0,00 UZS

No products in the cart.

19.6 C
London
Juma, May 27, 2022

Ўзбекистонда илк бор коррупцияга қарши курашиш механизмини шакллантира олган давлат органи

- Advertisement -
- Advertisement -
Давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бугунги кунда фақатгина тарғибот ишлари, давра суҳбатлари ва бошқа турдаги хабардорликни оширувчи воситалар сифатида эмас, балки изчил тизимли назорат олиб борувчи механизмга айланиб бормоқда. Бундай тизимни шаклланганлигини Адлия вазирлиги мисолида айтиб ўтишимиз мумкин.
Адлия вазирлигида коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича 2019 йилда иш бошланиб 3 фазада амалга оширилди. 2020 йилнинг февраль-апрель ойларида тўлиқ жорий қилинди.
Тизимнинг асосий элементлари сифатида қуйидагилар белгиланди: адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосини ташкил этувчи ички ҳужжатлар; “Юқоридан қуйига муносабат” – юқори даражада раҳбарлик намунаси; коррупциявий ҳавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш; коррупцияга қарши курашиш учун масъул шахслар ва бўлинма; аниқланган коррупциявий ҳавф-хатарни минималлаштирувчи коррупцияга қарши курашиш чоралар; ахборотлаштириш, коммуникация ва маслаҳат бериш; мониторинг, назорат ва ҳисоботдорлик; ҳуқуқбузарликларга нисбатан муносабат билдириш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш.
Мазкур элементлар ҳар бир бири ўзаро боғлиқликни йўқотмаган ҳолда Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизимининг доимий иш фаолиятини таъминлайди.
Шунингдек, адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш тизимини қуйидаги тамойилларга асосланиб амалга ошириш белгилаб олинди:
Қонунийлик, яъни адлия органлари ва муассасалари коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари, давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича жаҳонда тан олинган амалиётни ҳисобга олган ҳолда ҳамда вазирлик тизимининг белгиланган ички ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;
Коррупцияга тоқатсизлик, яъни адлия органлари ва муассасалари ўз фаолиятининг барча соҳаларида коррупциянинг ҳар қандай шакллари ва кўринишларига муросасиз муносабатда бўлади. Адлия органлари ва муассасаларининг ходимларига коррупциявий хавф-хатар келиб чиқиши мумкин бўлган фаолиятда бевосита ёки билвосита иштирок этиш тақиқланади;
Очиқлик ва шаффофлик, яъни вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида адлия органлари ходимлари ва контрагентларини, кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;
Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг превентивлиги, тизимлилиги ва ўзаро боғлиқлиги, яъни адлия органлари ва муассасалари коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этилишига ва коррупциявий хавф-хатарларга кўмаклашувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган превентив чора-тадбирларни амалга оширишга устувор аҳамият беради. Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар аниқланган хавф-хатарлар даражасига мувофиқ келади ҳамда адлия органларининг барча функциялари ва йўналишларига интеграция қилинган коррупцияга қарши курашиш тизимига бирлаштирилган;
Коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги, яъни коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган вазирлик тизими ходимлари ўзининг мақоми ва эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар, вазирликнинг ички ҳужжатлари ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар;
Техника тараққиётининг ютуқларидан фойдаланиш, яъни адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш тизимини яратишда илм-фан тараққиётининг сўнгги ютуқларидан, шу жумладан, интеграциялаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланишга интилади;
Тўғридан-тўғри раҳбариятга мурожаат қилиш, яъни вазирлик тизимининг ҳар бир ходими коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги тўғрисида ишончли ва асосли маълумотлар мавжуд бўлганда белгиланган чораларни кўриш учун тўсқинликсиз идора раҳбари ва адлия вазирига мурожаат қилиши мумкин;
Фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик, яъни адлия органлари ўзларига юклатилган функцияларни бажаришда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини ҳалоллик, холислик ва мустақиллик асосида мустақил назорат қилиш мақсадида фуқаролик жамияти вакилларини жалб этадилар;
Коррупцияга қарши курашиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш, яъни коррупцияга қарши курашиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни амалга ошириш натижаларига кўра адлия органлари ва муассасалари вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарадорлигини тўхтовсиз равишда ошириш чораларини кўрадилар.
Шу билан биргаликда, барча алоқа каналларининг ишлаши ва олинган хабарларни қайта ишлаш/кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги батафсил маълумот Aдлия вазирлигининг коррупциявий тусдаги маълумот ҳақида хабар бериш учун алоқа каналлари тўғрисидаги низомда ва адлия органларининг бошқа шунга ўхшаш ички ҳужжатларида акс этган.
Натижада Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш янги босқичга чиқибгина қолмай, унинг барча давлат органлари учун одатий бўлган коррупцияга қарши курашиш шаклидан, яъни оқибатларга қарши курашишдан уларга сабаб бўлувчи шарт-шароитларни олдиндан аниқлаш ва уларни тезкорлик билан бартараф қилиш амалиётини шакллантирди.
Севара Ўринбоева
Адлия вазирлиги масъул ходими.
- Advertisement -

Latest news

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш – тараққиёт омили

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгилаб ўтилганидек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ҳамда одил судловга эришиш орқалигина инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда...
- Advertisement -

2022-yil aprel soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, aprel Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 17 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH       USHBU SONDA: JINOYAT-PROTSESSUAL FAOLIYAT...

TILXAT, TUSHUNTIRISH XATI, ARIZA qanday holatlarda olinadi?

Amaliyotda kadrlar xizmati xodimlari tilxat, tushuntirish xati, ariza kabi hujjatlarni qanday holatlarda xodimdan olishga ikkilanib qolishadi. Ushbu maqolada mehnat qonunchiligi bo‘yicha yuqoridagi hujjatlarni olish...

Yangi O‘zbekistonda ommaviy xizmatning islohoti: ong va huquqiy siyosatdagi o‘zgarishlar

“Ommaviy-huquqiy tadqitqotlar markazi” ilmiy-tadqiqot muassasa shaklidagi nodavlat notijorat tashkiloti Germaniyaning Konrad Adenauer nomidagi fondining O‘zbekistondagi vakolatxonasi, Toshkent davlat yuridik universiteti va Adliya vazirligi huzuridagi...

Related news

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш – тараққиёт омили

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгилаб ўтилганидек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ҳамда одил судловга эришиш орқалигина инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда...

2022-yil aprel soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, aprel Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 17 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH       USHBU SONDA: JINOYAT-PROTSESSUAL FAOLIYAT...

TILXAT, TUSHUNTIRISH XATI, ARIZA qanday holatlarda olinadi?

Amaliyotda kadrlar xizmati xodimlari tilxat, tushuntirish xati, ariza kabi hujjatlarni qanday holatlarda xodimdan olishga ikkilanib qolishadi. Ushbu maqolada mehnat qonunchiligi bo‘yicha yuqoridagi hujjatlarni olish...

Yangi O‘zbekistonda ommaviy xizmatning islohoti: ong va huquqiy siyosatdagi o‘zgarishlar

“Ommaviy-huquqiy tadqitqotlar markazi” ilmiy-tadqiqot muassasa shaklidagi nodavlat notijorat tashkiloti Germaniyaning Konrad Adenauer nomidagi fondining O‘zbekistondagi vakolatxonasi, Toshkent davlat yuridik universiteti va Adliya vazirligi huzuridagi...
- Advertisement -