0,00 UZS

No products in the cart.

17.9 C
London
Chorshanba, Oktabr 20, 2021

Қандай ҳолатларда никоҳ тузишга йўл қўйилмайди?

- Advertisement -
- Advertisement -

Никоҳ тузиш тартиби ва шартлари?

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддасига асосан никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

Никоҳ никоҳ тузишни хоҳловчи шахслар бу тўғрида белгиланган намунадаги ёзма ёки электрон ариза билан мурожаат этган кундан кейин бир ой ўтгач улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.

Никоҳ тузишнинг шартлари қуйидагилардан иборат:

Никоҳ тузиш ихтиёрий, никоҳ тузишга никоҳланувчи шахслар ўз розилигини эркин ифода этиш қобилиятига эга бўлиши керак. Никоҳ тузишга мажбур қилиш тақиқланади.

Никоҳ ёши, Оила кодексининг 15-моддасига асосан эркаклар учун ҳам аёллар учун ҳам 18 ёш деб белгиланган.

Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар бўлмаслиги керак.

Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар

Никоҳ тузишга:

лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;

насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;

лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди.

Никоҳ тузилганлигини қайд этиш ҳақидаги аризани бериш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилиши керак?

Никоҳга кириш ҳақидаги аризани беришда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, яъни паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки ҳарбий билети тақдим этилади.

Қонун никоҳланувчи шахслардан ҳатто биттаси илгари қайд этилган никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳ тузилишини тақиқлаши сабабли аризани қабул қилиш вақтида ФҲДЁ органи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўйича аризачиларнинг қонуний никоҳда туриш-турмаслигини текширади.

Илгари никоҳда бўлган шахс ФҲДЁ органига аввалги никоҳи бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши керак. Бу – никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома (никоҳдан ажралганлик ҳақидаги маълумотнома) ёки суд қарори, эрнинг (хотиннинг) ўлими ҳақидаги гувоҳнома (ўлим ҳақидаги маълумотнома) ва унинг вафот этган шахс билан тузилган никоҳи ҳақидаги маълумотнома ёхуд суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги қарори бўлиши мумкин.

Қайси ҳолларда юқорида кўрсатилган бир ойлик муддат қисқартирилиши мумкин?

ФҲДЁ органи мудири узрли сабаблар бўлганда ҳамда никоҳланувчи шахсларнинг илтимосларига кўра, бир ойлик муддатни қисқартириши мумкин. Бунда демак, келиннинг ҳомиладорлиги, шаърий никоҳ асосида бирга яшаб келиб, ўртада умумий фарзандларнинг борлиги, никоҳланувчи шахслардан бири узоқ муддатга хизмат сафарига кетаёганлиги ёки бир тарафнинг касаллиги ҳолатлари бўлиши мумкин. ФҲДЁ органи мудири томонидан бундай ҳолатларда болаларнинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари, тиббиёт муассасасининг келиннинг ҳомиладорлиги ҳақидаги маълумотномаси, хизмат сафари тўғрисидаги гувоҳнома ва шу каби бошқа ҳужжатлар олинади.

Никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан қандай тартибда ўтишади?

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддаси “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш” деб номланган.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддасини бажариш юзасидан ҳамда соғлом оилани шакллантириш, ирсиятга боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарори билан “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги низом тасдиқланган
ва 2004 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилган.

Никоҳланувчи шахсларнинг фуқаролигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органлари томонидан рўйхатдан ўтказиладиган барча никоҳларга жорий этилади, 50 ёшдан катта шахсларнинг никоҳини рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно, ушбу шахслар тиббий кўрикдан фақат уларнинг розилигига кўра ўтказилади.

Мазкур Низомга асосан, никоҳланувчи шахслар ФҲДЁ органлари томонидан ариза қабул қилингандан кейин тиббий кўрикдан ўтиш учун яшаш жойидаги тиббий муассасаларига юборилади. Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўриги ФҲДЁ органлари томонидан берилган йўлланма бўйича бепул ўтказилади. Улар бешта йўналиш, яъни руҳий, наркологик, таносил касалликлари (захм), сил, ОИВ/ОИТС касалликлари бўйича текширишлардан ўтади. Тиббий кўрикдан ўтиш муддати никоҳланувчи шахслар тиббиёт муассасасига мурожаат қилган кундан бошлаб икки ҳафтадан ошмаслиги керак.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан никоҳланаётган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзларининг вақтинча яшаш жойида тиббий кўрикдан ўтадилар.

Эр ва хотиннинг фамилия танлаш ҳуқуқи қандай тартибга солинган?

Никоҳ тузилганлигини қайд этишда никоҳланувчи шахслар ўз хоҳишларига кўра иккаласидан бирининг фамилиясини умумий фамилия сифатида танлашлари ёки ўзларининг никоҳгача бўлган фамилияларида қолишлари мумкин.

Никоҳланувчилар фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия умумий фамилия сифатида танланиши мумкин.

(масалан, куёв Ахмедов келин Шухратова, шунда куёв Ахмедов-Шухратов келин Ахмедова-Шухратова бўлади) умумий фамилия сифатида танланиши мумкин

Азиза Мустафаева,

Тошкент шаҳар 2-сон “Шодлик” никоҳ уйи мудираси

- Advertisement -

Latest news

Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади

“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5260-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт...
- Advertisement -

Йил охиригача барча кодексларга шарҳлар тайёрланади

“Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш,...

Хусусий мактаблар тадбиркорлик субъекти ҳисобланадими?

Халқ таълими вазирлигининг ўтган йил ноябрь ойидаги маълумотида юртимизда 140 та хусусий мактаб фаолият юритаётгани қайд этилган. Президентимизнинг 2019 йил 29 апрелдаги 5712-сонли фармони...

2021 йил июнь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, июнь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 12 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ...

Related news

Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади

“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5260-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт...

Йил охиригача барча кодексларга шарҳлар тайёрланади

“Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш,...

Хусусий мактаблар тадбиркорлик субъекти ҳисобланадими?

Халқ таълими вазирлигининг ўтган йил ноябрь ойидаги маълумотида юртимизда 140 та хусусий мактаб фаолият юритаётгани қайд этилган. Президентимизнинг 2019 йил 29 апрелдаги 5712-сонли фармони...

2021 йил июнь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, июнь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 12 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ...
- Advertisement -