Олий суддаги янгиликлар
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга кўмаклашади
18. 02. 2018

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири — инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, аввало, асоссиз жиноий таъқиб ва шахсий ҳаётга аралашишдан ҳимояланиш, шахсий дахлсизлик ҳуқуқлари ҳамда адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқлари самарали муҳофаза этилишини таъминлаш ҳисобланади.

Оила – муқаддас даргоҳ
18. 02. 2018

Унда миллий қадрият ва анъаналаримиз ривож топади, эртанги кун эгалари – фарзандларимиз камолга етади. Шу боис оилани асраб-авайлаш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

Аёл жиноятга қўл урди
18. 02. 2018

Фарғона вилояти Бағдод туманида яшовчи Муҳайё Мамуровага аввал ҳам жиноят содир этгани учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди. Аммо у хатосидан тўғри хулоса чиқармади, йиллар давомида меҳридан, эътиборидан бебаҳра бўлган 5 фарзанди дийдоридан ўзини яна бенасиб қилди.

Суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқини тўлиқ таъминлаш учун
30. 11. 2017

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, депутатлар, судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, олимлар ҳамда видеоконференц-алоқа тизими орқали жойларда фаолият юритаётган судьялар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси судьяларининг Ўзбекистон халқига мурожаати
07. 07. 2017

Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида суд ҳокимияти нуфузини ошириш, уни ўтмишдаги жазоловчи органдан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилувчи мустақил институтга айлантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

Судлар «адолат қўрғони»га айланиши лозим
07. 07. 2017

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимиз суд-ҳуқуқ соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Асосий мақсад – фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришдан иборат.

Судьялар қасамёд қабул қилди
19. 05. 2017

Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда судьялар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Ш.Ғозиев Сурхондарё вилоятида сайёр қабул ўтказди.
25. 04. 2017

Термиз шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасида ташкил этилган сайёр қабулда мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд иш юритувининг сифати ва самарадорлигини ошириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши экани таъкидланди. Президентимизнинг жорий йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш – суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мақсадидир
10. 03. 2017

2016 йил 21 октябр куни давлатимиз раҳбарининг “Суд-ҳукуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжат суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

"Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари журналистлар нигоҳида" танлови ғолиблари тақдирланди
26. 01. 2017

Мамлакатимизда жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий билимларнинг аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилинишини ташкил этиш, қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан одамларнинг хабардорлигини янада оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жараёндаги ишларга оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам муносиб ҳисса қўшаётир.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11