0,00 UZS

No products in the cart.

19.6 C
London
Juma, May 27, 2022

Ҳоким қарори бекор қилинди

- Advertisement -
- Advertisement -

Булоқбоши туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Қашқар” маҳалла фуқаролар йиғини “Каттатол” кўчасида яшовчи фуқаро М.Ғоипов туман ҳокимининг қароридан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганишда тўпланган ҳужжатларга кўра, Булоқбоши туман “Нурзамин” маҳалла фуқаролар йиғини “Интилиш” кўчасида жойлашган умумий ер майдони 605,00 кв.м., бино-иншоот эгаллаган ер майдони 85.46 кв.м. бўлган   Хунармандчилик устахонаси ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси бино-иншооти “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДК Булоқбоши туман филиалида 2019 йил 1 август куни 6/1418 тартиб рақам билан давлат рўйхатига олинган. Мазкур бино-иншоот жойлашган ер майдони ва олдинги масжиди биноси Булоқбоши туман ҳокимининг 2010 йил 15 январ кунги “Тумандаги норасмий масжид сифатида рўйхатга олинган бинолар ва ер майдонларни уй-жойга мухтож кам таъминланган оилаларга яшаш ва уй-жой солиш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш учун ажратиб бериш ҳақида”ги 16-Қ-сонли қарорига асосан фуқаро Ғоипов Азизбек Махмудовичга ажратиб берилган.

Аниқланишича, фуқаро А.Ғоиповга мазкур қарор билан ажратиб берилган ер майдони ва масжид биноси, Булоқбоши туманидаги норасмий масжидларни қайта хатловдан ўтказиш юзасидан тузилган туман ҳокимлигининг ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўтказилган хатлов натижаси бўйича туман ҳокимлигига киритилган билдирги асосида қабул қилинган Булоқбоши туман ҳокимининг 2017 йил 6 март кунги 189-Қ-сонли қарори билан туман захирасига қайтариб олинган.

Мазкур қарор қабул қилинишидан олдин фуқаро А.Ғоипов белгиланган тартибда огоҳлантирилмаган ҳамда Ер ресурслари ва давлат кадастри Булоқбоши туман бўлими томонидан туман ҳокимлигига ер майдонини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритилмасдан ишчи гуруҳ билдиргиси асосида қарор қабул қилинган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 38-моддаси биринчи қисмининг 6-11-бандларида назарада тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдалниш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантиргандан кейин ер участкасини берган органга ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Ер участкасини берган орган тақдимнома асосида бир ойлик муддатда ер участкасини олиб қўйиш ҳақида қарор чиқаришлиги белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари Булоқбоши туман ҳокимининг 2017 йил 6 март кунги 189-Қ-сонли қарори давлат рўйхатидан ўтказилиши учун кадастр корхонасига тақдим этилмаган.

Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарорига билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 31-бандида Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда бекор қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Юқоридаги аниқланган қонунбузилиш ҳолатлар бартараф қилиш юзасидан туман ҳокимлигига тақдимнома киритилиб, тақдимнома натижасига кўра туман ҳокимининг 2017 йил 6 март кунги 189-Қ-сонли қарори бекор қилинди.

- Advertisement -

Latest news

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш – тараққиёт омили

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгилаб ўтилганидек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ҳамда одил судловга эришиш орқалигина инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда...
- Advertisement -

2022-yil aprel soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, aprel Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 17 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH       USHBU SONDA: JINOYAT-PROTSESSUAL FAOLIYAT...

TILXAT, TUSHUNTIRISH XATI, ARIZA qanday holatlarda olinadi?

Amaliyotda kadrlar xizmati xodimlari tilxat, tushuntirish xati, ariza kabi hujjatlarni qanday holatlarda xodimdan olishga ikkilanib qolishadi. Ushbu maqolada mehnat qonunchiligi bo‘yicha yuqoridagi hujjatlarni olish...

Yangi O‘zbekistonda ommaviy xizmatning islohoti: ong va huquqiy siyosatdagi o‘zgarishlar

“Ommaviy-huquqiy tadqitqotlar markazi” ilmiy-tadqiqot muassasa shaklidagi nodavlat notijorat tashkiloti Germaniyaning Konrad Adenauer nomidagi fondining O‘zbekistondagi vakolatxonasi, Toshkent davlat yuridik universiteti va Adliya vazirligi huzuridagi...

Related news