0,00 UZS

No products in the cart.

19.8 C
London
Yakshanba, Avgust 1, 2021

Қибрайда учрашув ва сайёр қабул

- Advertisement -
- Advertisement -

Президентимизнинг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида бевосита жойларда халқ билан очиқ мулоқотлар олиб бориш, сайёр қабуллар уюштириш ва кенг қамровли учрашувлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни шу мақсадда Тошкент вилояти Қибрай тумани жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича ҳамда иқтисодий судлари раислари томонидан жорий йил 13 февраль куни туманнинг А.Навоий мфй ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент 2-сонли академик лицейида “Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш” мавзусида туман аҳолиси билан учрашув ва сайёр қабул ўтказилди.

Сўнгги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби суд тизимида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Тадбирнинг асосий мақсади туман судларининг фаолияти билан аҳолини яқиндан таништириш ҳамда фуқароларни қийнаётган саволларга жавоб топишдан иборат.

Инсон борки, бахтли ва фаровон яшашни, фарзандлари камолини кўришни орзу қилади. Бунинг учун нафақат у истиқомат қилаётган хонадон, балки маҳалла, юрт тинч бўлмоғи лозим.  Шу маънода профилактика, яъни жиноятчиликка ва ҳуқуқбузарликка қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари билан бир қаторда жамоатчиликнинг ҳам иштироки ва ёрдами ниҳоятда муҳим. Чунки ҳеч бир жиноят тўсатдан рўй бермайди. Жиноятни йиллар давомида тўпланиб қолган муаммо ёки муҳит юзага келтиради. Шу боис теварак-атрофда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга асло лоқайд бўлмаслик керак.

Арзимасдек туюлган муаммолар бартараф этилмас экан улар эртага катта ташвишларни келтириб чиқариши тайин. Рақамларда келтирилишича, 2019 йилда жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судида 216 та иш кўриб чиқилган. Бу кўрсаткич 2018 йилда 256 тани ташкил этган. Туманда хотин-қизлар томонидан содир этилган 30 та иш кўриб чиқилган. 2018 йилда бу кўрсаткич 43 тани ташкил этган. Аслида бу каби рақамлар камайишига эмас, бутунлай бўлмаслигига эришишимиз зарур.

Оилавий муносабатларнинг дарз кетаётгани оғриқли нуқталаримиздан биридир. Битта оила барбод бўлса, бундан жамият ҳам азият чекади. Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди томонидан 2019 йилда 916 та никоҳдан ажратиш ҳақидаги фуқаролик ишлари кўриб чиқилган. Ушбу жараёнда бир қанча даъволар рад этилди, бир қанча оилалар эса яраштириб қўйилди. Афсуски, даъво қаноатлантирилган ҳолатлар ҳам бўлди. Яъни бир нечта оилалар барбод бўлди. Бу нимадан далолат беради? Демак, оила дея аталмиш муқаддас қўрғон мустаҳкамлигини таъминлаш ўрнига, аксинча унинг дарз кетишига йўл қўйилмоқда. Аянчли томони, отасиз ёки онасиз болалар сони ошаяпти. Ота ёки онанинг тарбиясини кўрмаган бола эса ҳар томонга йўрғалайди, турли салбий иллатларнинг таъсирига тушиб қолади. Тўкис оилада улғаймаган фарзанднинг келажаги ёруғ бўлиши қийин. Демак, тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорликни янада кучайтирган ҳолда оилалар билан ишлашга, уларнинг дарду муаммолари ечимини топишда кўмаклашишга кўпроқ аҳамият қаратиши зарур. Қолаверса, оилани баландпарвоз гаплар, турли тадбирлару учрашувлар билан асраб қолишнинг имкони йўқ. Бунинг учун уларга моддий ва маънавий кўмак зарур. Яъни муаммоли оилалар билан яқиндан самимий мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммо ва ташвишларни биргаликда баҳам кўриш шарт. Энг муҳими, бу мунтазам давом этадиган жараёнга айлансагина оилаларнинг бағри ҳам, бахти ҳам чинакамига бутун бўлади.

Учрашув давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммоли масалалар ҳамда  қизиқтирган саволлар юзасидан мутасаддилардан жавоблар олишди.

- Advertisement -

Latest news

Адлия вазирлиги ахборот сайтлари билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги "kun.uz", "daryo.uz", "газета.uz" "human.uz" ва "bugun.uz" каби катта аудиторияга эга бўлган электрон ахборот нашрлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади. Тадбирда иштирок этган Адлия вазири...
- Advertisement -

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Бозор иқтисодиётини соат механизмига қиёслаш мумкин. Ана шу механизмнинг қайсидир мурвати ўз функциясини тўғри бажармаса ёки унга бегона бўлган детал зўрлаб тиқиштириб қўйилса, у...

Фуқаролик ташкилий-юридик муносабатларни такомиллаштириш истиқболи

Маълумки, Корпоратив назорат механизмларининг етарлидаражада ривожланмагани, хусусийлаштирилган корхоналарда акциядор-давлатнинг имтиёзли мақоми, корпоратив секторга давлат органларининг асоссиз аралашув ҳолатлари мавжудлиги, мулкдор ҳуқуқининг етарли ҳимояланмагани акциядорлар...

Мажбурий тиббий суғурта замон талаби(ми?)

Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари БМТнинг 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда қатор халқаро пакт ва конвенцияларда ўз ифодасини топган. Жумладан,...

Related news