0,00 UZS

No products in the cart.

6 C
London
Shanba, Dekabr 3, 2022

Ўтиш даврида экспертлар таҳлили зарур

- Advertisement -
- Advertisement -

Бугун «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида Марказий Осиё экспертлари форуми бўлиб ўтмоқда.

Форумда минтақа мамлакатларидан 100 дан ортиқ жамоат ва сиёсий арбоблар, экспертлар ҳамжамияти, оммавий ахборот воситалари вакиллари конструктив мулоқот форматида минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва вазифаларини муҳокама қилишмоқда.

Бу Марказий Осиёда барқарор ривожланишнинг асосий йўналишларида экспертларнинг яхлит позициясини ишлаб чиқиш учун муҳим аҳамият касб этади.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда Марказий Осиёда ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида ижобий тенденция юзага келмоқда. Бу биргаликда эришилаётган катта ютуқ, барча минтақа мамлакатларининг ҳиссаси. Бугунгача хавфсизлик, давлат чегаралари ва сувдан фойдаланиш бўйича минтақа ичидаги ўткир муаммолар тизимли равишда ҳал этилмоқда. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртта маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

Трансформация ва очиқлик, ҳамкорлик ва муроса минтақа давлатлари раҳбарлари ўртасидаги муносабатлар, ҳукумат раҳбарлари ва ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мулоқотларнинг фаоллашувига хизмат қилди. Ҳамкорликнинг ўсиб бораётган суръатларидан барча республикалар манфаат кўрмоқда.

Рақамларга мурожаат қилсак: 2016 йилдан 2021 йилгача Марказий Осиё давлатларининг умумий ташқи савдо айланмаси 54 фоизга ошиб, 167 млрд долларни ташкил этди. Минтақалараро товар айирбошлаш ҳажми 3 баробарга ўсди. Қўшма корхоналар сони 5 баробарга ошди. Марказий Осиёга инвестицияларнинг дунёдаги умумий ҳажмидаги улуши 1,6 фоиздан 2,5 фоизга ошиб, 2021 йилда 34,3 млрд долларни ташкил этди. Шу билан бирга, ўзаро инвестициялар 3 баробарга ошди. Натижада, умумминтақавий ялпи ички маҳсулот ҳажми 20 фоизга ошиб, 329 млрд долларга етди.

Кенг кўламли ўзгаришлар ва минтақа тараққиёти шароитида, умуман ўтиш даврида турли масалалар бўйича экспертлар таҳлили зарур. Интеграция ва яқинлашув жараёнлари янги кун тартибини шакллантиради, янги масалаларни ўртага ташлайди. Ҳукуматлар, парламентлар ва бошқа тузилмалар томонидан муайян тармоқни, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ва концепцияларни ишлаб чиқишда мутахассислар кўмаги талаб этилади. Бунда Марказий Осиёда фаолият юритаётган “ақл марказлари” салоҳиятидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Форумда миллий ва хорижий экспертлар Марказий Осиё мамлакатларида барқарор ривожланишни таъминлаш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш, амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда таҳлилий-тадқиқот марказларининг иштирокини кўриб чиқди. Уларнинг фикрича, минтақада ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, замон чақириқларига умумий ёндашувни ишлаб чиқишда “ақл марказлари”(think tanks) муҳим ўрин тутади.

Иштирокчиларнинг таъкидлашича, Марказий Осиёдаги вазиятни таҳлил қилишда минтақавий мустақил экспертлар вазирлик ва идоралар, давлат “ақл марказлари” томонидан илгари суриладиган “биринчи фикр (ёки қараш)”га “муқобил фикр (ёки қараш)”ниҳам бериши мумкин.

Кўп ҳолларда айнан тадқиқот марказлари Марказий Осиё давлатлари билан C5+1 форматлари доирасида ҳамкорлик қилувчи АҚШ ва Япония ҳукуматларига, шунингдек, Марказий Осиё бўйича ўзининг янги Стратегиясини амалга ошираётган Европа Иттифоқига ғоя ва таклифларни етказиб беради.

Минтақадаги нодавлат экспертлар баҳосига ортиб бораётган эҳтиёжни қондириш мақсадида Форум иштирокчилари “Марказий Осиё мустақил экспертлар альянси” платформасида экспертлар тармоғини яратиш ташаббуси билан чиқди. Тармоқнинг ўзига хослиги Марказий Осиёдаги асосий жараёнларни умумминтақавий даражадаўрганиш бўлади.

Доимий фаолият юритувчи мустақил экспертлар платформасининг ташкил этилиши минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ишончли, конструктив ва очиқ мулоқот форматида муҳокама қилиш, Марказий Осиёдаги умумий муаммоларни ҳал этиш имконини беради.

Тадбир якунида минтақавий ҳамкорлик ва барқарор ривожланиш ғояларини илгари сурувчи Марказий Осиё эксперт-таҳлилчилари тармоғини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Марказий Осиё экспертлари форуми “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Олий Мажлис Сенати ҳамкорлигида Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси кўмагида ташкил этилди.

- Advertisement -

Latest news

Адвокатлар ёрдамисиз ҳам ўз-ўзимизга ҳуқуқий хизмат кўрсата олишимиз мумкинми?

Албатта, биз ўз-ўзимизга ҳуқуқий хизмат кўрсата олишимиз мумкин. Бунинг имкониятлари ҳозирда мавжуд. Бунинг учун бизга “Legal Tech” индустрияси керак бўлади. Юридик технология нима учун муҳим?...
- Advertisement -

Shaxs obro‘sini himoya qilish – muhim vazifa

Yurtimizda huquqshunoslik va tilshunoslik sohalari kesishmasidagi birmuncha yangi soha – lingvistik ekspertizaning rivojlanishi bilan shaxsni haqorat qilish, uning sha’ni, qadr-qimmati va obro‘siga daxl qilinishining...

“Habeas korpus” instituti doirasida mulkiy huquqlarni muhofazalash

Mamlakatimizda xususiy mulk himoyasi va mulkiy huquqlarning daxlsizligiga davlat siyosatining ustuvor yo‘nalishlaridan biri sifatida e’tibor qaratilmoqda. Xususan, 2022-yilning avgust oyida tadbirkorlar bilan o‘tkazilgan ochiq...

Ўтиш даврида экспертлар таҳлили зарур

Бугун «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида Марказий Осиё экспертлари форуми бўлиб ўтмоқда. Форумда минтақа мамлакатларидан 100 дан ортиқ жамоат ва сиёсий арбоблар, экспертлар ҳамжамияти, оммавий ахборот...

Related news