0,00 UZS

No products in the cart.

17.8 C
London
Seshanba, Avgust 4, 2020

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди

- Advertisement -
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ–5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини
“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 44-банди банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилди.

Давлат дастурининг 44-бандида  қуйидаги жиҳатлар, хусусан:

ишни кўришнинг процессуал тартибини такомиллаштириш;

процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини мақбуллаштириш;

маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш (электрон баённома, электрон маъмурий иш ва бошқалар);

жабрланувчи аризасига асосан юритиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни тугатиш тартибини жорий қилиш;

маъмурий жазо чоралари тизимини либераллаштириш;

жарима жазосини ихтиёрий ижро этишни рағбатлантиришнинг дифференциал тартибини жорий этиш;

маъмурий жавобгарликка тортишга ваколатли бўлган органлар
ва мансабдор шахслар тоифасини мақбуллаштиришни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексда акс эттириш назарда тутилган.

Шунга кўра, мазкур Кодекс лойиҳаси билан қуйидагилар белгиланмоқда:

биринчидан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар субъекти сифатида юридик шахсларнинг жавобгарлик доираси назарда тутилмоқда;

иккинчидан, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликларни маъмурий ҳуқуқбузарликлар тизимидан чиқарилиб, тадбиркорларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини самарали қўллаш мақсадида ишларни кўриб чиқишни “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун доирасида амалга ошириш таклиф этилмоқда;

учинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритишда коррупциявий омилларни камайтириш мақсадида ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорлари камайтирилиб, қатъий кўринишда белгиланмоқда;

тўртинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган жисмоний шахсларни қонун ҳужжатларига риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш мақсадида маъмурий жазо турлари сафига мажбурий жамоат ишлари киритилмоқда;

бешинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритишнинг процессуал тартиби такомиллаштирилиб, бунда процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини мақбуллаштириш, жарима жазосини ихтиёрий ижро этишни рағбатлантиришнинг дифференциал тартибини жорий этиш, шунингдек маъмурий жавобгарликка тортишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар тоифасини мақбуллаштириш кўзда тутилмоқда;

олтинчидан, айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни маъмурий органлар томонидан кўриб чиқилишини жорий қилиш орқали маъмурий судларнинг иш ҳажмини камайтириш таклиф этилмоқда;

еттинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни маъмурий органлар томонидан соддалаштирилган тартибда кўриш, жумладан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш назарда тутилмоқда;

саккизинчидан, такрорий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликнинг умумий механизми киритилмоқда.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги Кодекс лойиҳаси жорий йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун (regulation.gov.uz ID–10756) жойлаштирилди.

Лойиҳа қабул қилиниши натижасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар соҳасига таалуқли бўлган барча ўзгартиришларни, шу жумладан қонунларнинг тўғридан-тўғри амал қилиш механизмини қонунчилик даражасида мустаҳкамлаш таъминланади.

Таклиф этилаётган Кодекс лойиҳасининг қабул қилиниши билан маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан иш юритиш тизими такомиллаштирилиб, мазкур иш юритиш тизимидаги ортиқча тартиб-таомиллар бекор қилинади, маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан жазога тортиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят бериш тартиб таомиллари такомиллаштирилади ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича коррупциявий омилларни бартараф этишга эришилади.

Адиба Сафарова

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бош маслаҳатчиси

- Advertisement -

Latest news

Қиммат паштет (ҳикоя)

Карел ЧАПЕК Бугун кечки овқатга нима харид қилсам экан?.. Пан Михл ҳар доимгидай дўкон пештахтаси олдида узоқ ўйланиб қолди: «Дудланган бирон нима олсаммикан яна?.. Дудланган таомлар...
- Advertisement -

Президент: Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик...

Давлат хизматлари агентлигига янги директор тайинланди

Улуғбек Исломович Муҳаммадиев Президент қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди. У. Муҳаммадиев 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1999...

Инсон ҳуқуқлари фақат суд орқали ҳимоя қилиниши керак – Бобоқул Тошев

Ўзбек миллий давлатчилигининг асосий моҳияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида белгиланганидек давлатнинг “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир”, деб белгиланганида. Шундай экан, инсон доимо қонун...

Related news