2019 йил апрель сони

0
250

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

«Тошкент ҳуқуқ баҳори» янги фикр, янги ғоялар излаб…

Йирик халқаро тадбирлар мамлакатимизнинг бугунги ҳолатини глобал ­тенденциялар билан солиштириш имконини беради. Дунёда кечаётган ­жараёнлардаги ўрнимизни аниқлашга хизмат қилади.  Ундан четда қолиб кетмадикми, тушиб қолмадикми деган саволларга жавоб топишга ундайди.  Лекин асосий масала ҳамма қатори, қолганлар даражасида ёки улардан ҳам олдинроқда бўлиш эмас. Энг муҳими, ўз фарқли жиҳатларимизни аниқлаш ва улардан рақобатбардош устунликларни ярата олишни ўрганишдир.


 

Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас – ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Форумнинг очилиш маросимида Адлия вазирлигининг ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган advice.uz портали расман иш бошлагани тўғрисида эълон қилинди. Ушбу порталда ­барча маслаҳатлар бепул берилади.

Портал Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Британиянинг Citizens Advice тармоғи тажрибаларига таянган ҳолда яратилди. Лойиҳанинг мақсади — одамларга бепул онлайн юридик маслаҳат бериш. Портал содда, барча учун тушунарли бўлиб, омма учун мўлжалланган.


 

Малайзияда давлат бошқарувини такомиллаштириш тажрибаси

“Tashkent Law Spring” халқаро юридик форумининг “Давлат режалашти­руви ва маъмурий ислоҳот” сессиясида тақдим ­этилган маърузалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. ­Эътиборли ­жиҳати, ­уларда мамлакатимизда бошланган кенг қамровли ­ислоҳотлар жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган қатор тажрибалар ­ҳақида ҳам ­маълумотлар берилди. ­Қуйидаги маърузаларда ­мутахассислар ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.


 

Давлат секторининг ривожланиши Буюк британия тажрибасида

Барча даражадаги давлат идораларидаги бюрократия фуқаролик ­жамияти ривожланишига тўсқинлик қилувчи энг асосий омиллардан ҳисобланади. Аксарият давлатлар ҳокимияти учун мерос бўлиб келаётган бу иллатга қарши курашда дунё мамлакатлари етарли ­даражада тажриба тўплаган. Ушбу масалада мен кўплаб давлатларникидан ­кескин фарқ қилувчи Буюк Британия давлат хизматининг ­шаклланиши, фаолияти, ўзига хос жиҳатлари хусусида гапирмоқчиман.


 

Стратегик режалаштириш: ишни қандай тўғри ташкил қилиш мумкин?

Учинчи минг йиллик бошларини жамиятнинг бутун ижтимоий-иқтисодий фаолиятини қамраб олган стратегик режалаштириш методологияси гуллаб-яшнаган давр деб аташ мумкин. Бугунги кунда стратегик режалаштириш жуда кўп соҳаларни қамраб олган. Бунга тижорат ташкилотларини, фаолиятнинг жамоавий шаклларини, жамоат ­ташкилотлари ва давлат идораларини мисол сифатида келтириш мумкин. Айниқса, мегаполис ва ҳудудларни ривожлантиришни бошқариш борасида стратегик режалаштириш муҳим аҳамият касб этади.


 

Ҳукуматнинг очиқлиги ва шаффофлиги: Ўзбекистон ҳолати таҳлил этилди

“Tashkent Law Spring” халқаро юридик форумида муҳим ва долзарб масалаларга бағишланган сессиялар бўлиб ўтди. Ушбу сессияларда ҳуқуқий масалалар, Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро талаблар, ҳукумат иши, давлат секторлари фаолияти, инвестиция ва шу каби бошқа иқтисодий масалалар муҳокама этилди. Хусусан, Халқаро бизнес марказининг “Афросиёб” конференция залида “Ҳукуматнинг очиқлиги ва шаффофлиги” мавзуида сессия бўлиб ўтди. Қуйида мазкур семинар иштирокчилари ва мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари билан танишасиз.


 

 Қонунлар такомиллашиб, тажрибалар кенгаймоқда

Мамлакатимиз тарихида илк бор ўтказилган “Tashent Law Spring” ­халқаро юридик форуми дастурига кўра Халқаро бизнес маркази (IBC) “Қўқон” конференция­лар залида “Давлат-хусусий шериклик: ташкил этиш ва ривожлантиришнинг глобал тажрибаси” мавзуида хорижий мутахассислар иштирокида сессия бўлиб ўтди. Сессияда иштирок этган хорижий мутахассислар ўз давлати қонунчилиги борасида сўз юритар экан, давлат-хусусий шерикликнинг тарихи ва бугунги ривожи хусусида маълумотлар бердилар. Тадбир давомида ўзаро тажриба алмашилди.

 

Мақолалар давомини журнал саҳифаларида ўқишингиз мумкин.