Шавкат Мирзиёев: Журналистлар кўпчиликка ёқмайди, лекин менга ёқади. Уларга раҳмат!

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида сўзга чиққан Президент Шавкат Мирзиёев журналистларга миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Миролим Исажонов хабар бермоқда.

Ўзимизнинг ОАВга ҳам, хорижий ОАВга ҳам раҳмат. Қандай саволлар берилганини дебатлар вақтида кўрдингиз. ОАВ ҳам ўз устида ишлаяпти.

Мен барча журналистларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Кўпларга журналистлар ёқмайди, лекин улар менга ёқади.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти