Олий суддаги янгиликлар
Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар жамоатчилик эътиборида
19. 07. 2018

Пойтахтимизнинг Миробод тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар раислари аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди.

МИБ инспектори пора олмади, аммо...
13. 07. 2018

“Нафси – амир, ақли – асир бўлганларнинг ҳолига вой”, дейди доно халқимиз. Дарҳақиқат, нафс шундай туйғуки, бир бор унинг қутқусига учдингми, тамом, секин-аста домига тортиб бораверади. Бориб-бориб, асирига айлантиради. Кун келиб, бошинг деворга урилганида эса, кеч бўлади.

Судьялар аҳоли билан учрашди
09. 07. 2018

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди томонидан сайёр учрашув ўтказилди. Унда Тошкент шаҳар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари, кенг жамоатчилик вакиллари ходимлари иштирок этди.

Ёшлар, сизга ишонч билдираётган жамият юзига оёқ қўйманг!
09. 07. 2018

Маълумотларга кўра, юртимизда ёшлар ўртасидаги жиноятчилик 36,2 фоизга камайган. Ёшлар ўртасидаги жиноятчилик 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 31,5 фоизга, вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик 36,2 фоизга камайгани қувонарли, албатта. Бироқ...

Суд икки тадбиркорни оқлади
05. 07. 2018

Суд оқлов ёки айблов ҳукми чиқариш билан адолатни қарор топтирувчи ягона маҳкамадир. Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар туфайли кейинги вақтда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан бир неча шахсларга оқлов ҳукмлари чиқарилмоқда. Айниқса, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича оқлов ҳукмлари кўпаймоқда.

Суд ҳоким қарорини рад этди
04. 07. 2018

Маълумки, Бош қомусимизнинг 43-моддасида “Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди” деб, 44-моддасида эса “Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади”, дея қайд этилган. Бу нормалар мамлакатимизда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси сўзсиз таъминланишидан далолат беради.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
03. 07. 2018

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасининг 3-бандига ва "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати

“Дуогўй” фирибгар
21. 06. 2018

Айримлар мушкул аҳволга тушиб қолса, фолбинлардан нажот излайди. Уларнинг “башорати” ёки қилган “илми-амали” билан вазиятдан чиқмоқчи бўлади.

20 кун. Афвдан тўғри хулоса чиқармаган Қ. С. барибир қамалди
17. 06. 2018

Тошкент вилояти Қибрай тумани Нурафшон маҳалласида Жиноят ишлари бўйича Қибрай тумани судининг очиқ суд мажлиси ўтказилди. Судья Х. Холиқов раислигида бўлиб ўтган сайёр судда Қибрай туманида яшовчи фуқаро Қ. С. нинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Институтга 3 минг доллар билан ўқишга кириш бир қарашда қулайроқ туюлди. оқибатда...
14. 06. 2018

Шу кунларда кўплаб ёшлар олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш арафасида. Улар учун бу катта ҳаёт олдидаги муҳим синовдир. Айримлар учун эса ўзига хос “мавсум” ҳисобланади.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11