More

    Ҳамма билиши шарт: карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик борасидаги сўнгги ўзгаришлар

    Сўнгги ўзгартиришлар…

    Бугун бутун дунёни ларзага солаётган, барчани бехаловат қилаётган бу мудхиш коронавирус пандемияси (COVID-19) яқинда пайдо бўлган коронавирус юқумли касалликларнинг сўнгги авлодидир. 2019 декабрь ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида эпидемия тарқалгунига қадар бу касаллик ҳақида ҳеч нарса маълум эмас эди. Вируснинг бу даражада хавфлилиги, жуда кескин суръатда кўпайиши ва ўзи билан кўплаб қурбон олиб кетиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди.

    Коронавируснинг (COVID-19) тез тарқалиши оқибатида давлатлар томонидан мазкур касалликнинг олдини олиш учун турли чора-тадбирлар амалга оширилгани барчага маълум. Лекин шунга қарамасдан, мазкур тартиб-қоидаларни чеклаб ўтувчилар, бузувчилар ҳам, афсуски, учраб турибди. Давлат мутасаддилари улар билан зудликда муросасиз шуғулланишга мажбур. Чунки фуқароларининг лоқайдлиги ва бефарқлиги оқибатида оғир ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.

    Кескин чора кўрилмас экан бу иллатдан қутилмаймиз

    Мамлакатимизда бугунги кун эпидемиологик вазиятидан келиб чиққан ҳолда карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари борасида қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

    Унга кўра, биринчидан, инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Мазкур жиноятни содир қилганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланди. Лекин ҳуқуқбузар юқорида кўрсатилган маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатса, унда жазо бирмунча оғирроқ қилиб белгиланди, яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (ЎзР ЖК 2445-модда).

    Иккинчидан, Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик анча кучайтирилди (ЎРМЖК 54-модда, ЎР ЖК 2571-модда). Аввало, ушбу моддада карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида қуйидаги талабларга узрли сабабларсиз риоя қилмаслик тегишли жавобгарлик келтириб чиқариши таъкидланган:

      • тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш;
      • карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик;
      • касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш.

    Учинчидан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз юриш учун ҳам жарима қўлланилди. Унга кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача миқдорда жарима ундирилади.

    Тўртинчидан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузишга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан 30 суткагача бўлган муддатда маъмурий жазо тайинлаш билан бирга тиббий мажбурлов чораси қўлланилади. Бу тегишли тиббий асослар мавжуд бўлган тақдирда давлат санитария назорати органлари, ички ишлар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан амалга оширилади.

    Хориж тажрибаси қандай?

    Россия Федерацияси фуқаролари ўзида коронавирус мавжудлиги бўйича шубҳага борса каратин қоидаларига риоя этиши лозим ҳисобланади. Бундай ҳолатда давлат органлари мазкур беморга ишга лаёқатсиз варақасини олиш учун кўмаклашади.

    Гарчанд, карантин режимини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра 100 рублдан 500 рублгача жарима солиниши кўзда тутилган (РФ МЖК 6.3-модда).

    Агар ўзини изоляция қилиш натижасида нохуш оқибатларга олиб келинса, яъни бошқа шахсларга юқтириш ёки ўлим ҳолати юзага келса, жиноий жавобгарлик белгиланади. Унга кўра, биринчи ҳолат учун 80 минг рублгача жарима, кейингиси учун эса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланиши  мумкин (РФ ЖК 236-модда).

    Карантин қоидаларинии бузганлик учун янада жазо чораларини кучайтирилганлигини Осиё давлатлари тажрибасида кўриш мумкин.

    Коронавирус биринчи бўлиб қайд этилган давлат сифатида Хитойни мисол қилиб олсак бўлади. Хусусан, карантин назоратидан ўтишдан бош тортган ёки мамлакатга киргач, унга тўсқинлик қилган шахс $ 700 гача жарима ундирилиши мумкин.

    Шу билан бирга Хитойда коронавирус эпидемияси билан боғлиқ жиноятларнинг 21 тури аниқланган. Ҳаттоки, касалликни юқтирган шахс даволанишдан ва карантин қоидаларига риоя этишдан бош тортганлиги ёки ўзбошимчалик билан карантин режимини бузганлиги, жамоат жойларига борганлиги ҳамда жамоат транспортларидан фойдаланганлиги учун ўлим жазоси ҳам қўлланилиши мумкин экан.

    Жанубий Корея эса, яқинда вирусга қарши чораларни кучайтирди: қоидабузар 8,2 минг АҚШ долларигача жаримага тортилиши, шунингдек,
    2 йилгача озодликдан маҳрум бўлиши мумкин.

    Хитойдан кейинги карантин қоидаларинии бузганлик учун кучлироқ жазолар белгиланган давлатлар сифатида Аргентина ва Исроилни мисол қилиб олсак бўлади. Аргентинада 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган бўлса, Исроилда эса бу муддат 7 йилни ташкил қилади.

    Юқоридаги таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, қоидабузар фуқаролар ҳисобига коронавирус янада кенгроқ тарқалиб кетмаслиги учун жазони кучайтириш, кескин чоралар кўриш зарурати юзага келди. Шундай экан, биз фуқаролардан эса, мазкур қоидаларни онгли равишда тўғри қабул қилиш, уларга риоя этиш ва бу билан ўзимизни, яқинларимизни ва фарзандларимизни ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг давлат ва жамият олдидаги инсонийлик вазифаси сифатида қабул қилишимиз талаб этилади.

    Дилдора Умарханова,
    Тошкент давлат юридик университети
    “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” кафедраси мудири

    Related articles

    Comments

    LEAVE A REPLY

    Please enter your comment!
    Please enter your name here

    Share article

    Latest articles

    Адлия вазирига ўринбосарлар тайинланди

    Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Қўчқоров Баҳром Тўлқинович Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари  этиб тайинланган. Маълумот берилишича, Б.Қўчқоров бундан олдин Ўзбекистон...

    Транспорт тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Коронавирус пандемияси оқибатида бутун дунёда...

    2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Молиявий секторни изчил ислоҳ қилиш давомида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди ва натижада илғор банк бизнесини юритиш...

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг буюк Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

    Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар! Муҳтарам уруш ва меҳнат фахрийлари! Аввало, Ватанимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари бўлган сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли бутун халқимизни Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк...

    Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гул қўйди

    Бугун мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда ўтказилаётган байрам тадбирларида...

    Newsletter

    Subscribe to stay updated.