0,00 UZS

No products in the cart.

10.7 C
London
Yakshanba, May 29, 2022

Ўртачирчиқда учрашув ва сайёр қабул

- Advertisement -
- Advertisement -

Президентимизнинг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида бевосита жойларда халқ билан очиқ мулоқотлар олиб бориш, сайёр қабуллар уюштириш ва кенг қамровли учрашувлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилоят жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлари раислари томонидан жорий йил 28 ноябрь куни Ўртачирчиқ тумани Халқобод мфй ҳудудида жойлашган Ахборот технологиялари ва сервис коллежида “Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш” мавзусида туман аҳолиси билан учрашув ва сайёр қабул ўтказилди. Маълумки, барча соҳаларда бўлгани каби суд тизимида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Тадбирнинг асосий мақсади Тошкент вилояти судларининг фаолияти билан аҳолини яқиндан таништириш, қолаверса, фуқароларни қийнаётган саволларга жавоб топишдан иборат. Бир сўз билан айтганда, халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатини эшитиш, муаммолар ечимини биргаликда топишдир.

Профилактика, яъни жиноятчиликка, ва ҳуқуқбузарликка қарши курашда ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари билан бир қаторда жамоатчиликнинг ҳам иштироки ва ёрдами ниҳоятда муҳим. Чунки жиноят ёки муаммо кутилмаганда рўй беради. Туманда, маҳаллада, умуман, теварак-атрофда юз берган жиноятга асло лоқайд бўлмаслик керак. Нохуш ёки кўнгилсиз ҳолатларга  бефарқлик жиноятга замин яратади. Шу боис ҳар бир киши ҳар доим огоҳ ва ҳушёр бўлмоғи лозим.

Шу ўринда туманда, қолаверса, Халқобод фуқаролар йиғини мисолида факт ва рақамлар келтириб ўтсак. Жорий йил 9 ой давомида туманда 166 та жиноят содир этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 224 тани ташкил этган. Яъни ўтган йилга нисбатан 26 фоизга камайган. Бу эса гарчи кўрсаткич кам бўлса-да, аммо жиноятчиликнинг олдини олиш ишларини янада кучайтиришни тақозо этади. Сабаби рўй берган жиноят туфайли кимдир жабр кўради, кимдир жазога тортилади, натижада улар ортидаги оилалар азият чекади. Туманда 65 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Шундан 17 та маҳаллада эса жиноят содир этилмаган. Афсуски, 21 та мфй да жиноятлар сони ошган.

Жорий йил 10 ой мобайнида туманда 147 нафар шасхга нисбатан 166 та жиноят иши кўриб чиқилган. Бу ўтган йилга нисбатан кўрилган ишлар сони 61 тага, шахслар сони эса 80 нафарга камайганидан далолат беради. 41 та жиноят иши бўйича 43 нафар шахснинг жиноят иши ярашганлиги муносабати билан тугатилган. Туманда суд ишларининг деярли 64 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилмоқда.

Ҳар бир жиноят замирида бир инсон тақдири ётади. Аёл фарзанд тарбиячиси. Шу боис унинг жиноятга қўл уришини ҳеч нима билан изоҳлаб бўлмайди. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида туманда хотин-қизлар томонидан содир этилган 15 та иш кўриб чиқилди. Ҳақли савол туғилади. Аёлнинг ўзи тарбияга муҳтож бўлса унинг фарзандлари қандай тарбия кўради? Бу энди аянчли ҳол. Демак, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг қамрови ва салмоғини янада ошириш зарур.

Ёшлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш ҳам долзарб  масала. Туманда ўтган даврда 46 нафар ёшлар жиноятга қўл урган. Бу нимадан далолат беради? Ёшларимиз тарбиясидаги бўшлиқ, лоқайдлик ва бепарволикдан. Ҳолбуки, фарзанд тарбиясида ҳамма ҳамиша бирдек масъул.  Жиноятнинг оғир ёки енгили бўлмайди. Ҳар бирига муносабат билдириш, жазо беришни эмас, кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш ҳақида ўйлаш лозим.

