0,00 UZS

No products in the cart.

19.8 C
London
Yakshanba, Avgust 1, 2021

Ўзбекистон Президенти Венгрия делегациясини қабул қилди

- Advertisement -
- Advertisement -

18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш учун амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги анъанавий дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатлари охирги йилларда изчил ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Турли даражада самарали мулоқотлар йўлга қўйилди. Мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йил якунларига кўра 45 фоизга ортди. Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Таълим, маданият ва туризм соҳасидаги алмашинувлар кенгаймоқда.

Петер Сийярто самимий қабул учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдириб, Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий, жумладан, Европа Иттифоқи билан мулоқот форматидаги шерикликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Венгриянинг етакчи компаниялари илғор тажрибаси ва замонавий технологияларини жорий этган ҳолда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш, банк, транспорт соҳаларига оид дастуларни амалга ошириш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

- Advertisement -

Latest news

Адлия вазирлиги ахборот сайтлари билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги "kun.uz", "daryo.uz", "газета.uz" "human.uz" ва "bugun.uz" каби катта аудиторияга эга бўлган электрон ахборот нашрлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади. Тадбирда иштирок этган Адлия вазири...
- Advertisement -

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Бозор иқтисодиётини соат механизмига қиёслаш мумкин. Ана шу механизмнинг қайсидир мурвати ўз функциясини тўғри бажармаса ёки унга бегона бўлган детал зўрлаб тиқиштириб қўйилса, у...

Фуқаролик ташкилий-юридик муносабатларни такомиллаштириш истиқболи

Маълумки, Корпоратив назорат механизмларининг етарлидаражада ривожланмагани, хусусийлаштирилган корхоналарда акциядор-давлатнинг имтиёзли мақоми, корпоратив секторга давлат органларининг асоссиз аралашув ҳолатлари мавжудлиги, мулкдор ҳуқуқининг етарли ҳимояланмагани акциядорлар...

Мажбурий тиббий суғурта замон талаби(ми?)

Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари БМТнинг 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда қатор халқаро пакт ва конвенцияларда ўз ифодасини топган. Жумладан,...

Related news