0,00 UZS

No products in the cart.

9.8 C
London
Yakshanba, Fevral 28, 2021

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги раҳбарлигида Жиззах вилоятида ҳамкорликдаги куч тузилмалари билан тактик ўқувлари ўтказилди

- Advertisement -
- Advertisement -

Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳрида Қуролли Кучлар куч тузилмалари томонидан Жиззах шаҳри аҳолисини хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликдаги тактик ўқуви ўтказилди.

Ўқув машғулотида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги раҳбарияти, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳодимлари, давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий Гвардия, давлат божхона қўмитаси куч ва воситалари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, Жиззах шаҳри ҳокимлиги ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирок этди.

 Ўқув машғулотининг биринчи кунида шартли жиноятчилар гуруҳи Жиззах шаҳрига киришга уринаётганлиги тўғрисида маълумот берилгач, шаҳарга кириш йўллари қўриқловга олиниб, транспорт воситалари ва фуқаролар текширувдан ўтказилди.

Ўқув машғулотининг иккинчи кунида оммавий тартиббузарликларни бартараф этиш бўйича Марказий ҳарбий округ, Жиззах вилояти ИИБ, шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлимлари, Миллий Гвардия, ДХХБ, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Жиззах вилояти давлат божхона ва соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликда ўқув машғулоти ўтказилди.

Куннинг иккинчи ярмида Жиззах шаҳрига айланма йўллардан кириб келган, бир қатор объектларни портлатишга уринган, қуролланган шартли жиноятчиларни тўхтатиш ва уларни қўлга олиш амалиёти ўтказилди. Шундан сўнг сапёрлар томонидан портловчи моддаларни зарарсизлантириш чоралари кўрилди. Ўқув машғулоти давомида тергов–тезкор гуруҳи  воқеа жойида тезкор-суриштирув ишларини олиб борди.

Ўқув машғулотининг учинчи куни штаб аъзоларидан таркиб топган гуруҳлар уйма-уй юриб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга оид профилактик тадбирларни ўтказишди. Аҳолига жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тушунчалар берилди.

Ўқув машғулотининг якуний босқичи “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖда бўлиб ўтди. Бу ерда кучли зилзила оқибатида юзага келган кўнгилсизликлар ва ёнғинни бартараф этиш бўйича ҳамкорликда машғулотлар ўтказилди. Жумладан, зилзила остида қолган фуқароларни эвакуация қилиш, жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш, электр ва газ таъминотини зарарсизлантириш, ҳудудни қўриқлаш ва юзага келган ёнғинларни бартараф этиш каби амалиётлар бажарилди.

Тадбир якунида эса куч тузилмалари раҳбарлари ўтказилган ўқув машғулотлар бўйича ўзаро фикр алмашишди ва эришилган ютуқларни эътироф этишди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

Жиноятларни таснифлашнинг ижтимоий-ҳуқуқий аҳамияти

«2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»га мувофиқ жиноят ва жиноят процессуал қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида 2018 йил 14 майда Ўзбекистон...
- Advertisement -

Асосий мақсад – одамларга осон бўлсин

Мамлакатимизда «Халқ қонунларнинг том маънода ягона манбаи ва муаллифи ҳисобланади» ҳамда «Барча муҳим қарорлар бевосита халқ билан мулоқот асосида, жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда...

Меҳнат стажига эга эмасмисиз? Стажингиз етарли эмасми?

Фрилансерлар, меҳнат мигрантлари ва деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгалари  учун фойдали маслаҳатлар Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунига кўра пенсиянинг уч тури мавжуд. Булар: • ёшга...

Ҳуқуқни талаб қилиш учун ҳам билим керак

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла кафолатланган бўлиб, 44-моддага кўра ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат...

Related news