0,00 UZS

No products in the cart.

17.8 C
London
Seshanba, Avgust 4, 2020

Тошкентда барпо этилаётган “Ғалаба боғи” нинг концепцияси тақдим этилди (+фото)

- Advertisement -
- Advertisement -

Беларусь Республикаси Иккинчи жаҳон уруши давлат музейи ходимлари Тошкентга ташриф буюрди. Ташриф давомида меҳмонлар учун Қуролли Кучлар давлат музейида семинар учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув Олмазор туманидаги генерал Собир Раҳимов ҳайкали ўрнатилган хиёбонда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб бошланган “Ғалаба боғи”ни барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида фикр алмашиш мақсадида ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 25 июнь куни мазкур ҳудудда бўлиб, “Ғалаба боғи” қурилиши бўйича топшириқлар берган эди. Ушбу топшириқ асосида боғ концепцияси ишлаб чиқилган.

Концепцияни ишлаб чиқишда Вазирлар Маҳкамаси, Мудофаа, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Маданият вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон фанлар академияси, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Ўзбекистон Бадиий академиясининг таклиф ва тавсияларидан ҳам фойдаланилди.

“Ғалаба боғи”нинг концепцияси билан яқиндан танишиш жараёнида беларуслик мутахассисларга шу кунга қадар қилинган ишлар, шунингдек, амалга оширилиши режалаштирилган қурилишлар бўйича ҳам батафсил маълумот берилди. Ўз навбатида улар ҳам боғнинг барчага бирдек қулайлик яратиши учун ўз таклиф ва мулоҳазалари билан бўлишди.

Таъкидлаш керакки, боғ ҳудуди “Шон-шараф” музейи ҳам бунёд этилмоқда. У ердан Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган ўзбекистонликлар ҳақидаги маълумотлар (видео, газета, суратлар ва ҳ.к) ўрин олади.

– “Ғалаба боғи” концепциясини яратиш вақтида бир қатор хориж давлатларининг шу турдаги боғлари, сквер ва компексларининг лойиҳалари ўрганиб чиқилди. Ишончимиз комилки, боғ нафақат ҳамюртларимиз, балки туристлар учун ҳам диққатга сазовор масканга айланади, – дейди Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов.

Қурилиш вазирлиги ходими Гулшоира Магаметованинг таъкидлашича, боғнинг турли бурчаклари миллий анъаналаримизга мос айвонлар ҳамда интерактив маълумотлар улашувчи замонавий электрон қурилмалар билан жиҳозланади. Шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ғалабага эришган 35 давлатнинг байроқ, герб ва хариталаридан иборат махсус майдончалар ҳам барпо этилади.

Тарихий муҳитни яратиш мақсадида ҳарбий мусиқалар жаранглаб, уруш даврига оид маълумотлар янграб туради.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

Қиммат паштет (ҳикоя)

Карел ЧАПЕК Бугун кечки овқатга нима харид қилсам экан?.. Пан Михл ҳар доимгидай дўкон пештахтаси олдида узоқ ўйланиб қолди: «Дудланган бирон нима олсаммикан яна?.. Дудланган таомлар...
- Advertisement -

Президент: Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик...

Давлат хизматлари агентлигига янги директор тайинланди

Улуғбек Исломович Муҳаммадиев Президент қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди. У. Муҳаммадиев 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1999...

Инсон ҳуқуқлари фақат суд орқали ҳимоя қилиниши керак – Бобоқул Тошев

Ўзбек миллий давлатчилигининг асосий моҳияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида белгиланганидек давлатнинг “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир”, деб белгиланганида. Шундай экан, инсон доимо қонун...

Related news