0,00 UZS

No products in the cart.

17.7 C
London
Payshanba, Iyul 2, 2020

«Қурилиш соҳаси тўлиқ рақамлаштирилади» — вазир ўринбосари

- Advertisement -
- Advertisement -
2020 йилда қурилиш соҳасида олтмишта янги норма ишлаб чиқиб, амалиётга кенг жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу борадаги ишлар 2025 йилга қадар давом этади.

Улардан бири геоахборот тизими бўлиб, жорий йилнинг 1 мартида ишга тушади ва унга шаҳарсозлик бош режаси жойлаштирилади. Эндиликда юртимизда иш бошламоқчи бўлган хорижий инвесторлар қаерда қандай қурилиш ишларини олиб боришларини мумкинлигини шу тизим орқали бемалол билиб олишлари мумкин бўлади.
photo5339043643903814669.jpg

Бу ва тизимда юз бериши кутилаётган яна бир қатор янгиликлар ҳақида Қурилиш вазирлигининг матбуот анжуманида маълум қилинди.

– Қурилиш назоратини тўлиқ рақамлаштириб, назорат инспекторларига қулайлик яратилади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов. – Натижада ишнинг сифати ошиб, унга бўлган вақт сарфи ҳам анчагина камаяди. Шунингдек, жараён рақамлаштирилгандан сўнг вазирлик мутасаддиларининг инспекторлар фаолиятини тўлиқ назорат қилишига эришилади. Натижада коррупцияни олди олиниб, жараён шаффофлашади. Бу ўз навбатида тадбиркор пудратчилар фаолиятини ҳам осонлаштиради. Ортиқча сарсонгарчилик ва қоғозбозликка барҳам берилади.

photo5339071226183789714.jpg

Лойиҳаларни экспертизасини рақамлаштириш деганда жараён тўлиқ электрон тизимга ўтиши назарда тутилган. Бунда лойиҳачи масофадан туриб, интернет орқали лойиҳасини экспертиза бошқарувига жўнатади. Мазкур тизимнинг қулайлиги, бу лойиҳачиларни қўлида қоғозлари билан сарсон бўлишини олдини олиши ва вақтини тежаган ҳолда ишини тез битиришига кўмаклашишидадир. Яна бир муҳим жиҳат бор, бунда лойиҳачи ва уни ишини кўриб чиққан инспектор бир-бирларини кўрмайди ва табиийки натижада коррупцияга йўл қўйилмайди.

Эндиликда вазирлик расмий сайтига қурилиш жараёни калкулятори жойлаштирилади. Бу нима дегани? Истаган киши, хоҳ юртдошларимиз ёки хорижий инвесторлар бўлсин, ундан бемалол фойдаланишлари мумкин. Дейлик, улар Ўзбекистонда бирор бир объект қурмоқчи. Бунинг учун ишни нимадан бошлаш керак, қандай жараёнлардан ўтилади ёки қайси ҳужжатлар талаб этилади, ҳаттоки сарфланадиган маблағ ва вақт ҳажми ҳам унда аниқ кўрсатилган бўлади. Бу ҳам катта қулайлик.

photo5339043643903814668.jpg

Яна бир янгилик. Эндиликда пудрат ташкилотларнинг рейтинги ишлаб чиқилиб, улардаги ишчи муҳандислар сифатини ўз ичига оладиган рейтинг тизими яратилади. Бунда, ишчи муҳандисларнинг касбий билими, корхона бажарган ишлари кўлами, банкдаги ҳисоби ва шу каби омилларни ўз ичига олади.

Матбуот анжуманида янги қурилаётган уй-жойлар ва қурилиши мўлжалланаётган хусусий тадбиркорларнинг янги лойиҳалари ҳақида ҳам сўз юритилди.

Сайёра ШОЕВА

- Advertisement -

Latest news

Хизмат вазифасини бажараётган шахсни ҳақорат қилиш жиноий жавобгарликка асос бўлади

Ж.Р. 2020 йил 18 март куни ўзи яшаб келаётган уйнинг унга расмийлаштирилмаётганлиги ҳолатидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ишонч телефонига мурожаат қилган ва ушбу...
- Advertisement -

Андижон шаҳрида содир бўлган воқеа юзасидан баёнот

2020 йил 30 май куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига Андижон шаҳар, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини, Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.Абдукаримов...

Юридик таълим: муаммо ва ечим

Жорий йилнинг 29 апрель куни “Ўзбекистон республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан...

Тошкентда “ашаддий фирибгар”га адолатли жазо тайинланди

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси Ф.Турахуджаевнинг раислигида босқинчили жиноятини содир этган Рустам Кимсанов (исм шарифлари ўзгартирилган) га нисбатан суд ҳукми ўқилди. Судланган...

Related news

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here