурий регламент

Давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш масаласи Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. Мазкур концепция доирасида қабул қилинган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орасида давлат хизматлари кўрсатишнинг «маъмурий регламентлари» алоҳида аҳамият касб этади.



Хорижий мамлакатлар жиноят процессида реабилитация институти

Ҳар қандай ҳуқуқий давлат учун асосий вазифалардан бири жиноят содир этган шахсларни адолатли жазолашдир. Шу билан бирга айбсиз одамнинг нафақат судга берилиши, балки жиноий жавобгарликка тортилмаслигини таъминлаш ҳам. Лекин, афсуски, тергов ва суд органлари фаолиятида хатолар учраб туради. Шу хатоларни тузатиш мақсадида реабилитация институти пайдо бўлган.



Муаллифлик ҳуқуқи: ҳимоя, тиклаш ва кафолат

Ўзбекистон 2005 йилда 1886 йил 9 сентябрда Швейцарияда қабул қилинган Илм-фан, адабиёт ва санъат асарларига муаллиф-лик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Берн конвенциясига қўшилди. Шунга асосан 2006 йилда Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳуқуқий меъёрларига мос келадиган «Муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди.



Никоҳ шартномаси ишончсизлик белгисими?

Оила – муқаддас даргоҳ. Бироқ унинг муқаддаслиги нимада экани ҳақида ҳеч мулоҳаза қилганмисиз? Ўзаро ришталар никоҳ воситасида мустаҳкамланган, эр-хотин бир-бирининг олдидаги бурчи, масъулият ва садоқатни ҳис қилгандагина оила муқаддаслик даражасига чиқади.



Оилавий муносабатларга доир жиноятлар миллий қонунчилик ва хориж тажрибаси

Эр-хотин ўртасидаги муносабатлар турмушдаги фаровонлик ва оиланинг психологик хотиржамлигини таъминлайди. Оила ва никоҳ ҳақида шаклланиб бораётган ва ўзгариб турадиган ғоялар тизими оиладаги муносабатларни белгилайди.



Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда инсонпарварлик тамойиллари

Бугунги кунда жиноят ва жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлик тамойиллари асосида йўлга қўйиш, қонун устуворлигини таъминлаш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, соҳани тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.



Давлат хизматига киришнинг ҳуқуқий асослари

Давлат хизматини ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш муаммолари Ўзбекистонда давлат бошқарувини ташкил этишнинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Бунинг бош сабаби сифатида бугунги кунда давлат хизмати билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ягона норматив ҳуқуқий ҳужжатнинг йўқлигини келтириш мумкин.



Тошкентда яна ҳуқуқ баҳори

22-23 апрель кунлари пойтахтимизда «Tashkent Law Spring» иккинчи халқаро юридик форуми бўлиб ўтади

Мазкур тадбирнинг ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги фармони билан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида кўзда тутилган. «Tashkent Law Spring» иккинчи халқаро юридик форуми биринчисидан фарқли равишда видеоанжуман шаклида ўтказилиши режалаштирилган.