More

    Шавкат Мирзиёев нон таннархини тушириш бўйича кўрсатма берди

    Шавкат Мирзиёев нон ишлаб чиқариш таннархини камайтириш бўйича кўрсатмалар берди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати. Бу ҳақда давлат раҳбари 7 ноябрь куни ўтказилган видеоселекторда алоҳида тўхталиб ўтди.

    Вазирлар Маҳкамасининг 14 октябрдаги қарори билан ғалла етиштириш, ун ва нон ишлаб чиқариш тизимида бозор механизмлари жорий этилган эди. 15 октябрдан бошлаб ун ва буғдойнинг нархлари эркинлаштирилди ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир нафақа олувчига ойига 50 минг сўмдан компенсация тўланмоқда.

    Хабарда айтилишича, қолипли нон билан кафолатли таъминлаш учун етарли ресурс захираси яратилиб, ун ишлаб чиқаришнинг ойлик ҳажми Ўзбекистонда 122 мингдан 142 минг тоннага оширилди. Бугунги кунда Тошкентда 1 килограмм ун биржада 2300—2400 сўмдан сотилаётган бўлса, чакана савдода қолипли нон нархи 1500—1700 сўмни ташкил қилмоқда.

    Йиғилишда айрим вилоятларда ноннинг нархи нисбатан юқорилигича қолаётгани кўрсатиб ўтилди. Аввалроқ Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Сурхондарё вилояти ва Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида нон нархи 1500—2500 сўмгача ўсгани ҳақида хабар берганди.

    Шунинг учун, Тошкент тажрибасидан келиб чиқиб, барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига унни биржа савдосида сотилишидан бошлаб, нонни чакана савдода сотилишигача бўлган жараённи ҳар куни таҳлил қилиб, аҳолининг нонга бўлган кунлик эҳтиёжини тўлиқ таъминлаб бориш бўйича вазифалар юклатилди.

    Жойларда нон ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш юзасидан барча имкониятларни қўллаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига компенсация пулларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

    Бундан ташқари, тоғли ва олис ҳудудларда қиш мавсумига ун ва бошқа озиқ-овқат захираси яратиш лозимлиги қайд этилди.

    Related articles

    Comments

    LEAVE A REPLY

    Please enter your comment!
    Please enter your name here

    Share article

    Latest articles

    Адлия вазирига ўринбосарлар тайинланди

    Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Қўчқоров Баҳром Тўлқинович Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари  этиб тайинланган. Маълумот берилишича, Б.Қўчқоров бундан олдин Ўзбекистон...

    Транспорт тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Коронавирус пандемияси оқибатида бутун дунёда...

    2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Молиявий секторни изчил ислоҳ қилиш давомида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди ва натижада илғор банк бизнесини юритиш...

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг буюк Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

    Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар! Муҳтарам уруш ва меҳнат фахрийлари! Аввало, Ватанимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари бўлган сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли бутун халқимизни Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк...

    Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гул қўйди

    Бугун мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда ўтказилаётган байрам тадбирларида...

    Newsletter

    Subscribe to stay updated.