2020 йил июль сони

0
145

“Huquq va burch” журнали

Чоп этилган вақти: 2020 йил, июнь
Саҳифалар сони: 64 саҳифа
Чоп этилган мақолалар сони: 12 та

Журнал баҳоси: 20 000 сўм

 

 МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ
 ЮКЛАБ ОЛИШ

5

5

УШБУ СОНДА:

Давлат бошқаруви ва давлат хизмати тизими ислоҳида муҳим қадам

Давлат инсоният тарихида алоҳида ўрин эгаллайди. У ўз фаолияти орқали жамият ва унинг аъзолари тақдирига таъсир қилади. Бошқарув – давлатнинг алоҳида фаолият тури бўлиб, давлат бошқаруви сифатида намоён бўлади. Давлат бошқарувининг қандай ташкил қилингани жамият ривожланишига ёки пароканда бўлишига, инсонларнинг эркин, фаровон турмуш кечиришига ёки азоб-уқубатда, хор-зор бўлиб яшашига сабаб бўлади. Шу боис давлат пайдо бўлгандан то ҳозиргача давлат бошқарувини такомиллаштиришгаинтилиш давом этмоқда.


 

«Пахта иши» қандай вужудга келган эди?

СССР Олий Советига Ўзбекистон ССРдан сайланган депутатларнинг мурожаатномаси

Гдлянни ҳимоя қилиб кеча Манеж майдонида ўтказилган митингнинг кучли таъсирига берилган СССР Олий Советининг кўпчилик аъзолари сўзга чиқишиб, тергов гуруҳи томонидан қонунийликнинг қўпол равишда бузилишига йўл қўйилгани тўғрисидаги мавжуд далилларни чуқур ва мазмунан таҳлил қилишдан сессияни чалғитишди.

Биз, Ўзбекистон ССРдан сайланган депутатлар, бу ишлар тагида хунук сиёсий ўйинларётганини кўриб турибмиз, шундан келиб чиқиб қуйидагиларни таклиф қиламиз:

Агар Олий Совет депутатлари прокуратура тақдим қилган далилларни етарли эмас деб ҳисоблаётган бўлсалар, у ҳолда «СССР халқ депутатлари мақоми тўғрисида»ги қонундан келиб чиқиб, СССР прокуратурасига уч кунлик муддат ичида ўзларидаги барча мавжуд материалларни тақдим қилиш топширилсин. Прокуратуранинг тақдимномаси овозга қўйилсин. Тергов билан бевосита шуғулланган ходимларнинг, ҳеч бўлмаганда тергов гуруҳи раҳбарларининг ҳисоботи тинглансин. Акс ҳолда муҳокама бозорга айланиб кетмоқда.

Баъзи бир депутатлар кўзи кўр одам ҳам кўрадиган нарсани кўрмасликка олмоқда. Бу эса ишга юзаки ёндашиш бўлиб, ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин, чунки кўпчилик депутатлар масала моҳиятига чуқур кириб боришга ҳаракат қилаётганига бизда ишонч йўқ.

Агар бизнинг илтимосимиз қаноатлантирилмайдиган бўлса, биз тегишли чоралар кўриш ҳуқуқини ўзимизда қолдирамиз.


 

Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат хизматлари: муаммо ва таклифлар

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва реализация қилишда турли хизматларидан (ўсимликларни ҳимоя қилиш, ветеринария, логистика, агроконсалтинг хизматлари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва бошқалар) фойдаланиш зарурати юзага келмоқда. Шундай экан, қишлоқ хўжалигида кўрсатиладиган хизматларнинг кўлами ва сифати маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш билан бир қаторда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


ARIN идоралараро тармоқлари: жиноий активларни қайтаришга қаратилган ҳамкорлик шакли

Инсоният учун катта хавф туғдириб келаётган трансмиллий жиноятлардан бири коррупция билан боғлиқ жиноятлардир. Бу турдаги жиноятлар натижасида ривожланаётган мамлакатлар ҳар йили 20-40 млрд АҚШ доллари миқдорида пул йўқотади. Яширин пул оқимлари давлатларнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш дастурлари маблағларидан шаклланиб, улардаги шароитнинг янада ёмонлашувига, инсонларнинг давлатга, унинг ваколатли органлари ва ташкилотларига бўлган ишончини сўндиришга олиб келмоқда.


