0,00 UZS

No products in the cart.

21 C
London
Seshanba, Iyul 14, 2020

Халқаро мусобақада 2-ўринни қўлга киритган разведкачиларимиз тантанали кутиб олинди (+ фото)

- Advertisement -
- Advertisement -

Жорий йилнинг 28 август – 2 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг «Спасск» ўқув полигонида разведкачилар ўртасида «Олтин укки – 2019» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Беларусь, Россия, Ҳиндистоннинг биттадан ҳамда Қозоғистоннинг 5 та жамоаси иштирок этди.

Юртдошларимиз мазкур халқаро мусобақада илк бор иштирок этишига қарамай, совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашди. Ғалаба мезбон давлат вакилларига насиб этган бўлса, россиялик разведкачилар ўзбекистонликлардан кейинги поғонадан жой олишди. Ҳарбий хизматчилар мусобақа давомида 12 та шарт бўйича беллашиб, махфий жойларни жиҳозлаш, мураккаб ҳудудларда разведка ва қидирув ишларини олиб бориш, шартли душманнинг кутилмаган ҳужумларини қайтариш, сув тўсиқлардан ўтиш, ҳарбий топография, ўт очиш, муҳандислик каби мураккаб ўқув-жанговар машқларни бажарди. Ҳар бир гуруҳ 100 километрдан ортиқ масофани босиб ўтди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоасига Қозоғистон ҳарбий разведкасининг рамзи бўлган кумуш укки совға қилинди.

– Мусобақага пухта тайёргарлик кўрдик, – дейди жамоа сардори капитан Ҳусниддин Элмуродов. – Тунги шароитда 30 километрлик масофани ориентирлар ёрдамида босиб ўтиш шартини биринчи бўлиб бажарибгина қолмай, 4 соату 26 дақиқалик кўрсаткич билан мусобақа рекордини ўрнатдик.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида нуфузли мусобақа совриндорлари тантанали равишда кутиб олинди. Кенг жамоатчилик иштирок этган тадбир тантаналари пойтахтимиздаги ҳарбий қисмлардан бирида давом этди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

Суд мажлисларида аудиоёзишни жорий этиш — давр талаби

Маълумки, давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан, Республика Олий Мажлиси Сенати раиси, Қонунчилик палатаси спикери, Бош вазир ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирокида 2020 йил 30 июнь...
- Advertisement -

Сув кодекси ишлаб чиқилади

“Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди (ПФ–6024-сон, 10.07.2020 й.). Фармон билан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг...

«Иссиқ-совуқчига» ҳукм ўқилди

Сирғали туманида яшовчи Наима Остонова (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2019 йил 1 декабрь куни эрталаб ишга кетаётганида фирибгарга дуч келишини ва бу воқеа бошига жиддий ташвиш...

МДҲга аъзо давлатлар Молиявий разведка бўлинмалари рахбарлари кенгашининг 15-йиғилишида Ўзбекистон Республикаси делегациясининг иштироки тўғрисида

Бугун, 2020 йил 8 июль куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси МДҲга аъзо давлатлар Молиявий разведка...

Related news

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here