2021 йил апрель сони

0
288

“Huquq va burch” журнали

Чоп этилган вақти: 2021 йил, апрель
Саҳифалар сони: 64 саҳифа
Чоп этилган мақолалар сони: 8 та

Журнал баҳоси: 20 000 сўм

 МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ
 ЮКЛАБ ОЛИШ

 

 

 

УШБУ СОНДА:

«Tashkent Law Spring» II: мулоҳазалар, тавсиялар, таассуротлар

«Tashkent Law Spring» Халқаро юридик форуми Тошкент шаҳрида 2019 йил биринчи марта ўтказилган эди. Форум ҳар йили ҳуқуқни ривожлантириш муаммолари ва замонавий тенденцияларни муҳокама қилиш учун чақирилади. Форумдан мақсад – Ўзбекистонда ҳуқуқий соҳа янгиликларини халқаро ҳамжамиятга олиб чиқиш ҳамда жаҳон ҳуқуқ соҳасидаги янгиликларни ўрганишдан иборат.



Замонавий юридик амалиётда ҳуқуқий технологияларнинг ўрни ва роли

«Legal tech» сўзи луғатимизга янги кириб келган атама бўлса-да, бу ҳақда маълумотга эга бўлиш ва эшитиш одатий ҳолга айланди. Ушбу тушунча нафақат ҳуқуқий соҳада, балки бутун дунёда кенг оммалашаётганини эътироф этиш жоиз.



Маҳаллий вакиллик органлари назорат фаолиятининг ривожланиш тенденциялари

Ўзбекистоннинг давлат тузилиши асосларини, қонунчилик тизимини шакллантириш, ваколатли ҳокимият органларининг яхлит тизимини ташкил этишга қаратилган ишлар босқичма-босқич амалга оширилди.



Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш: долзарб муаммолар, инновацион усуллар ва воситалар

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясининг қабул қилиниши ҳозирги глобаллашув, илмий-техник тараққиёт даврида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг инновацион усуллари, тарғиботнинг илғор ва таъсирчан воситалари яратилишида яна бир муҳим қадам бўлди.



Маъмурий суд ишларини юритишда тарафларнинг ҳуқуқий мақоми

Маъмурий суд ишларини юритишда иштирокчиларнинг процессуал мақоми муҳим рол ўйнайди. Амалдаги қонунчиликка биноан маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчилари ишда қатнашувчи ҳамда одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахсларга ажратилади.



Меҳнат кодексининг янги таҳририда масофавий меҳнат масалалари

Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши меҳнатни ташкил қилиш шаклларига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Мазкур технологиялар ходимлар учун иш берувчи ҳудудидан ташқарида ҳам меҳнат функцияларини бажаришга имкон бермоқда. Шундан келиб чиқиб кўп давлатлар масофадан туриб ишлашни ҳуқуқий тартибга солиш чораларини кўрмоқда.



Давлат мажбурий суғуртаси муносaбaтлaрини ойдинлaштирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ҳaқидa

Ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш ва аҳоли турмушининг сифати ва даражасини оширишга йўналтирилган молиявий хизматларни фаол ривожлантириш учун мамлакат суғурта бозорида амалда бўлган давлат мажбурий суғурта муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик асосларини ҳамда ҳуқуқни қўллаш ва суд амалиётини ривожлантириш тақозо этилмоқда.



Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштиришнинг муҳим жиҳатлари

Ҳар бир фуқаро кундалик ҳаётда турли давлат органи ва ташкилотлари билан у ёки бу даражада муносабатга киришади. Ушбу жараённи аниқ ҳуқуқий тартибга солиш, бюрократик тартиб-таомилларнинг олдини олиш, фуқароларни ортиқча оворагарчиликдан халос қилиш мақсадида 2018 йил январь ойида Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган. Қонун бевосита маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.