2021 йил май сони

0
277

“Huquq va burch” журнали

Чоп этилган вақти: 2021 йил, май
Саҳифалар сони: 64 саҳифа
Чоп этилган мақолалар сони: 14 та

Журнал баҳоси: 20 000 сўм

                                                                                   МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ
 ЮКЛАБ ОЛИШ

 

 

 

УШБУ СОНДА:

Фермерликни тартибга солувчи қонунлар халқаро талабга жавоб берадими?

Кейинги йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, хусусан соҳада бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, соҳа иштирокчилари ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.



Ҳуқуқий мониторинг: муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари

Сўнгги йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунида янги ҳуқуқий тизимнинг асосий ғоя ва тамойиллари ўз ифодасини топиб бормоқда. Жамиятни демократлаштириш, мамлакатни модернизация этиш жараёнида олиб борилаётган ислоҳотлар ижтимоий муносабатларнинг мазмун ва моҳиятини ўзгартиряпти. Ижтимоий муносабатларни тўлиқ ҳуқуқий тартибга солишни замоннинг ўзи талаб қилаяпти. Бу эса норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сони ва кўлами ортишига олиб келади.



Ватан тупроғининг заррасиман мен…

Ватанини суйган, миллатини жонидан ортиқ кўрган фидойилар ҳеч қачон унутилмайди. Уларнинг шонли номлари ватан тарихи саҳифаларига зарҳал ҳарфлар ила битилади. Бундай миллатпарвар инсонлар халқнинг қалбида абадий яшайди. Отажон Ҳошимов ана шундай миллат қаҳрамонларидан бири эди. У халқимизнинг қалбида мангу барҳаётдир.



Электрон тижорат тушунчаси ва уни халқаро-ҳуқуқий тартибга солиш масалалари

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги инқилобий ривожланиш иқтисодиётда янги тармоқ – электрон тижоратнинг ривожланишига имконият ва шароит яратди. Мазкур жараён истеъмолчилар учун қулайлик ва енгилликлар яратиш баробарида муайян муаммолар ҳам туғдирмоқдаки, улар анъанавий тижоратда учрайдиган ҳолатлардан фарқ қилади.



Чакана олди-сотди муносабатларда жавобгарлик субъектларини аниқлаш

Истеъмолчи иштирокидаги фуқаролик муомаласининг доираси кенглигидан келиб чиқиб, мазкур муомала турларини шартли равишда учта гуруҳ: товарлар харид қилиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишга ажратиш мумкин. Ушбу гуруҳларга оид фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда истеъмолчи бир қатор субъектлар билан муомалага киришади ва шартнома тузадиган тараф тадбиркорлик субъекти ёки хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилот сифатида кўрилади.



Интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш ва баҳолашнинг айрим муаммолари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги «Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4168- ва 2021 йил 28 январдаги «Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4168-қарорлари интеллектуал мулкнинг ҳимоясини самарали таъминлаш учун муҳим қадам бўлди.



Суд муҳокамасига қадар прокурор ваколати ва…

Прокурор ишда иштирок этиш учун жиноят иши ҳужжатлари билан танишиб чиқиш ваколатига эга. Жиноят ишлари бўйича прокурор ваколатининг сифатли таъминланишига, биринчи навбатда, прокурорнинг суд мажлисида иштирок этиш учун тайёргарлик кўриши катта аҳамиятга эга. Тайёргарлик кўриш эса жиноят иши ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосланган ҳолда ўрганишда намоён бўлади.



Вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чораларини қўллашнинг ўзига хос жиҳатлари

Юридик адабиётларда қайд этилганидек, процессуал мажбурлов чоралари жиноят процессида гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг келгусида жиноятлар содир этишининг олдини олиш, ўзларига юклатилган мажбуриятларга тўла риоя этишини таъминлаш, ҳақиқатни аниқлашга халақит қиладиган уринишларига йўл қўймаслик мақсадида қўлланади.



Кадрлар захирасини тўлдиришда касбий-психологик танлов

Кадрлар захирасини шакллантириш масаласи кадрлар сиёсатида етакчи ва муҳим ўринда туради. Ҳозирги кунда прокуратура тизимини лаёқатли кадрлар билан таъминлаш, раҳбар кадрлар захирасини яратиш ва ундан тўғри фойдаланиш масаласи соҳадаги энг долзарб муаммолардан бирига айланган.



Қийноққа солишга қарши кураш

Ҳар қандай жиноят жамият ва давлат манфаатларига зарар етказади. Ана шундай жиноятлардан бири қийноққа солишдир. Қийноқ ҳуқуққа қарши қаратилган тажовузнинг кўринишларидан биридир. У шахснинг жисмоний ва руҳий дахлсизлиги, шахсий хавфсизлигига тажовуз қилади.



Мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ низоларни кўришнинг ўзига хос хусусиятлари – Россия федерацияси мисолида

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва мансабдор шахсларнинг қарорлари, хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишда хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш мамлакат қонунчилигини такомиллаштириш учун фойдали бўлади.



Телемедицина – шахсга доир маълумотлар базаси

Инсонларнинг тиббий фаолият соҳасидаги ҳуқуқлари – халқаро ва давлатнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида ифодаланган фуқароларга соғлиқни сақлашни кафолатлайдиган ва касалликка чалинганда тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлайдиган
қоидалардир.



Данияда адвокатлик: лицензиясини олиш ва фаолият юритиш тартиби

Данияда адвокатлар тўғрисидаги маълумотлар базаси («advokat samfundet») шакллантирилган бўлиб, унда мазкур давлатда қонуний рўйхатдан ўтган адвокатлар тўғрисидаги маълумотлар жамланган.



ННТлар тадбиркорлиги – молиявий барқарорлиги демакдир

Сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ишлаб чиққан 1270 дан ортиқ лойиҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан 117 миллиард сўм маблағ ажратилган.