Оилавий муносабатлар нега дарз кетаяпти? Бу ҳам оғриқли нуқталаримиздан бири. Ваҳоланки, битта оила барбод бўлса, бундан жамият ҳам азият чекади. Оилада вояга етаётган фарзандлар тақдири мавҳум бўлиб қолади. Тўкис оилада улғаймаган фарзанднинг истиқболи ёруғ бўлишига ҳеч ким кафолат беролмайди. Таҳлилларнинг кўрсатишича, ўтган йил 9 ой давомида вилоят бўйича 3682 та никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар судларда кўрилган. Жорий йил эса ушбу кўрсаткич 3232 тани ташкил этди. Ўртачирчиқ туманида 9 ой давомида 145 та никоҳдан ажратиш ҳақидаги  ишлар кўрилиб, 80 та даъво қаноатлантирилган, яъни туманда ўтган даврда 80 та оила барбод бўлган. 43 та никоҳдан ажратиш ҳақидаги талаблар судлар томонидан асоссиз деб топилиб, даъво қаноатлантирилмаган, яъни рад этилган. 10 та оила суд жараёнида яраштирилгани туфайли ишлар суд юритувидан  тўхтатилган. Аммо юқоридаги рақамлар остида қанчадан-қанча инсонларнинг келажаги ётибди. Бундан кўринадики, тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорликни янада кучайтирган ҳолда оилалар билан ишлашга, уларнинг дарду муаммолари ечимини топишда кўмаклашишга кўпроқ аҳамият қаратиши зарур.

Фактлар, рақамлар, далиллар. Ҳар бирининг ортида инсон тақдири бор. Шунинг учун ҳеч бир ҳолатга бефарқ қараб бўлмайди. Арзимасдек туюлган муаммолар бартараф этилмас экан улар эртага катта ташвишларни келтириб чиқариши тайин.

Учрашув давомида фуқаролар ўзларининг муаммоли масалалари ҳамда  қизиқтирган саволлари юзасидан мутасаддилардан жавоблар олишди.

- Advertisement -

Latest news

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш – тараққиёт омили

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгилаб ўтилганидек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ҳамда одил судловга эришиш орқалигина инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда...
- Advertisement -

2022-yil aprel soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, aprel Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 17 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH       USHBU SONDA: JINOYAT-PROTSESSUAL FAOLIYAT...

TILXAT, TUSHUNTIRISH XATI, ARIZA qanday holatlarda olinadi?

Amaliyotda kadrlar xizmati xodimlari tilxat, tushuntirish xati, ariza kabi hujjatlarni qanday holatlarda xodimdan olishga ikkilanib qolishadi. Ushbu maqolada mehnat qonunchiligi bo‘yicha yuqoridagi hujjatlarni olish...

Yangi O‘zbekistonda ommaviy xizmatning islohoti: ong va huquqiy siyosatdagi o‘zgarishlar

“Ommaviy-huquqiy tadqitqotlar markazi” ilmiy-tadqiqot muassasa shaklidagi nodavlat notijorat tashkiloti Germaniyaning Konrad Adenauer nomidagi fondining O‘zbekistondagi vakolatxonasi, Toshkent davlat yuridik universiteti va Adliya vazirligi huzuridagi...

Related news

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш – тараққиёт омили

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгилаб ўтилганидек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ҳамда одил судловга эришиш орқалигина инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда...

2022-yil aprel soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, aprel Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 17 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH       USHBU SONDA: JINOYAT-PROTSESSUAL FAOLIYAT...

TILXAT, TUSHUNTIRISH XATI, ARIZA qanday holatlarda olinadi?

Amaliyotda kadrlar xizmati xodimlari tilxat, tushuntirish xati, ariza kabi hujjatlarni qanday holatlarda xodimdan olishga ikkilanib qolishadi. Ushbu maqolada mehnat qonunchiligi bo‘yicha yuqoridagi hujjatlarni olish...

Yangi O‘zbekistonda ommaviy xizmatning islohoti: ong va huquqiy siyosatdagi o‘zgarishlar

“Ommaviy-huquqiy tadqitqotlar markazi” ilmiy-tadqiqot muassasa shaklidagi nodavlat notijorat tashkiloti Germaniyaning Konrad Adenauer nomidagi fondining O‘zbekistondagi vakolatxonasi, Toshkent davlat yuridik universiteti va Adliya vazirligi huzuridagi...
- Advertisement -