0,00 UZS

No products in the cart.

16.1 C
London
Juma, Iyun 18, 2021

Россия ҳарбий академиясида Ўзбекистон армиясига бағишланган махсус бурчак пайдо бўлди

- Advertisement -
- Advertisement -

Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби ҳарбий академиясида Ўзбекистон Қуролли Кучларига бағишланган махсус бурчакнинг очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби ҳарбий академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари генерал-лейтенант Олег Макареевич иштирок этиб, ҳамюртларимизни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган сана билан табриклади. Академияда Ўзбекистон Қуролли Кучлари тарихи ва бугунига бағишлаб очилган бурчакни алоҳида эътироф этиб, бу икки мамлакат ҳарбийлари бир бирининг тарихини ўрганиш йўлида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Айни вақтда Ўзбекистондан бориб таҳсил олаётган полковник Жаҳонгир Бекмуродов тадбирда иштирок этган меҳмонларга Ўзбекистон Қуролли Кучларининг тинчликпарварлик йўлида олиб бораётган ислоҳотлари ва ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар ҳамда миллий армиянинг тарихи ва аждодлар мероси асосида шакллантирилганини гапириб берди.

Тадбирда иштирок этган бошқа генераллар ва хорижлик тингловчилар бурчак билан танишар экан, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг шаклланиш тарихи, жанговар қудрати ва мамлакатнинг бугунги қиёфаси акс этган сувенирлар, маълумотлар, плакатлар ва фотосуратлар уларда катта таассурот қолдирганини таъкидлади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

Электрон тижорат тушунчаси ва уни халқаро-ҳуқуқий тартибга солиш масалалари

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги инқилобий ривожланиш иқтисодиётда янги тармоқ – электрон тижоратнинг ривожланишига имконият ва шароит яратди. Мазкур жараён истеъмолчилар учун қулайлик ва енгилликлар яратиш...
- Advertisement -

2021 йил май сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, май Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 14 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм            ...

Ҳуқуқий мониторинг: муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари

Сўнгги йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунида янги ҳуқуқий тизимнинг асосий ғоя ва тамойиллари ўз ифодасини топиб бормоқда. Жамиятни демократлаштириш, мамлакатни модернизация этиш жараёнида...

Фермерликни тартибга солувчи қонунлар халқаро талабга жавоб берадими?

Кейинги йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, хусусан соҳада бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, соҳа иштирокчилари ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, соҳага инвестицияларни жалб...

Related news