Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари С.Б.Артикова “Қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш фаолиятингизнинг бош мезони бўлсин: оқ йўл, азиз битирувчилар!” мавзусида on-line тарзда ўтказилган маърифий тадбирда иштирок этди.
Тошкент давлат юридик университети битирувчиларига диплом топшириш маросимида қатнашган Бош прокурор ўринбосари, ёшларга илиқ тилаклар билдириб, келажакда улкан муваффақият ва зафарлар тилаб қолди.