Пиллачилик тармоғида чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ-4411, 31.07.2019 й.)
✅ Қарорга кўра:
👉2022 йил 1 августгача пиллачилик корхоналарига 8 турдаги маҳсулотларни АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва Туркияга экспорт қилишда ҳаво ва темир йўллари транспортида ташиш харажатларининг 50 % гача миқдорини давлат бюджетидан компенсация қилиш учун субсидия берилади;
👉 эндиликда “Ўзбекипаксаноат” корхоналари томонидан пилла етиштирувчи субъектларга етказиб берилган ипак қурти уруғи, пилла етиштириш учун зарур бошқа ресурслар ҳамда тут кўчатлари қиймати товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти деб ҳисобланмайди;
👉 лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш, минерал ўғитлар ва бошқа материал ресурсларини етказиб бериш бўйича фермер хўжаликлари учун назарда тутилган шартлар ва тартиб пиллачилик корхоналарига ҳам татбиқ этилади;
👉 2020 йил 1 январдан тут дарахтларини ғайриқонуний кесганлик, шикастлаганлик ёки йўқ қилганлик учун ундирилган жариманинг 50 фоизи ҳуқуқбузарлик содир бўлган ҳудудда янги тут кўчатлари экиш учун йўналтирилади;
👉 товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар учун қонунчиликда белгиланган солиқ имтиёзлари 2021 йил 1 январга қадар хом ипак ва ипак момиғи маҳсулотларига ҳам татбиқ этилади;
👉 пилла етиштириш, пилла етиштирувчиларга бўнак бериш каби ишларни молиялаштиришга 2019 – 2022 йилларда ажратиладиган банк кредитлари фоиз харажатлари учун Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация бериш тартиби ўрнатилади.
✅ Шунингдек, тирик пилла етиштириш хизмати нархини 2020 йилдан камида 20 фоизга, 2021 йилдан яна камида 10 фоизга ошириш чораларини кўриш белгиланди.
✅ Ипакчилик илмий-тадқиқот институти тасарруфида Фарғона, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида наслли ипак қурти уруғи етиштирувчи муассасалар ташкил этилди.
✅ 2022 йил 1 августга қадар “Ўзбекипаксаноат” корхоналарига:
👉 ипак қурти уруғларини “божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштиришга рухсат берилди;
👉 олиб чиқилиши натижасида тайёрланган пиллаларни республика ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этишга оид имтиёз берилди.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.