More

    Сайловнинг холис ва шаффоф ўтишига шароит етарлими?

    Жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловда кимлар иштирок этади? Аҳоли учун қандай енгилликлар яратилади? Хорижда фаолият олиб бораётганлар учун сайлаш ҳуқуқи қай тартибда амалга оширилади? Умуман, сайловнинг холис ва шаффоф ўтишини таъминлаш учун яна нималар режалаштирилган?

    Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган навбатдаги “Қонунчиликдаги янгиликлар” брифинги ва матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритилди.

    Марказий сайлов комиссияси вакиллари, соҳа мутахассислари томонидан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби, бунда фуқароларнинг иштироки, Сайлов кодекси билан белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг аҳамияти сингари муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтилди.

    Сайлов жараёнларини ташкил этишда бир қатор қулайликлар яратилгани ҳақида фикр алмашилди. Жумладан, Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилнинг 20 октябридан 20 ноябригача мамлакатимизда “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ташкил этишга доир қарор қабул қилингани, бунда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ахборот берилди.

    Таъкидландики, айни пайтда сайлов ташкилотчилари ва сайловчилар тезкорлик билан фойдаланиши учун махсус “Saylov – 2019” мобиль илова ишлаб чиқилган бўлиб, у зарур маълумотлар билан муттасил тўлдириб борилмоқда. Махсус телеграм мессенжер канали ишлаб турибди.

    Шунингдек, тадбирда Марказий сайлов комиссияси томонидан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, етакчи олий таълим ўқув юртлари, Адлия, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари ва соҳанинг бошқа таълим, илмий, амалий, тадқиқот муассасалари олимлари, экспертлари ва амалиётчилари билан ҳамкорликда семинар-тренинглар дастурлари ишлаб чиқилгани, бунда анъанавий маърузабозликдан воз кечилиб, асосий эътибор амалий кўникмаларни оширишга қаратилаётгани ҳақида айтиб ўтилди.

    Бундан ташқари, матбуот анжуман давомида бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган 10 га яқин қонун ҳужжати ҳақида маълумот берилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун (янги таҳрири), Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент фармони ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатлари ҳақида тадбир иштирокчиларига тушунтириш берилди.

    Муаттар Рўзибоева

    Related articles

    Comments

    LEAVE A REPLY

    Please enter your comment!
    Please enter your name here

    Share article

    Latest articles

    Адлия вазирига ўринбосарлар тайинланди

    Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Қўчқоров Баҳром Тўлқинович Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари  этиб тайинланган. Маълумот берилишича, Б.Қўчқоров бундан олдин Ўзбекистон...

    Транспорт тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Коронавирус пандемияси оқибатида бутун дунёда...

    2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Молиявий секторни изчил ислоҳ қилиш давомида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди ва натижада илғор банк бизнесини юритиш...

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг буюк Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

    Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар! Муҳтарам уруш ва меҳнат фахрийлари! Аввало, Ватанимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари бўлган сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли бутун халқимизни Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк...

    Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гул қўйди

    Бугун мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда ўтказилаётган байрам тадбирларида...

    Newsletter

    Subscribe to stay updated.