0,00 UZS

No products in the cart.

15.4 C
London
Chorshanba, Sentabr 30, 2020

Ички валюта бозоридаги жорий ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахбороти

- Advertisement -
- Advertisement -
Жорий йил июль ойининг иккинчи ярмидан бошлаб, айниқса сўнгги ҳафтада ички валюта бозорида хорижий валютанинг сўмга нисбатан алмашув курси ошиш суръатининг тезлашиши кузатилмоқда. 
 
Бунга бир қатор ташқи ва ички омиллар сабаб бўлмоқда. 
 
Ташқи омиллар. Жорий йилнинг июль ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкор давлатлари (Россия, Қозоғистон ва Хитой) миллий валюталари алмашув курсининг қадрсизланиш тенденцияси кузатилмоқда ва бу, ўз навбатида, ички валюта бозоримиз иштирокчиларининг алмашув курси бўйича кутилмалари ва қарорлар қабул қилиш жараёнига маълум даражада таъсир кўрсатмоқда. 
 
Ички омиллар, асосан, импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютага бўлган талабнинг ўсиб бориши билан боғлиқ. 
 
Ички валюта бозорида талаб ва таклиф ҳажмлари маълум бир даражада барқарор шаклланган даврда, Марказий банкнинг интервенциялари ишлаб чиқарувчилардан монетар олтинни сотиб олиш натижасида ҳосил бўлган қўшимча ликвидликни стерилизация қилиш билан биргаликда, валюта курсини қисқа муддатли тебранишларини пасайтирувчи инструмент сифатида қўлланиб келинади. 
 
Шунингдек, ички валюта бозорида юзага келган жорий ҳолатни инобатга олиб, Марказий банк интервенцияларни амалга оширишда валюта курси кунлик тебранишининг кенгайтирилган коридорини қўллаш механизмига ўтмоқда.
 
Марказий банк алмашув курсининг валюта бозорида юзага келган жорий ҳолатга қисқа муддатли курс тебранишларнинг давом этиши хамда кейинчалик фундаментал трендига қайтиши ҳисобига катта бўлмаган ўзгаришлар билан мослашиб олиши мумкинлигини билдиради.
- Advertisement -

Latest news

Маърифатпарвар жадидчилик ҳаракати намояндаларини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ватанимиз тарихининг ғоят мураккаб даврида – ХХ аср бошларида ўзининг маърифатпарварлик фаолияти ва фидокорона хизматлари билан миллий таълим-тарбия тизимини яратиш ҳамда...
- Advertisement -

Президент ўқитувчи ва зиёлиларга мурожаат қилмоқда

Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бошланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.  Таъкидлаш жоизки, ушбу...

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Тожикистонга ташрифига доир

Абдулла Арипов Душанбе шаҳрига келди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун 29 сентябрь куни Тожикистон пойтахтига...

Майк Помпео: “Хитойга қарши АҚШ ва унинг иттифоқчиларидан иборат альянс ташкил этилади”

АҚШ Давлат департаменти раҳбари келгуси юз йиллик “Хитой юз йиллиги” бўлиб қолмаслиги учун барча имконни ишга солиш кераклигини айтиб баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, яқин...

Related news