0,00 UZS

No products in the cart.

12.8 C
London
Yakshanba, Oktabr 25, 2020

1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

- Advertisement -
- Advertisement -

Аи-80 нархи давлат томонидан тартибга солиниши тартиби бекор қилинади

Президентнинг «Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади, шунингдек нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғисини (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғисини) сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.

Суд ҳукмлари, қарорлари, ажримлари ёки ҳал қилув қарорлари қонуний кучга кирган ишларни прокурор томонидан томонларнинг мурожаати мавжуд бўлгандагина суддан талаб қилиб олиш тартиби кучга киради

Давлат дастури тўғрисида президент Фармонига мувофиқ, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида 2020 йил 1 майдан бошлаб суд ҳукмлари, қарорлари, ажримлари ёки ҳал қилув қарорлари қонуний кучга кирган ишларни прокурор томонидан томонларнинг (прокурордан ташқари) мурожаати мавжуд бўлгандагина суддан талаб қилиб олиш тартиби амалиётга жорий этилади.

2020 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари амалга киради

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 февралдаги 114-сон қарори билан 2020 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.

Ҳудудларда доривор ўсимликлар етиштириш бўйича кластер тизими йўлга қўйилади

Президентнинг шу йил 10 апрелдаги қарори билан 2020 йил 1 майдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг доривор ўсимликларни етиштириш, сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш кластерларини (доривор ўсимликлар кластери) ташкил этиш, шунингдек, ҳудудларни доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланган.

Президент қарори билан 50 турдаги асосий доривор ўсимликларни етиштиришга ихтисослаштириладиган ҳудудлар рўйхати белгиланди.

Республика халқ табобати илмий-амалий маркази ташкил этилади

«Ўзбекистон Республикасида халқ табобатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори билан давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс мақомига эга Республика халқ табобати илмий-амалий маркази ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларида ва Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Халқ табобатини ривожлантириш марказлари ташкил этилади.

Қуйидагиларда халқ табобати хоналари очилади:

  • туман (шаҳар), вилоят ва республика даражасидаги давлат кўп тармоқли тиббиёт муассасаларида;
  • нодавлат тиббиёт ташкилотларида.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида ахборотни шакллантириш, сақлаш ва қайта ишлаш ноёб идентификаторлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади

Қарорга биноан, ушбу идентификаторлар қуйидагилардан иборат:

  • жисмоний шахслар — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
  • юридик шахслар — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
  • кўчмас мулк — кадастр рақами;
  • манзиллар — географик код;
  • транспорт воситалари — транспорт воситасининг идентификация рақами.
- Advertisement -

Latest news

Судлар фаолиятини рақамлаштириш нима афзалликларга эга?

Мамлакатимизда судлар фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада судлар фаолиятини рақамлаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш,...
- Advertisement -

Адлия вазирлиги аралашуви билан тадбиркорга 247 миллиард сўмлик қўшимча солиқ олди олинди

Юртимизда сўнги йилларда солиқ юкини камайтириш ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Шу билан бирга, Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлик...

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – биринчи галдаги вазифа

Жорий йилнинг 9 ойида прокуратура органлари томонидан аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси йўналишида 182 та фермер хўжаликларига рўйхатдан ўтиш ва банкда...

Related news