0,00 UZS

No products in the cart.

19.7 C
London
Seshanba, Iyul 7, 2020

“Жаслиқ” колонияси музейга айлантириладими?

- Advertisement -
- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълумотларига кўра, “Жаслиқ” колонияси 1999 йилда қурилган бўлиб, бу жой санитария меъёрларига жавоб беради ва мазкур колонияда аввал ҳам, ҳозир ҳам маҳбусларга нисбатан қийноқлар бўлмаган. 
 
Шунингдек, “Жаслиқ” колонияси тегишли қарорга асосан ёпилиши ва кейинчалик ҳам яна қамоқхонага айлантирилмайди. Махсус комиссия тузилиб, колониядан келгусида қандай мақсадда фойдаланилиши, берилаётган таклифларга кўра ўрганиб чиқилади.
 
Айни пайтда у ердаги маҳбуслар 1 ой давомида яшаш жойларига яқин бўлган ҳудуддаги колонияга жўнатилиши кутилмоқда ҳамда “Жаслиқ”да фаолият юритаётган ходимлар ҳам худди шу тизимда ҳудудлар бўйича ишга жойлаштирилади.
 
Бу ҳақда Миллий матбуот марказида айни пайтда давом этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 2 август куни “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги (“Жаслиқ“ қўрғонида жойлашган) қарор ижроси ва мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжуманда айтиб ўтилди.
 
Пресс – конференцияда журналистлар томонидан “Жаслиқ” колониясига медиа-тур ташкил этиш таклифи берилди. Мазкур таклиф ҳам ўрганиб чиқилиши айтилди.
 
Маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 100 минг нафарга 94 нафар жиноятчи тўғри келади.
 
ЎзА
- Advertisement -

Latest news

Сенатор – Кенгаш – судлар

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жорий йилнинг 30 июнь куни Президентимиз раҳбарлигида одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган кенгайтирилган...
- Advertisement -

Суд жараёнини ёритишда журналистнинг нега «қўли» калта?

Ҳаёт биз ўйлаганчалик силлиқ эмас, унинг тоғдан ҳам баланд довонлари бор. Ҳаёт биз ўйлаган каби фақат яхшиликдан, фақат оқ ранглардан иборат эмас. Унинг разилликдан...

Хизмат вазифасини бажараётган шахсни ҳақорат қилиш жиноий жавобгарликка асос бўлади

Ж.Р. 2020 йил 18 март куни ўзи яшаб келаётган уйнинг унга расмийлаштирилмаётганлиги ҳолатидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ишонч телефонига мурожаат қилган ва ушбу...

Андижон шаҳрида содир бўлган воқеа юзасидан баёнот

2020 йил 30 май куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига Андижон шаҳар, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини, Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.Абдукаримов...

Related news

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here