2020 йил июнь сони

0
263

“Huquq va burch” журнали

Чоп этилган вақти: 2020 йил, июнь
Саҳифалар сони: 64 саҳифа
Чоп этилган мақолалар сони: 13 та

Журнал баҳоси: 20 000 сўм

 

 МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ
 ЮКЛАБ ОЛИШ

5

5

УШБУ СОНДА:

Янги фуқаролик кодекси: опцион, узуфрукт ва бошқа янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги 5464-фармойишида ҳам амалдаги Фуқаролик кодексининг мамлакатда тез ривожланаётган иқтисодий муносабатлар талабларига ва фуқаролик ҳуқуқи соҳасидаги халқаро стандартларга етарли даражада жавоб бера олмаслиги таъкидланган ва қуйидаги масалалар алоҳида кўрсатилган:

    • биринчидан, кодексда эскирган ҳуқуқий институтлар, шунингдек бозор иқтисодиётига асосланган ривожланган давлатлар ҳуқуқий тизимида мавжуд бўлмаган юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли сақланиб қолган;
    • иккинчидан, «тижорат таваккалчилиги», «хўжалик юритувчи субъектлар тенглиги», «адолатли компенсация», «шартномавий мажбуриятларни бажаришдан бош тортиш» каби анъанавий фуқаролик-ҳуқуқий институтлар мавжуд эмас;
    • учинчидан, замонавий бозор шароитларида талаб этиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар ва муносабатларнинг алоҳида шакллари, шу жумладан, давлат-хусусий шериклиги, дилерлик шартномаси, улушли қурувчилик, кластер ишлаб чиқариш, электрон тижорат, криптовалюта айланмаси, ер участкасини хусусийлаштириш ва бошқаларни тартибга солиш назарда тутилмаган;
    • тўртинчидан, кўп миқдордаги ҳаволаки нормаларнинг (80 га яқин) мавжудлиги кодекснинг тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжатга айланишига тўсқинлик қилмоқда ва унинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш борасидаги мақомини пасайтирмоқда;
    • бешинчидан, бир-бирига ўхшаш ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги қоидалар аралашмасидан ташкил топган юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг кўплиги (масалан, қонунчиликда хусусий корхона ва унитар корхона таркибига бошқа иштирокчиларнинг кириши назарда тутилмагани уларнинг инвестиция жалб қила олмасликларига сабаб бўлади);
    • олтинчидан, фуқаролик ҳуқуқи институтларига тааллуқли бўлмаган оммавий ҳуқуқ нормалари, хусусий мулк ва шартномавий муносабатларга оид асосланмаган чекловлар мавжуд;
    • еттинчидан, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиш масалаларини тартибга солувчи қоидалар деярли мавжуд эмас.

 

Тарихий ҳақиқат изидан…

Тарих – кечаги кунимиз қатида турфа саҳифалар яширин. Улар англами эса олис минг йилликлардан тортиб, яқин юз йилликларимизгача ажиб воқеликлар, гоҳ забун, гоҳ музаффар лаҳзалардан хабар беради. Тарих – ҳар неки бўлмасин, босиб ўтилган йўл. Манбалар бисёр – бисёр. Аммо ана шу манбалар тўпида хос ибора билан айтсак, шундай зарқоғоз (мемуар) ўрамлари борки, уларда давр одамларининг кечмиши рўйи­рост аён, замонаси тийнатию талотўми акс этган, шуур элагига тушган ва баайни ҳақиқатни ўз ҳолича авлодларга ташиган. Ҳеч муболағасиз айтиш керакки, бундай воқеаномалар, айниқса, келажак авлод истиқболини белгилаш, маънавий компаси учун ниҳоятда муҳимдир.

Бугун қарийб қирқ йиллар чамаси узоқдан туриб, ўтган асрнинг 80 йиллари миёналарига боқар эканмиз, халқимиз бўғзини чирмаганча аянчли оқибатлар келтириб чиқарган мудҳиш бир манзара гавдаланади.

«Пахта иши» қандай вужудга келган эди?

Ўзбекистоннинг совет даври тарихида большевизмнинг халққа қарши олиб борган қатағон сиёсати халқимиз хотирасида ҳамон сақланиб келмоқда. Хусусан, совет марказидаги айрим шовинист мустамлакачи унсурларнинг «Пахта иши», «Ўзбек иши» номи остида халқимизга қарши машъум қатағон сиёсати ниҳоятда фожиали тарзда юз берган. Шу боис бўлса керак, ана шу мудҳиш қатағон даҳшатларининг ижодкорлари бўлмиш Гдлян ва Ивановларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи ўша даврни яхши билган инсонлар орасида ҳам, ёшлар орасида ҳам тез­тез кўтарилмоқда. Мен бу фикрни қўллабқувватлайман. Бугунги кунда ҳам Гдлян ва Ивановларнинг Ўзбекистон халқига нисбатан содир этган ўта оғир жиноятларига ҳуқуқий баҳо бериш имконияти мавжуд.


 

«…Барча кучни илм олишга қаратмасак, забун б´лурмиз…»

«Беҳбудий ҳазратлари кўринишидан ғоят маҳобатли ва салобатли эди. Аҳволиға воқиф бўлмоғон кимса мутакаббир деб гумон қилур эди. Лекин ҳақиқатда мулойим суҳбатлик, такаллуфсиз бир одам эди. Ўз моли ҳақида бўлсин, халқ моли ҳақида бўлсин, иқтисодға кўп риоя қилар ва ижтимоий аҳволимизнинг тузулиши учун иқтисодға риоя қилишни биринчи шартлардан билар эди. Шунинг учун тўй ва азаларга бўлатурғон исрофларни ўзи бутун тарк қилғон ва сўзга қулоқ солатурғонларни ҳам тарк қилдирғон эди».


