0,00 UZS

No products in the cart.

10.6 C
London
Shanba, May 15, 2021

Вазирлик ва давлат ташкилотлари раҳбарларига сертификат ва навбатдаги ҳарбий унвонлар  топширилди

- Advertisement -
- Advertisement -

Миллий армиямиз негизида амалга оширилаётган мажмуавий ислоҳотлар бўғини сифатида халқ ва армиянинг ҳамжиҳатлиги муҳим ўрин тутади. Янги таҳрирдаги Мудофаа Доктринасида ҳам айнан очиқлик, ошкоралик тамойиллари устувор вазифа этиб белгиланган.

“Чирчиқ” умумқўшин дала-ўқув майдонида вазирликлар ва бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари таркиби билан ўтказилган беш кунлик йиғин давомида кўзланган натижаларга эришилди.

Йиғин иштирокчилари билан машғулотлар чоғида дунё ва минтақада кечаётган ҳарбий-сиёсий вазиятлар қиёсий таҳлил этилди. Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик, тинчлик ва уруш даврида фронт орти таъминотини тезкор ташкиллаштириш юзасидан муҳим кўникмалар ҳосил қилинди.

 Мудофаа тизимида ҳарбий ҳизматчиларнинг ахлоқий-руҳий тайёргарлигини ошириб бориш, куч тузилмаларининг вазифалари ва имкониятлари хусусида мутахассисларнинг маърузалари тингланди. Шунингдек, униб-ўсиб келаётган ёш авлодни она-юртга садоқат, фидойилик, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматга иштиёқини янада ошириш борасида ҳам фикр-мулоҳазалар юритилди.

Иштирокчилар дала-ўқув майдонида бажарган амалий машғулотлари мобайнида жисмоний, саф, топография ва тактик тайёргарликлар, ўқотар қуроллардан отиш, жанговар техникаларни бошқариш каби қатор синовлардан ўтишди.

Йиғин якунига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов, Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев иштирок этиб, йиғин қатнашчиларига сертификат, бир гуруҳ заҳирадаги ҳарбий хизматчиларга навбатдаги офицерлик унвонлари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғин машғулотларининг иккинчи босқичи жорий йилнинг декабр ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда инсонпарварлик тамойиллари

Бугунги кунда жиноят ва жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлик тамойиллари асосида йўлга қўйиш, қонун устуворлигини таъминлаш...
- Advertisement -

Коррупция тараққиёт тушови

Коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиб, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. Бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилиб, турмуш сифатини ёмонлаштиради. Шунингдек, одамлар хавфсизлигига рахна...

Коррупцияга қарши курашишда муҳим омиллар

Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан биридир. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришни мунтазам такомиллаштириб бориш алоҳида аҳамиятга...

Хорижий мамлакатлар жиноят процессида реабилитация институти

Ҳар қандай ҳуқуқий давлат учун асосий вазифалардан бири жиноят содир этган шахсларни адолатли жазолашдир. Шу билан бирга айбсиз одамнинг нафақат судга берилиши, балки жиноий...

Related news