Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди

2019 йил 16-17 декабрь кунлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг “Ўзбекистонда хусусий секторда коррупцияга қарши куришишда ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида “Бизнесда ҳалоллик, халқаро стандартлар, минтақавий муаммолар ва келгусидаги қадамлар” мавзусида ҳалқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда  Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси аъзолари, Бош прокуратура, Бизнес Омбудсман, Савдо-саноат палатаси, бошқа давлат органлари ва корхоналарининг масъул ходимлари, шунингдек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти, дипломатик корпус вакиллари ва бошқалар иштирок этишди.

Тадбир давомида бизнесни халқаро стандартлар ва нормалар, одоб-аҳлоқ ва масъулият билан олиб бориш сиёсатини илгари суриш, мамлакатда ижобий иш тажрибасини шакллантириш ва хусусий сектор ташкилотлари томонидан бизнеснинг ҳалоллиги бўйича халқаро стандартларни жорий қилишни рағбатлантириш, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича комплаенс назорат тизимини жорий этиш учун хавфларни баҳолашни ўтказиш юзасидан тақдимотлар ўтказилди ва муҳокамалар олиб борилди.

Мазкур тадбирда ҳалқаро экспертлар ва давлат корхоналарининг вакиллари ўртасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Тадбирда ҳалқаро экспертлардан О.Савран, А.Бойцун, И.Свитлык,  Г.Бакалов, Ю.Врублевская (Украина), И.Тягун, И.Бурдикова (Россия), И.Кейн (Австралия), Ж.Айольфи (Швейцария), П.Джурич (Сербия), Д.Сабирбаев, Б.Палымбетов (Қозоғистон), Т.Саат,  (Эстония), П.Мартинкус (Литва), З.Тайфун (Туркия)лар маъруза билан иштирок этди.

Тадбир якунида келгусида бизнесни ҳалол олиб бориш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.