2020 йил апрель сони

0
243

“Huquq va burch” журнали

Чоп этилган вақти: 2020 йил, апрель
Саҳифалар сони: 64 саҳифа
Чоп этилган мақолалар сони: 12 та

Журнал баҳоси: 20 000 сўм

 

МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ
ЮКЛАБ ОЛИШ

5

5

УШБУ СОНДА:

Бағрикенглик намойиши

Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги инсонпарварлик фазилатлари, унинг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган муносиб ҳиссаcини холисона ва адолат нуқтаи назаридан ўрганиш тарихий хотира ҳамда келажак учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Зеро, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга қилган мурожаатида таъкидланганидек: «2020 йилда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги халқаро миқёсда кенг нишонланади. Бизнинг мард, енгилмас ва олийжаноб халқимиз буюк ғалабани таъминлашга беқиёс ҳисса қўшгани билан барчамиз ҳақли равишда фахрланамиз. Бу қонли урушда жами 1,5 миллиондан зиёд Ўзбекистон фарзандлари тинчлик ва озодлик учун мардона жанг қилгани, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ўз яқинлари бағрига қайтмагани, эл-юртимизнинг фронт ортида кўрсатган жасоратини халқимиз ҳеч қачон унутмайди».


Ўз тилимизни ўзимиз асрамасак?!.

Тилга муносабат – мустақилликка, давлатчилигимизга муносабат. Давлат идораларида ўзбек тилига муносабатга шундай ёндашиш керак. Агар бу идораларда ҳали ҳануз ишлар, ҳужжатлар тўлиқ ўзбек тилида юритилмаётган экан, унда биз ҳали мустақил давлатмиз, ўз йўлимизни, келажагимизни ўзимиз белгилаймиз деб керилишимиз ўринсиз. Ўзбек тили фақат Ўзбекистонда давлат тили. Бошқа бирон давлатда эмас. У ягона, унинг бошқа жойда яшаш имкони, кафолати йўқ. Худди бошқа давлатларнинг миллий тили каби.

Ўзбекистонда барча давлат ҳужжатлари, иш ўзбек тилида юритилиши шарт. Бу ўзбек номини олган давлатнинг бош вазифаси, чегара, армия, миллий валюта каби ўзбек тили ҳам «Ўзбекистон» деган миллий давлатчиликнинг кафолати, рамзи.


Карантин шароитида солиқлар ва бошқа тўловлар

Хўш, бундай ноодатий вазиятда солиқ муносабатлари қандай ташкил этилгани маъқулроқ?

Солиқлар ҳақида гап кетганда, авваламбор, унинг мажбурий тўлов эканига урғу берилади. Конституциямизнинг 51-моддасида фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурлиги айтиб ўтилган. Шунингдек, Солиқ кодексида ҳам солиққа тортиш мажбурийлик принципига асосланиши кўрсатилган.

Солиқ муносабатлари ҳар доим ҳам мажбурийликка асосланиши керакми?

Ушбу саволга жавоб бериш учун солиқ муносабатларини тартибга солишни аъминлайдиган ҳуқуқий асослар, яъни солиқ қонунчилигининг асосий жиҳатлари, хусусан, уларда қўлланиладиган ҳуқуқ усуллари ва уларнинг моҳиятига эътибор қаратиш лозим бўлади. Солиқ қонунчилигида императив ва диспозитив усуллар қўлланилади.


 

Мажбурий меҳнат унинг олдини олиш борасидаги ислоҳотлар

Юртимизда ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли шароитларда ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқи қонун нормалари билан қатъий мустаҳкамлаб қўйилган.

Расмий маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 4 февралида бош вазир ўринбосари (ҳозирда Олий Мажлис Сенатининг раиси) Танзила Норбоева бошчилигидаги делегациянинг Вашингтонга ташрифида «Cotton Campaign» ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига қарши бойкотни бекор қилиш режасини тақдим этган эди. Хусусан, йиғилишда Ўзбекистон қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича чоралар, фермерликни қўллаб-қувватлаш механизмларини яратиш, агросаноат мажмуини ислоҳ қилиш ва пахтачиликни механизациялаш бўйича батафсил маълумот берилган.


Стартап лойиҳаларини краудфандинг орқали инвестициялаш

Дунё миқёсида краудфандинг инвесторларни мукофотлаш нуқтаи назаридан пулли ва пулсиз турларга бўлинади. Масалан, стартап лойиҳаларини ёхуд умуман инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг қуйидаги моделлари мавжуд:

    1. Ҳомийлик (Donation-based crowdfunding). Ушбу краудфандинг гуруҳидаги иштирокчилар маблағни хайр-эҳсонга йўналтиради. Дунёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам бундай кўринишдаги молиялаштириш кенг тарқалган (камбағал оилаларга беғараз ёрдам ва б.). Бунда инвесторлар учун мукофот реклама ёки маркетинг хусусиятига эга бўлган оммавий эътироф кўринишида бўлиши мумкин.
    2. Дастлабки савдо ёки буюртма. Бунда муайян маҳсулот ишлаб чиқарилишига пул тиккан инвестор бунинг учун шу маҳсулотнинг дастлабки турини имтиёзли нархда сотиб олиш имкониятини қўлга киритади. Бу ўринда албатта олди-сотди шартномасининг қоидалари қўлланиши табиий.
    3. Мукофот (Reward-based crowdfunding). Лойиҳа ёки маҳсулот ишлаб чиқаришга пул тиккан инвестор фактик товар ёки хизмат кўрсатиш кўринишидаги мукофотга эга бўлмасдан, фақат рамзий мукофотни қўлга киритади.
    4. Кредитлаш. Инвестор лойиҳа якунига қадар фойдаланилган маблағ учун муайян фоиз ёки комиссия ҳақини олади. Мазкур вазиятда кредит шартномасининг қоидалари қўлланади.
    5. Акциядорлик краудфандинги (Equity crowdfunding). Ушбу турдаги карудфандинг адабиётларда краудинвестинг деб юритилиб, корхонага қарашли қимматли қоғозлар очиқ савдога (IPO – Initial public offer) қўйилади, оқибатда инвесторга мукофот тариқасида корхонага қарашли қимматли қоғоз (одатда акция), мулк, дивиденд ёки корхонанинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқи кабилар тақдим этилиши мумкин6.
    6. Роялти краудфандинг (Royalty-based crowdfunding). Инвестор стартап лойиҳалари ёки инновацион лойиҳалардан тушадиган фойдадан ёки даромаддан улуш кўринишидаги мукофот билан тақдирланади.

