Бош прокуратурадаги янгиликлар
«Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинганлигининг 10 йиллиги муносабати билан давра суҳбати
18. 04. 2018

2018 йил 13 апрель куни Бош прокуратурада «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганлигининг ўн йиллиги муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистон Республикасига ташрифи амалга оширилди
31. 03. 2018

Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати (Молиявий полиция) Раиси З.Осмоновнинг таклифига биноан 2018 йил 27-29 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи А.Мавлонов раҳбарлигидаги делегация Бишкек шаҳрига ташриф буюрди.

 

Хорижий экспертлар иштирокида маҳорат дарси
29. 03. 2018

Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларида Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди (IRZ/ИРЦ) билан ҳамкорликда немис экспертлари проф. М.Тсамбикакис ва У.К. фон Густорф иштирокида “Германия жиноят ва жиноят-процессуал ҳуқуқи асослари” мавзусида маъруза ўтказилди.

Фуқаролар диққатига
23. 03. 2018

Бош прокуратура томонидан Р.Қодировга нисбатан ўтказилаётган жиноят иши тергови доирасида Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.А.Мирзаев, унинг турмуш ўртоғи М.Х.Мирзаева, ўғли А.М.Мирзаев иштирокида жуда кўп миқдорда пора олиш, бошқа мансабдорлик жиноятларини содир этганлик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари диққатига
14. 03. 2018

Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Р.Қодировга нисбатан Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Ф.Мамажонов ушланганлиги ва унинг мол-мулклари олиб қўйилганлиги тўғрисида хабар тарқатилган.

Оммавий ахборот воситалари диққатига
05. 03. 2018

Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Р.Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ҳақида кўплаб тарқатилаётган ахборотлар фойдаланувчиларда тергов тафсилотлари борасида турли фикр ва мулоҳазаларни келтириб чиқармоқда.

Хоразм вилоятига янги прокурор тайинланди
01. 03. 2018

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 27 февралдаги буйруғига мувофиқ Жахонгир Жураевич Хатамов Хоразм вилоят прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.

Масъул котиблар орасида ғолиблар аниқланди
27. 02. 2018

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари масъул котиблари орасида 2017 йил якуни бўйича «Йилнинг энг яхши масъул котиби» танловининг республика босқичи ўтказилди.

Янги тайинлов
26. 02. 2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 февралдаги ПФ-5361-сон Фармонига асосан Акмалхўжа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14