0,00 UZS

No products in the cart.

10.5 C
London
Juma, Oktabr 23, 2020

Ўтемурат овулида ватанпарварлик тарғиботи акциясини ўтказишди

- Advertisement -
- Advertisement -

Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Навоий вилоятидаги олис Ўтемурат овулида ватанпарварлик тарғиботи акциясини ўтказишди.

Мамлакатимизнинг олис ва чекка ҳудудларида яшовчи аҳоли ўртасида ҳам миллий руҳни юксалтириш, уларнинг она Ватанга муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлаш, буюк аждодлар билан фахрланиш ҳисларини шакллантириш мақсадида ватанпарварлик тарғиботи тадбирлари давом эттиририлаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳарбий хизматчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ватанпарварлик тарғиботи карвонининг навбатдаги манзили Навоий вилоятининг Томди туманига қарашли Шиели овул фуқаролар йиғинига қарашли Ўтемурат овули бўлди.

Ушбу манзил саҳро марвариди аталмиш Зарафшон шаҳридан 200 чақирим олисда, чўл ичкарисида жойлашган.  Йўл давомида Сукеткен, Керизқудуқ, Керегетау каби бир-биридан анча узоқ масофада жойлашган аҳоли яшаш жойларини айтмаса, саксовул ва юлғунзорлардан иборат бийдай саҳро манзарасидан бошқа нарсага кўзингиз тушмайди.

Юриб-юриб ниҳоят, Ўтемуратга ҳам етиб келдик. Ташқарида изғирин шамол эсиб, қор аралаш ёмғир ёғмоқда.  Аммо бағри кенг ва меҳмондўст овул аҳли бизни илиқ қарши олганидан таралган ҳарорат кўнглимизни ёритиб, совқотган танларимизга илиқлик бағишлади.

Тадбирнинг асосий маросимлари овулдаги 8-умумтаълим мактаби спорт залида ташкил қилинди.  Ўтемуратликларнинг олқишлари остида улар эътиборига ҳарбий оркестр томонидан ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар ҳавола этилди.  Сўзга чиққан ҳарбий хизматчилар тинчлик учун курашиш лозимлигини таъкидлаб, бу йўлда ватанпарварлик туйғуси енгилмас куч бахш этишини таъкидлашди.

Мактабда таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар Ватан ва мардлик ҳақида ёд олган шеърларини ўқидилар.  Меҳмонлар уларга турли бадиий адабиётлар жамланмасидан иборат китоблар совға қилди.

Намойиш этилган қурол-яроғ ва ҳарбий аслаҳа-анжомлар намойиши барчада катта қизиқиш уйғотди.  Жанговар қуролларни қўлида тутиб, суратга тушаётган ёшларнинг кўзларида чақнаган олов уларнинг шубҳасиз, шарафли ва масъулиятли ҳарбий соҳага қизиқишлари ошганини, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси мустаҳкамланаётганини англатди.

Бу орада об-ҳаво ҳам сал юмшаб қолган эди. Бундан унумли фойдаланишни кўзлаган тарғиботчилар тадбирнинг давомини мактаб стадионида давом эттиришни маъқул кўришди.  Бу ерда Мудофаа вазирлигига қарашли Зарафшон шаҳрида жойлашган Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари томонидан қўл жанги ва жанговар санъатга оид кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Овул фуқаролари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида ташкил қилинган арқон тортиш мусобақаси олқиш ва қийқириқлар остида кечди. Ҳалол ва дўстона кураш руҳида ўтган мусобақада Ватан мардлари бежизга бу касбни танламаганликларини кўрсатдилар.

Ҳарбий хизматчилар шу овулда истиқомат қилувчи қарилик гаштини сураётган донгдор чорвадор, Ўзбекистон қаҳрамони 73 ёшли Серипбай ота Сагатов билан ҳам учрашиб, нуронийнинг ҳолидан хабар олди.  Қадамлари шахдам, алп келбатли ўғлонларни кўрган ота ҳаяжонланиб, “Балли, мана, бизни кимлар ҳимоя қилаётган экан”, – дея хитоб қилди.

Қаҳрамон билан уюштирилган файзли ва дилкаш суҳбатдан сўнг ҳарбийлар кетишга изн сўрашаркан, обод юртга тинчлик ва юрт ҳимоячиларига омадлар тилаб дуо қилди.

Ҳарбий хизматчилар шунингдек, Ўтемуратда яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишди.

Ватанпарварлик тадбирлари давом этмоқда.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва

оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

Судлар фаолиятини рақамлаштириш нима афзалликларга эга?

Мамлакатимизда судлар фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада судлар фаолиятини рақамлаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш,...
- Advertisement -

Адлия вазирлиги аралашуви билан тадбиркорга 247 миллиард сўмлик қўшимча солиқ олди олинди

Юртимизда сўнги йилларда солиқ юкини камайтириш ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Шу билан бирга, Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлик...

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – биринчи галдаги вазифа

Жорий йилнинг 9 ойида прокуратура органлари томонидан аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси йўналишида 182 та фермер хўжаликларига рўйхатдан ўтиш ва банкда...

Related news