0,00 UZS

No products in the cart.

5.5 C
London
Payshanba, Mart 4, 2021

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

- Advertisement -
- Advertisement -
2020 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни парламент юқори палатаси Раиси Танзила Норбоева олиб борди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисини 2020 йил 11 сентябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Сенат Раиси Т.Нoрбоева мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, янги Ўзбекистонни қуриш йўлида катта саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини таъкидлади. Қолаверса, одамлар билан мулоқот қилиб, аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилинишига устувор аҳамият қаратиш лозимлигини билдирди. Шунингдек, ялпи мажлис кун тартибига киритиладиган ҳар бир масала юзасидан жамоатчилик фикрини эътиборга олиш, қолаверса, ҳудудлардаги муаммоларни доимий тарзда ўрганиб бориш ва уларни муҳокамага олиб чиқиш зарурлигини қайд этди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги, “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати ҳамда Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
- Advertisement -

Latest news

Латент жиноятчилик: сабаблар ва омиллар

Дунёда латент жиноятчиликка қарши курашнинг асосий усулларидан бири сифатида унинг келиб чиқиш сабаблари, шартлари ҳамда унга туртки бўлувчи омилларни аниқлашга эътибор қаратилмоқда. Бундай ёндашув...
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқий тарғибот: тавсиф, таҳлил ва тавсиялар

Ҳар бир инсоннинг ахборот олиш, тўплаш ва тарқатиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган. Аммо олинаётган ва тарқатилаётган ахборот ишончли, хавфсиз ва холис бўлиши, давлат ва...

Жиноятларни таснифлашнинг ижтимоий-ҳуқуқий аҳамияти

«2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»га мувофиқ жиноят ва жиноят процессуал қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида 2018 йил 14 майда Ўзбекистон...

Асосий мақсад – одамларга осон бўлсин

Мамлакатимизда «Халқ қонунларнинг том маънода ягона манбаи ва муаллифи ҳисобланади» ҳамда «Барча муҳим қарорлар бевосита халқ билан мулоқот асосида, жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда...

Related news