2021 йил февраль сони

0
426

“Huquq va burch” журнали

Чоп этилган вақти: 2021 йил, февраль
Саҳифалар сони: 64 саҳифа
Чоп этилган мақолалар сони: 12 та

Журнал баҳоси: 20 000 сўм

 

 МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ
 ЮКЛАБ ОЛИШ

 

 

УШБУ СОНДА:

Шаффофлик сари муҳим қадам!

Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг шаклланишида қонунчиликнинг мақбуллиги, мукаммаллиги, ошкоралиги, халқчиллиги ва самарадорлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис маҳаллий норма ижодкорлиги жараёнини такомиллаштириш, ушбу соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади.



«Агар огоҳсен сен!..»

19 январь янги Ўзбекистон тарихида миллий ғоя ва маънавий-маърифий ишлар соҳасида бурилиш нуқтаси бўлди. Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди, аниқ-тиниқ мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.



Тадбиркорларга лицензия ва рухсатномалар бериш тартиби тубдан ислоҳ қилинмоқда

Тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатида тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида 105 та лицензия ва рухсатнома тури бекор қилиниши, 115 таси бўйича эса тартиб-қоидалар соддалаштирилиши келтирилиб, бу борада пандемия шароитида айланма маблағ танқислигига дуч келган тадбиркорларга «оёққа туриб олишлари» учун кўмак бериш давом эттирилиши айтиб ўтилган.



Мурожаатлар билан ишлашда моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари

Мамлакатимизда 2016 йилда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича янги тизим яратилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, барча туман ва шаҳарларда эса халқ қабулхоналари ташкил этилди. Бу эса нафақат ариза ва шикоятлар билан ишлашнинг такомиллашувига, балки одамларнинг фаоллашувига, уларда давлат органларига мурожаат қилиш, давлат хизматчиларининг эса мурожаатларни тинглаш, уларга ечим топиш маданиятининг ўсиб боришига сабаб бўлмоқда.



Электрон платформа: қонун ҳужжатларини тартибга солиш ва баҳолашда унинг ўрниқандай?

Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар мукаммал ва янги қонун ҳужжатлари қабул қилинишини талаб этади. Шу сабабли сўнгги уч йилда қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ҳажми сезиларли даражада ортди.



Киберҳужумлар – иқтисодиётга жиддий хавф

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар иқтисодий барқарорликни таъминлаб, халқимизнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини тубдан яхшилашга замин яратмоқда. Шу билан бирга, иқтисодий тараққиёт кўрсаткичларига зарар етказувчи омиллар ҳам мавжудлигини унутмаслигимиз лозим.



Қози… ва судья

Ҳуқуқ илми, ўтмишдаги суд ишлари ҳақида мунозаралар бўлганда албатта қози ибораси суҳбатга бош сўз бўлиб кириб келади. Бу ибора шўролар даврида омоч, мударрис, фақиҳ, батрак, ботмон, таноб каби кўплаб архаик миллий сўзларнинг биринчи қаторида турарди.



Тарафлар ҳуқуқ ва мажбурияти: ички ишлар органлари иштирокида тузиладиган ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномалари мисолида

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг «Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш» деб номланган 38-боби хизмат кўрсатиш шартномасида бўлиши мумкин бўлган иштирокчилар доирасини белгилашга қаратилган нормаларни ўзида акс эттирмаган. Аммо бу билан мазкур масала умуман ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган деб бўлмайди. Зеро, фуқаролик қонунчилигининг шартномалар тўғрисидаги умумий қоидаларидан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиш бўйича шартномаларнинг тарафлари сифатида жисмоний ва юридик шахслар иштирок этишлари маълум.



Хусусий мулк ҳуқуқи кафолатларини кучайтириш зарурати

Конституциянинг 53-моддасида «Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин» деб белгилаб қўйилган.



Ипотека кредити: имкониятми ёки муаммо?

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг шаҳар ва қишлоқларида қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳар доимгидан-да жадаллашиб кетгандай. Хусусан, арзон уй-жойлар ва кўп квартирали уйлар қуриш кўламини кенгайтириш, соҳага янги меъморий ва техник ечимларни жорий этиш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда. Бу, албатта, халқ фаровонлиги ва аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қиляпти.



Бунёдкорлик ва ободлик тажассуми: «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурлари

Инсон бу ёруғ оламга бахтли яшаш учун келади. Дунёнинг гултожи дея таъриф берилган инсониятнинг бахтли ҳаёт кечириши кўп мезон ва омилларга боғлиқ. Бу аввало инсоннинг ватан ичра кичик ватани – уйи ҳамда маҳалласида ҳар нарсаси тўкис бўлиб умргузаронлик қилишида намоён бўлади.



Интеллектуал мулк ҳуқуқи қандай тартибга солинади?

Интеллектуал мулкнинг юқори ҳимояланганлик даражаси мамлакатнинг инвестицион жозибадорлиги ва ташқи имижини оширишнинг муҳим кафолати ҳисобланади. Интеллектуал мулк соҳасида самарали ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя тизимини яратмасдан туриб, мамлакатнинг инновацион тараққиёти ҳамда иқтисодий хавфсизлигини таъминлаб бўлмайди.