Кадастр тизими: истиқбол, муаммолар ва ечим

XXI асрнинг ахборот асри дея тан олингани маълумотларнинг давлат ва фуқаролар ҳаётида нечоғлик аҳамиятга эга эканидан далолат беради. Шу жумладан, давлатнинг табиий ресурслари тўғрисидаги маълумотлар иқтисодий ислоҳотлар ҳамда жисмоний шахсларнинг маълумот олиш йўлидаги конституциявий ҳуқуқини амалга оширишда муҳим ўринга эга. Мазкур маълумотларнинг шакллантирилиши ҳамда улардан фойдаланиш тартиби атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувининг асосий қисми сифатида эътироф этилиб, кадастр деб номланади.


Прокуратура органлари фаолиятининг қиёсий таҳлили

Ҳозирги вақтда прокуратуранинг давлат органлари тизимида тутган ўрнига кўра дунё мамлакатларини тўрт гуруҳга ажратиш мумкин:

    • прокуратура адлия органи таркибида бўлган АҚШ, Франция, Бельгия, Нидерландия, Дания, Польша, Руминия, Исроил, Япония, Эстония ва Сурия каби давлатлар;
    • прокуратура бутунлай суд тизими таркибида бўлган ва судлар қошида ёки суд ҳокимияти доирасида маъмурий мустақилликка эга бўлган Колумбия, Болгария, Испания каби давлатлар;
    • прокуратура мустақил орган сифатида ажратилган ва давлат бошлиғи ёки парламент олдида ҳисобдор бўлган Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Вьетнам, Корея Халқ Демократик Республикаси, Куба, Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси сингари мамлакатлар;
    • прокуратура ёки унга бевосита ўхшаш органи бўлмаган давлатлар, хусусан, Англия, Ҳиндистон кабилар.

Cоғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қўлланадиган жазолар

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда маъмурий жазо тушунчасига таъриф берилмаган. Кодекснинг 22-моддасида маъмурий жазонинг мақсади белгиланган, унга кўра «маъмурий жазо жавобгарликка тортиш чораси бўлиб, у маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек ана шу ҳуқуқбузарнинг ўзи томонидан ҳам, бошқа шахслар томонидан ҳам янги ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади».


Банкир оқланди. Лекин…

Иссиқ жон-да, нимадир бўлиб, «Халқ банки» Миришкор тумани филиалига қарашли «Помуқ» минибанки мудири Раҳимжон Рўзимуродовнинг соғлиғи панд бера бошлади. Шифокорлар унга бир жойда қадалиб ўтириш мумкин эмаслигини, имкон қадар очиқ ҳавода, кўпроқ ҳаракатда бўлиши зарурлигини айтишди. Соғлиқ ҳаммага керак. Начора, Раҳимжон узоқ ўйлаб ўтирмай 2012 йилнинг август ойидан оз эмас, кўп эмас, бир йилга ўз ҳисобидан меҳнат таътилига чиқди.


Тадбиркорликка оид қонунчиликнинг тадрижий ривожланиши

Ўзбекистонда қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимида тадбиркорликка оид қонун ҳужжатлари кўп. Хусусан, 150 га яқин қонун, Ўзбекистон президентининг 300 дан ортиқ фармон ва қарори, ҳукуматнинг 400 га яқин қарори ва 600 дан ортиқ бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд.


Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш: жиноят-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш масалалари

«Терроризмни молиялаштириш» тушунчасига «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги, «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги қонунларда ҳамда Жиноят кодексининг 1553-моддасида «жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмиш» сифатида таъриф берилган.

Терроризмга қарши курашнинг муҳим жиҳатларидан бири унинг моддий ва молиявий таъминотини аниқлаш ва олдини олиш ҳисобланади. Зеро, терроризмни молиялаштиришга қарши кураш масаласи кўпгина халқаро ташкилотлар, шу жумладан, БМТнинг Терроризмга қарши кураш қўмитаси, ФАТФ (Financial Action Task Force – жиноий даромадни легаллаштиришга қарши молиявий курашни амалга оширувчи ҳукуматлараро ташкилот) ва бошқа халқаро ташкилотларнинг диққат-эътиборида эканлиги ҳам бежиз эмас.


Табиий сув ресурслари қонунчиликка доир айрим масалалар

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил январда Олий Мажлисга Мурожаатномасида сув хўжалиги объектларини бошқариш, сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш тизимини автоматлаштириш зарурлигига эътибор қаратди. Бу масала Сув хўжалигини ривожлантириш концепциясида ўз аксини топиши кераклигини таъкидлади.

Ҳозирги вазиятда шуни таъкидлаш керак, Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 21-моддасида «Сув объектларини бошқариш» деган тушунчага таъриф берилмаган. Аммо фармон ва қарорларларда сув ресурслари (объектлари)ни бошқариш деган ибора кўп қўлланган5. Айни вақтда, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддаси «Сувдан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви» деб номланганига эътибор қаратиш лозим.