 

Миграция ҳуқуқининг қадимий тарихи

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Афина давлатида фуқаролик тақдим этиш соҳасида «қочоқ» ва «чет эл фуқароси» тушунчалари аниқ фарқланмаган. Бу эса «фуқароликка қабул қилиш» ва «бошпана бериш» институтлари ўртасида тафовут мавжуд бўлмаганидан дарак беради. Шу билан бирга, миграция ҳуқуқининг муайян жиҳатларини тартибга солишда Афина жамияти ўша даврдаги бошқа давлатлар билан қиёсланганда анча илғор тажрибага эга бўлган. Масалан, фуқароликдан маҳрум қилиш ёки шахсни мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш суд органи вазифасини бажарувчи герусия, яъни оқсоқоллар кенгашининг қарори билан амалга оширилган.


 

Агар ходимга шикаст етса ёки…

Ходимнинг соғлиғига шикаст етказилган ҳолатларда зарар қуйидаги шаклларда тўланади:

    • меҳнат жароҳати туфайли меҳнатга лаёқатсизлик даражасига қараб иш ҳақи (ёки унинг тегишли қисми) миқдорида тўлов;
    • саломатликнинг ёмонлашуви билан боғлиқ қўшимча харажатлар;
    • бир йўла бериладиган нафақа.

 

Неустойка ва айбнинг нисбати

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексини «Айб тушунчаси» номли қуйидаги 151-модда билан тўлдириш лозим:

«Фуқаролик ҳуқуқбузарлиги содир этиб, бу қилмиши билан бошқаларга зарар етказган шахснинг ўз ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатларига ва уларнинг зарарли оқибатларига нисбатан ғаразли мақсад ёки эҳтиётсизлик шаклидаги руҳий муносабати айб ҳисобланади».

Шу билан бирга, кодексга айбнинг шакллари (қасддан ёки эҳтиётсизликдан) ҳамда айбсиз ҳолда зарар етказиш масалалари ҳам алоҳида модда сифатида киритилиши мақсадга мувофиқ.


 

Ёшлар – давлат сиёсатининг объекти

Ёшлар ташкилотлари нима учун керак?

Ёшликнинг ўзига хос хусусиятлари бор: бу давр билим олиш, касб танлаш ва уни эгаллаш, сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш, ўз дунёқарашини шакллантириб, мустақил ҳаётга қадам қўйиш, оила қуриш ва ҳоказолар билан тавсифланади. Аммо ёшларнинг жамият ҳаётидаги иштироки булар билангина чекланиб қолмайди. Ёшлар турли жамоат ташкилотлари, маданий марказлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари ишида иштирок этиш орқали ўзларининг ижтимоий фаоллигини намоён қилишга интилади. Мана шу жойда ёшлар ташкилотларининг аҳамияти кўзга ташланади.


 

Эл ардоқлаган нотариус

Сурхон воҳаси ўзининг ижод аҳли, машҳур бахшилари, алпкелбат полвонлари, ишининг кўзини билувчи деҳқону тадбиркорлари билан машҳур. Шу билан бирга халқ хўжалигининг турли соҳаларида, маориф ва фан, маданият, давлат органлари тизимларида меҳнат қилаётган фидойи сурхондарёликларнинг шуҳрати ҳам аввалгилардан асло кам эмас.


 

Франция маъмурий судлари тизими ва фаолият йўналишлари

Францияда маъмурий судлар мутлақо мустақил бўлиб, умумий судлар тизимидаги бирон бир органга бўйсунмайди. Улар маъмурият маслаҳатчилари сифатида ҳаракат қилишади. Суд ҳаракатлари жамиятнинг барча соҳаларига тегишли:

    • сиёсий – сайловлар;
    • иқтисодий – ҳарбий иқтисодиёт;
    • ижтимоий – жамоат хавфсизлиги;
    • маданий – таълим ислоҳоти;
    • ахлоқий – матбуот ва
    • кино цензураси кабилар.

 

Маъмурий назоратдаги шахслар билан амалга ошириладиган профилактик ишларнинг ҳуқуқий асослари

2019 йил 2 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги қонунида маъмурий назорат ўрнатиладиган шахсларнинг қуйидаги тоифалари кўрсатилган:

1) суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган;
2) оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган;
3) ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган;
4) Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига биноан оғир ёки ўта оғир жиноят ҳисобланадиган қилмишларни содир этганлик учун бошқа давлат ҳудудида озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаган.


 

Вояга етмаган гувоҳлар иштироки: педагог ва психолог мақоми аниқ белгиланганми?

О. Пюссанинг таъкидлашича, «Педагогнинг сўроқ қилишдаги иштирокига процессуал қонунчилик томонидан мутахассис сифатида қараш лозим, у терговчига у ёки бу ишларда ёрдамчи, консультантдир». У ўз асарларида педагог ўз билимига асосланган ҳолда терговчига вояга етмаган шахс билан алоқа ўрнатишда кўмаклашишини айтиб ўтган.


 

Ғазначилик тизимининг давлат бюджети ижросида тутган ўрни

Давлат бюджети даромадлари қуйидагиларга асосан шакллантирилади:

    • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
    • давлат активларини жойлаштириш, фойдаланишга бериш ва сотишдан олинган даромадлар;
    • мерос, ҳадя ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;
    • юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушадиган қайтарилмайдиган пул тушумлари;
    • резидент-юридик шахсларга берилган бюджет ссудаларини ва чет давлатларга ажратилган кредитларни тўлаш ҳисобидан тўловлар;
    • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа даромадлар ҳисобидан.