Бош прокуратурадаги янгиликлар
Коррупцияга қарши кураш борасида халқаро ҳамкорлик истиқболлари
19. 06. 2018

Ташриф доирасида Вена шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегациясининг Ҳалқаро антикоррупция академияси ректори Мартин Кройтнер билан учрашуви бўлиб ўтди.

Департаментнинг махсус минтақалараро семинардаги иштироки
16. 06. 2018

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари иштирокидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2018 йил 4-8 июнь кунлари Хитой давлати Пекин шаҳрида ўтказилган “Пул ва моддий қимматликларнинг ўтказмалари хизматидан ноқонуний фойдаланиш” мавзусидаги махсус минтақалараро семинарида, шунингдек Молиявий разведка бошқармаларининг минтақавий учрашувида иштирок этди.

Ўзбекистон республикаси Бош прокуратураси ходимлари минтақалараро семинарда иштирок этдилар
14. 06. 2018

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг марказий маҳкамаси ва Академияси ходимлари таркибидаги делегация жорий йилнинг 5 июн - 7 июн кунлари Молдова Республикасининг Кишинев шаҳрида UNODC халқаро ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган “Жиноий судлов соҳасида одам савдосига қарши курашда самарали трансчегара ҳамкорлигини кучайтириш” мавзусига бағишланган минтақалараро семинарда иштирок этдилар.

«Ёшлар -келажагимиз» дастури доирасида ташкил этилган тадбир
13. 06. 2018

2018 йил 9 июнь куни ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган болаларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Чилонзор туманида жойлашган «Афруз» тўйхонасида Тошкент шаҳар прокуратураси ва туман хокимлиги томонидан 22-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан 10 нафарининг суннат тўйи ташкил этилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш
13. 06. 2018

2018 йил 9 июнь куни Тошкент шаҳар прокуратураси, шаҳар ҳокимлиги ҳамда бандлик бош бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ишсиз фуқароларни, ёшларни ва касб-ҳунар коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети биносида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Фирибгарлик фош этилди
10. 06. 2018

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Марҳамат туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А. фуқаро З.га “Нексия-3” автомашинасини 15 кун муддатда таниши Б. орқали автосалондан чиқариб бериши эвазига 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, фуқаро Б.га берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тезкор тадбирлар юзасидан
10. 06. 2018

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, фуқаро Б. фуқаро Ё.га “Дамас Лабо” русумли автомашинани “TOSHKENTDEU” автосалонидан олиб беришни ваъда қилиб, ўғли Х. номига расмийлаштирилган қалбаки шартномани тайёрлаб бериб, 500 АҚШ доллари ва 61 млн. 500 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди
08. 06. 2018

2018 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва нархларни барқарорлаштириш бўйича видеоселектор мажлиси бўлиб ўтди
08. 06. 2018

2018 йил 7 июнь куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2018 йил 5 июнь куни ўтказилган видеоселектор мажлиси Баёни ижроси юзасидан мамлакатимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва нархларни барқарорлаштириш бўйича видеоселектор мажлиси бўлиб ўтди.

Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликнинг янги босқичи
07. 06. 2018

2018 йилнинг 5 июнь куни Бош прокуратурада оммавий ахборот воситалари, теле ва радиоканаллар ҳамда Интернет ахборот нашрлари вакиллари учун «Мамлакатимизда ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш» мавзусида брифинг ташкил этилди.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15