Ижро органлари фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига баҳо беришда қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қандай ҳимоя қилинаётгани, уларга давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва очиқлиги биз учун энг асосий мезон бўлиши шарт» деб таъкидлагани давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятини баҳолашнинг самарали механизмларини жорий этиш борасида кечиктириб бўлмайдиган вазифалар юкланаётганлигини кўрсатади.


Қаловини топсанг қор ҳам ёнади

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги 3666-қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида»ги низомнинг 10-бандида давлат бошқаруви соҳаларида ислоҳотларга салбий таъсир ўтказаётган муаммоларни, давлат органлари ва ташкилотларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, натижалари бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга оид таклифлар тайёрлаш адлия органларининг асосий функцияларидан бири этиб белгиланган.


Молиявий мониторинг

Ҳозирги пайтда уюшган жиноятчиликка қарши кураш жаҳон ҳамжамиятини хавотирга солаётган масалалардан биридир. Хусусан, глобаллашув жадаллашган XXI асрда уюшган жиноятчиликнинг трансмиллий хусусият касб этиши бу муаммога етарлича эътибор қаратишни тақозо этмоқда. Шундай жиноятлардан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришдир.


Тезкор-қидирув ахбороти назарий тушунчалар

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, «ахборот» – далил, воқеа, ҳодиса, предмет, жараён каби маълум бир объектлар ҳақидаги билим ва тушунчалар, ўзида айрим тушунчаларни мужассам қилган факт, воқеа, ҳодиса, далил, предмет, жараён каби объектлар тўғрисидаги маълумотлар, билимлар мажмуи, қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган, сақлаш, қайта ишлаш ва фойдаланиш лозим бўлган далил ва маълумотлар тўпламидир.


Ички ишлар органларининг миграция соҳасидаги ҳамкорлиги

Мамлакатимизда миграцияни тартибга солиш бир қатор давлат органлари зиммасига юклатилган. Улар орасида Давлат хавфсизлик хизмати, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа субъектлар бор. Ички ишлар вазирлиги бу борада ушбу субъектлар билан ҳамкорлик қилади.


Терговга қадар текширув институтини такомиллаштириш

Мамлакатда ҳеч ким содир этмаган қилмиши учун жавобгарликка тортилмаслиги керак. Суд ислоҳотлари даврида жиноят процессининг бошқа институтлари сингари терговга қадар текширув институти ҳам такомиллаштирилиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилаяпти.


Норма ижодкорлиги унинг назарий-методологик таҳлили

Бугунги кунда мамлакатимизда норма ижодкорлигини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этади. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида белгиланишича, «ижод» арабча сўз бўлиб, тўғридан-тўғри таржима қилинганда яратиш, кашф этиш, вужудга келтириш деган маъноларни англатади. Ижод – бадиий, илмий, санъатга оид асар ёки моддий бойлик яратиш, вужудга келтириш; яратувчилик фаолияти. Демак, ижод ва ижодкорлик серқирра тушунчадир.


Таниб олиш учун кўрсатиш хорижий мамлакатлар тажрибаси таҳлили

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари йўналишларидан бири ЎзбекистонРеспубликасининг Жиноят-процессуал  кодекси ва ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларини замон талабларидан келиб чиқиб такомиллаштириш масаласидир. Бу жараёнда хорижий давлатлар жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва улардаги илғор тажрибаларни миллий қонунчиликка татбиқ этиш долзарб аҳамият касб этади.