0,00 UZS

No products in the cart.

17.7 C
London
Seshanba, Oktabr 20, 2020

Меҳнат муҳожирлари ҳар йили Ўзбекистонга 5 миллиард доллар юбормоқда — Вазир

- Advertisement -
- Advertisement -

Бугун, 1 август куни Халқаро пресс-клубда «Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишнинг янги тизими: халқаро ҳамкорлик, устувор вазифалар ва муаммолар таҳлили» мавзусига бағишланган навбатдаги сессия бўлиб ўтди.

Тадбирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ҳам чиқиш қилди.

«Бугунги кунда 2 миллион 600 мингга яқин фуқароларимиз чет элда меҳнат қилмоқда. Шундан 83 фоизи, яъни 2 миллиондан ортиқ фуқаролар Россияга тўғри келади.

Ҳар йили меҳнат муҳожирларимиз томонидан 5 миллиард АҚШ долларига яқин маблағ мамлакатга юборилмоқда. Бу ҳар қандай экспорт тармоғидан кўп дегани.

Биз ички ишлар вазирлиги, ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда биргина Россиянинг ўзидан 1314 нафар фуқароларимизни вақтинча ушлаб туриш жойларидан қайтариб олиб келдик. 12774 нафар фуқароларимизга Россияда консультация бериш орқали 296 минг АҚШ долларига тенг маблағни тиклаб бердик. 164 мингта имтиёзли нархларда фуқароларга самолёт, поезд чипталари олиб бердик», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ушбу сессияда одам савдоси бўйича ўз ваколат доирасида Олий суд раиси Козимжон Комилов ҳам бир неча рақамлар ва маълумотлар тақдим этди.

«Одам савдоси бўйича жиноий ишлар миқдори пасаймоқда. 2017 йилда бу кўрсаткич 401 нафар, 2018 йилда 234 нафар, бу йилги 6 ойлик ичида 70та бундай ишлар тақдим этилган. Бу 70та жиноий ишнинг 55тасини аёллар содир этган. Шунингдек, 70 фоиз ишларда жабрланувчилар ҳам аёллардир», дейди Олий суд раиси.

- Advertisement -

Latest news

Талабалар учун фойдали маслаҳатлар. Энг кўп берилаётган 12 саволга 12 жавоб

Талабалар учун фойдали маслаҳатлар. Энг кўп берилаётган 12 саволга 12 жавоб (2020 йил сентябрь сони) Талабалардан меҳнат қонунчилигига оид кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Қуйида энг...
- Advertisement -

2020 йил сентябрь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2020 йил, сентябрь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 11 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм    МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ  ЮКЛАБ ОЛИШ 5 5 УШБУ СОНДА: Янги Фуқаролик кодексида...

Адлия вазирлиги: фуқаролардан асоссиз равишда турли маълумотномалар сўраш қонунга зид

Фуқаролар турли давлат ташкилотлари билан муносабатга киришганида, маҳалладан маълумотнома, қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома, манзил-маълумот ахбороти ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар талаб қилиш ортиқча оворагарчиликларни...

Ижро интизоми доимий назоратда

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ ҳамда Мажбурий...

Related news