0,00 UZS

No products in the cart.

16.1 C
London
Yakshanba, Sentabr 25, 2022

Андижон вилоят прокуратурасининг 10 ойлик фаолияти рақамларда

- Advertisement -
- Advertisement -
Андижон вилояти прокуратураси томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.
Андижон вилоят прокуратураси масъул ходимлари, вилоятдаги босма ва электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ташкил этилган анжуманда вилоят прокуратура органларининг жорий йил ўтган 10 ойидаги фаолияти, қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар хусусида маълумотлар тақдим этилди.
– Вилоятда қонунчилик ижроси юзасидан ўтказилган текширишларда 4 минг 172 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, етказилган 665 миллион 528 минг сўм миқдордаги зарарлар ихтиёрий равишда ундирилиши таъминланди, – дейди вилоят прокурорининг ўринбосари Бахтиёр Худойбердиев. – Судларга 1 миллиард 190 миллион сўмдан зиёд зарарларни ундириш бўйича даъво аризалари киритилган. Бундан ташқари, қонунга зид бўлган ҳужжатларни ўзгартириш ва бекор қилиш юзасидан 1 минг 11 та протестлар келтирилиб, уларнинг барчаси қаноатлантирилди.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида прокурорларнинг қарор ва тақдимномалари бўйича қонун талабларини бузилишига йўл қўйган шахсларнинг 1 минг 372 нафари интизомий, 1 минг 51 нафари маъмурий, ва 79 нафари моддий жавобгарликка тортилган. Қўпол равишда қонун бузилишига йўл қўйиш ҳолатлари бўйича 15 та жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, анжуманда, прокурорлар раҳбарлик қилаётган секторларда аҳоли мурожаатларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳам кенг маълумотлар берилди.
Вилоятда 2-секторлар ҳудуди бўйича 125 минг 288 хонадон ўрганилганлиги, 16 минг 752 нафар фуқаро билан бевосита суҳбатлар ўтказилганлиги, турли йўналишлардаги муаммоларнинг 16 минг 139 таси ёки 96 фоизи ижобий ҳал этилганлиги, 613 та масала йўл хариталарига киритилганлиги қайд этилди.
Анжуманда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатларига чек қўйиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини юксалтириш, фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг фаолиятини тиклаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Тадбиркорлик субъектларининг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, 406 нафар тадбиркорга ер майдони ажратиш, кредитлар олиш, коммуникация тармоқларига уланиш, лицензия ва рухсатнома олиш сингари қатор масалаларда амалий ёрдамлар кўрсатилди. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш ёки кенгайтириш ҳисобига 2 минг 23 та янги иш ўрни яратилди.
Прокуратура органлари томонидан ўрганишлар натижасида қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича ҳокимлар ва масъул раҳбарларга 16 та тақдимнома, 7 та ноқонуний қарорни бекор қилиш бўйича протест киритилди, 24 нафар масъул ходимлар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди. Судларга 304,3 миллион сўм маблағни ундириш бўйича даъво аризалари киритилиб, шу асосда 77 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Матбуот анжуманида қонун устуворлигини таъминлаш, соҳада адолат принципларини ўрнатиш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли тарғибот тадбирлари олиб борилаётгани қайд этилди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасаддилардан батафсил жавоб олди.
Якунда прокуратура органларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ

- Advertisement -

Latest news

“Tadbirkorlik kodeksi” – tadbirkor manfaatlari uchun”

Adliya vazirli tomonidan manfaatdor idoralar bilan hamkorlikda Tadbirkorlik kodeksi loyihasi ishlab chiqilib muhokamaga joylashtirilgan. Kodeks loyihasi yuzasidan taklif va mulohazalarni muhokama qilish, loyihani takomillashtirish bo‘yicha...
- Advertisement -

2022-yil avgust soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, avgust Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 13 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m   MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH     USHBU SONDA: O‘ZBEKISTON NOTARIATI...

O‘z-o‘ziga huquqiy xizmat ko‘rsatish – “Legal Tech” orqali huquqiy xizmatlarga bo‘lgan ehtiyojni ta’minlash

Hozirda butun dunyo mamlakatlari mavjud ijtimoiy munosabatlarning har bir sohasini tez va shaffof rivojlantirish maqsadida raqamli texnologiyalarni qo‘llayapti. Mana shunday texnologiyalar huquq sohasiga ham...

Yillik mehnat ta’tillari haqida nimalarni bilamiz?

Dam olish vaqtining alohida turi hisoblanuvchi mehnat ta’tillarini olishga bo‘lgan huquqlarini kafolatlash xodimlarning mehnat munosabatlaridagi huquqlarini ustuvor darajada himoya qilishni ta’minlaydi. Xodimlarning dam olish vaqti...

Related news