0,00 UZS

No products in the cart.

20.8 C
London
Seshanba, Avgust 4, 2020

Гиёҳвандлик оқибатлари

- Advertisement -
- Advertisement -

(26 июнь Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни)

Гиёҳвандлик (Наркомания) – (юнонча нарке – карахтлик ва мания – телбалик, жаҳл, шодҳуррамлик) наркотик ва наркотик таъсирга эга бўлган моддаларни истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган касаллик. Гиёҳвандлик гиёҳванд моддаларни доимо қабул қилиш натижасида вужудга келади, чунки ушбу ҳасталик билан оғриган кишининг жисмоний ва руҳий ҳолати ҳуморини босадиган тегишли наркотик модда истеъмол қилишга боғлиқ. Наркомания организмда чуқур узгаришларга сабаб бўлади ва уни таназзулга олиб келади. Касаллик аста-секин ривожланиб бориб сурункали давом этади. Наркотик моддалар дастлаб ҳурсандлик, вақтичоғлик, ҳотиржамлик ҳиссини уйғотиб,кайф қилдириши сабабли истеъмол қилиниб бора-бора касалликка айланади. Қуйидаги икки ҳолда наркотик моддаларга ўрганиб қолиш мумкин. Биринчи ҳолдакиши ўз ҳоҳишидан ташқари, эътиборсизлиги натижасида наркотик моддалар ҳумор қиладиган бўлиб қолади.

Бундай бангилик кўпинча врач буюрган наркотик моддаларни нотўғри истеъмол қилиш натижасида келиб чиқади. Сал нарса таъсир қилиб, ташвиш кучайиб кетади,баъзи касаллар оғриқ,уйқусизлик,ва дарднинг бошқа томонларидан қутулиш мақсадида охирини ўйламай, врач кўрсатмасини ҳам писанд қилмай, ўзбошимчалик билан наркотик модда дозасини ошириб қабул қилишади.

Бундай беморлар одатданўз аҳволларининг яхшиланиши дори туфайлибўлаётганини сезиб, уни ичишни давом эттира бошлайдилар ва кўпинч аҳволларининг оғирлигидан нолиб врачни алдайдилар. Бу зайлда иш тутишнинг оқибати ёмон бўлиб, наркотик моддаларга унчалик зарурат бўлмаса ҳам, уни қабул қилинаверади, дорининг эса организмга наркотик таъсири янада орта боради ва натижада наркотик моддага мойиллик кучайиб, у хумор қиладиган бўлиб қолади. Наркотик модда дозасини ўзбошимчалик билан ўзгартириб боориш, уни тез-тез ва узоқ муддат қабул қилиш наркоманияга олиб келади.

Иккинчи ҳол онгли равишда айф қилиш мақсадида наркотик моддаларга ўрганишдирнаркоманияга одатда ўзини тия билмаган, руҳан заиф, иродаси кучсиз, бировларга тақлид қиладиган, ҳуморни тарқатишдан бошқа нарсани билмайдиган, ўта ҳудбин кишиларгина берилади.бундай кишилар ўз майилларига қарши юролмайдилар.шунинг учун уларнинг кайф қилишга мойилликлари кучли бўлади.бангилик авж олиб кетади. Бу касалликка учраганларда ҳасталик жуда оғир кечиб, одатда кутилмаган ёмон оқибатларга олиб келади.

Бангиликка мубтало бўлганлар наркотик моддаларни қайта-қайта ва кўп миқдорда истеъмолқилгиси келаверади.кейинчалик эса наркотик моддаларни қабул қилмасдан туролмайдиган, уша бўлмаса ҳудди «бирор нарса етишмаётгандай» бўлиб қолади. Бундай аҳволдан қутулиш ва ўзини енгил ҳис қилиш учун яна наркотик моддага ружу қилади. Шу тариқа наркотик моддаларга мойиллик-бангилик келиб чиқади.бора– бора организмда наркотик моддаларга мойиллик шу даражада кучайиб кетадики, наркотик моддалар кучини юқотгандек бўлиб қолади, энди у аввалгидек ҳумор тарқатиш учун доридан кўпроқ миқдорда истеъмол қилгиси келади. Агар наркоман ўз вақтида наркотик қабул қилмаса, организмда кучли руҳий ва жисмоний ўзгаришлар пайдо бўлади. Банги одам навбатдаги кайфни суриш учун ҳар қандай пасткашликларга боради,сотқинлик, алдаш,зўрлик, ўғриликлардан тоймайди. Организмга наркотик модда кирмаса, ҳуморлик бошланади: органисм оғир аҳволда қолиб, чуқур руҳий ва ва жисмоний ўзгаришлар содир бўлади. Ҳасталик ривожланган сари организмда дармон қуришиҳам кучая боради, энди наркотик модданинг кучи органисм учун оғирлик қилади. Наркотик моддаларнинг олдинги истеъмол қилиб юрган дозаси энди ёмон таъсир қила бошлайди. Заҳарланиш оғир кечади. Наркотик модданинг дозаси озгина ошиши билан бемор ўлиб қолиши мумкин. Наркоманияни даволаш фақат психиатрия касалхоналарида врачларниннг қаттиқ назорати остида олиб борилиши керак.

Азиза АБДУМАЖИДОВА

УзДЖТУ талабаси

- Advertisement -

Latest news

Қиммат паштет (ҳикоя)

Карел ЧАПЕК Бугун кечки овқатга нима харид қилсам экан?.. Пан Михл ҳар доимгидай дўкон пештахтаси олдида узоқ ўйланиб қолди: «Дудланган бирон нима олсаммикан яна?.. Дудланган таомлар...
- Advertisement -

Президент: Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик...

Давлат хизматлари агентлигига янги директор тайинланди

Улуғбек Исломович Муҳаммадиев Президент қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди. У. Муҳаммадиев 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1999...

Инсон ҳуқуқлари фақат суд орқали ҳимоя қилиниши керак – Бобоқул Тошев

Ўзбек миллий давлатчилигининг асосий моҳияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида белгиланганидек давлатнинг “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир”, деб белгиланганида. Шундай экан, инсон доимо қонун...

Related news