Суд очерки
Фарзанднинг нархи қанча?!
15. 04. 2013

 
Юзга айтганнинг заҳри йўқ, дейдилар. Сарлавҳани ўқиб энсангиз қотган бўлса, дангал айтаверинг. Бинобарин, фарзандингиз бебаҳо эканини мен ҳам яхши биламан. Фақат билагида қуввати, куч-ғайрати тўлиб турган ота ва гўёки турмуш ташвишларидан безган онанинг арзимас пулга ўз норасидасини сотганини ҳеч бир мезонга сиғдира олмадим.

Қабоҳат сари йўл
15. 04. 2013

Миршод... Ота-онаси дилларни шод этиб юрсин дея шу исмни қўйганди унга. Кечагина тенгқурлари билан кўчани тўлдириб, қийқириб ўйнаб юрган болакайнинг хушнуд чеҳраси ўша машъум кунда бир умрга сўниб, дилларни ларзага солди. Ҳамманинг эркатойи, оиланинг қувончи, кўз қорачиғи, эндигина тўрт ёшни қаршилаган Миршод нафснинг қули бўлган қабиҳ кимса қўлида жон берди. Энг аянчлиси, унинг гулдек ҳаётига ўз тоғаваччаси зомин бўлди...

«Бекобод шифер»даги олғирлар
06. 04. 2013

Мамлакатимизда бизнес, тадбиркорлик ҳаракатлари қўллаб-қувватланиб, соҳа ри­вожи учун барча шарт-шароит яратиб берилмоқда. Хусусан, кичик бизнес субъ­ектларининг янада эркин, ҳеч қандай тўсиқларсиз фа­олият кўрсатишлари учун имкониятлар кенгайтирилди, банк хизматлари кўрсатилишида, бож тўловлари ва экспорт билан боғлиқ масалаларда енгилликлар ва қу­лайликлар жорий этилди. Текширишларни яна­да қисқартириш ва тадбиркорлар фаолиятини назорат қилишни такомиллаштириш борасида қатор янги меъёрлар қабул қилинди. Бу имкониятдан унумли фойдаланаётган юртдошларимиз фаолиятини янада кенгайти­риб, юрт тараққиётига, ободлигига баҳоли қудрат ҳисса қўшмоқдалар.

Нафс балоси
06. 04. 2013

Истиқлол йилларида мамлакатимизда қўлга киритилган энг катта ютуқлардан бири ғалла мустақиллигига эришилганидир. Қишлоқ хўжалигидан лоақал озгина хабари бўлган одам ҳам ноқулай об-ҳаво ва сув танқислиги йилдан-йил кескинлашиб бораётган вазиятда бу муваффақиятга осонлик билан эришилмаганини яхши билади. Ғалла импортига қарам бўлган мамлакатнинг қисқа фурсатда нафақат ўз эҳтиёжини тўла қоплаш, балки экспорт қилиш имконига эга бўлгани ҳақиқатан ҳам катта жасорат намунасидир.

Автомашина «савдо»си уч юздан ортиқ кишини «савдойи» қилаёзди
06. 04. 2013

Жиноятнинг катта-кичиги йўқ. Ижтимоий хавфлилик даражаси бор. Қуйидаги жиноят иши натижасида жамиятимизнинг турли қатламига мансуб жами 360 нафар фуқаро жабр кўрди. Уларнинг 4 млн. 830 минг доллар, 1 млрд. 470 млн. сўм маблағи фирибгарлик йўли билан талон-торож қилинган. Келинг, бу ҳақда батафсилроқ тўхталамиз.

1 2