0,00 UZS

No products in the cart.

17.7 C
London
Payshanba, Iyul 2, 2020

Коррупцияга қарши курашиш бўйича сайёр тренинг ўтказилди

- Advertisement -
- Advertisement -

2019 йил 21-23 август кунлари Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ва Бош прокуратура Академияси томонидан БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистондаги самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши кураш” лойиҳаси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “2030 йилгача бўлган даврда Глобал ривожланиш кун тартиби доирасида коррупцияга қарши курашиш” мавзусида тренинг ўтказилди.

Бу тадбир БМТ Тараққиёт Дастурининг Осиё-Тинч океани минтақасида тинч ва инклюзив жамиятлар учун коррупцияга қарши курашиш бўйича Глобал лойиҳаси (ACPIS) доирасида ташкил қилинди.

Тадбирда Бош прокуратура, Олий суд, Бизнес-омбудсмен, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Бош прокуратура Академияси  вакиллари ҳамда давлат органларининг идоравий мувофиқлаштирувчилари иштирок этишди.

Тадбирда халқаро экспертлар сифатида БМТ Тараққиёт Дастурининг коррупцияга қарши курашиш Глобал Дастурининг маслаҳатчиси Анга Тимилсин, БМТ Тараққиёт Дастурининг Осиё-Тинч океани минтақасида тинч ва инклюзив жамиятлар учун коррупцияга қарши курашиш бўйича Глобал лойиҳаси (ACPIS) раҳбари Аида Арутюнова ва БМТ Тараққиёт Дастурининг коррупцияга қарши курашиш Глобал Дастури бўйича тадқиқотлар соҳаси таҳлилчиси Шарлин Луи маъруза билан чиқиш қилишди.

Уч кун давом этган тренинг 2030 йилгача бўлган даврда Глобал ривожланиш кун тартиби доирасида коррупцияга қарши курашишни амалга оширишга ягона ёндашув зарурлиги масалаларини муҳокама қилиш имкониятини берди.

Тажриба алмашиш билан бир қаторда, халқаро экспертлар ва маҳаллий иштирокчилар ўз билим ва малакалари бўйича иш олиб бордилар, жумладан, 2030 йилгача бўлган даврда Глобал ривожланиш кун тартиби доирасида коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб бориладиган ишлар ҳисоботи ва самарали мониторингига алоқадор кўникмаларга, шунингдек барқарор ривожланиш миллий стратегиялари доирасида коррупцияга қарши интеграция мақсадида соғлиқни сақлаш, таълим, қурилиш ва давлат харидлари тизимида коррупция хавфларини аниқлаш малакаларига эга бўлишди.

Бош прокуратура ахборот хизмати

- Advertisement -

Latest news

Хизмат вазифасини бажараётган шахсни ҳақорат қилиш жиноий жавобгарликка асос бўлади

Ж.Р. 2020 йил 18 март куни ўзи яшаб келаётган уйнинг унга расмийлаштирилмаётганлиги ҳолатидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ишонч телефонига мурожаат қилган ва ушбу...
- Advertisement -

Андижон шаҳрида содир бўлган воқеа юзасидан баёнот

2020 йил 30 май куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига Андижон шаҳар, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини, Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.Абдукаримов...

Юридик таълим: муаммо ва ечим

Жорий йилнинг 29 апрель куни “Ўзбекистон республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан...

Тошкентда “ашаддий фирибгар”га адолатли жазо тайинланди

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси Ф.Турахуджаевнинг раислигида босқинчили жиноятини содир этган Рустам Кимсанов (исм шарифлари ўзгартирилган) га нисбатан суд ҳукми ўқилди. Судланган...

Related news

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here