More

    Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юртида илк “Психологик хизмат” илмий-амалий ва услубий марказ ташкил этилди

    Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юртининг ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) подполковник Лочинбек Равшанов ташаббуси билан мазкур билим юрти ҳузурида “Психологик хизмат” илмий-амалий ва услубий маркази ташкил этилди.

             Марказнинг мақсадлари:

    психология соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошираётган офицерларга, профессор-ўқитувчилар таркибига ҳамда курсантларга психологик хизматни ташкил қилишга доир билим, кўникма ва малакани шакллантириш ва ўргатиш;

    психологик жараёнларнинг илмий-услубий таъминотини ишлаб чиқилишида юқори раҳбариятига амалий ёрдам бериш;

    Марказга сараланиб олинган илмий-тадқиқотчиларнинг онгида психология тарихи ва назарияси билан уйғунликда ҳозирги замон психологияси соҳасининг ютуқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш;

    Марказ илмий-тадқиқотчиларининг илмий маъруза, мақола ва хулосаларини халқаро ҳамда республикамиздаги илмий журналларга, шунингдек соҳага доир бўлиб ўтадиган конференция ва анжуманларнинг илмий тўпламларида чоп этилишини таъминлаш.

    Марказнинг илмий-тадқиқотчи курсантлари билим юртини тугатиб, офицерлик лавозимларида хизмат фаолияти билан бирга, Марказнинг масофавий илмий-тадқиқотчилари сифатида фаолият олиб борган ҳолда докторлик (PhD) диссертациясининг якуний (натижалар таҳлили) бобини тайёрлаш (натижага эриши муддати 2йилгача);

    Марказнинг докторлик (PhD) диссертациясини якунлаган ҳар йили
    5 нафаргача масофавий илмий-тадқиқотчиларни (офицерларни) психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясининг ҳимоясига олиб чиқиш (натижага эриши муддати 6 ойгача);

    Марказнинг олиб борган самарали фаолияти натижасида илмий-тадқиқотчилар (офицерлар) томонидан илмий даражани 5 ёки 6 йилда, яъни, бўлғуси ҳарбий олим умумий ўрта ҳисобда 26 ёшда қўлга киритиб, илмий даражани қўлга киритишнинг даврийлигини ўрта ҳисобда 13 йилгача қисқартиришга эришилади;

    ҳарбий таълимга инновацион ғояни тадбиқ этиш орқали Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларини илмий салоҳиятини ошириб, юқори билим ва кўникмага эга илмий даражали профессионал кадрлар билан бутлаш.

    Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Related articles

    Comments

    LEAVE A REPLY

    Please enter your comment!
    Please enter your name here

    Share article

    Latest articles

    Адлия вазирига ўринбосарлар тайинланди

    Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Қўчқоров Баҳром Тўлқинович Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари  этиб тайинланган. Маълумот берилишича, Б.Қўчқоров бундан олдин Ўзбекистон...

    Транспорт тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Коронавирус пандемияси оқибатида бутун дунёда...

    2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Молиявий секторни изчил ислоҳ қилиш давомида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди ва натижада илғор банк бизнесини юритиш...

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг буюк Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

    Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар! Муҳтарам уруш ва меҳнат фахрийлари! Аввало, Ватанимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари бўлган сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли бутун халқимизни Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк...

    Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гул қўйди

    Бугун мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда ўтказилаётган байрам тадбирларида...

    Newsletter

    Subscribe to stay updated.